сентябр 26, 2017 14:15 Asia/Tashkent

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 76 -чи ояти каримасида ӯз ваъдасига вафо этишни тақводорлик мақомига эришишнинг омили деб билади ва ӯз ваъдасига вафо этиб иллоҳий тақвони танлаган кишини ӯзининг меҳр -муҳаббати ва лутфига қарор беради.

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган  умиддамиз!

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 76 -чи ояти каримасида ӯз ваъдасига вафо этишни тақводорлик мақомига эришишнинг омили деб билади ва ӯз ваъдасига вафо этиб иллоҳий тақвони танлаган кишини ӯзининг меҳр -муҳаббати ва лутфига қарор беради. Биз ӯз ҳаётимизда ваъдасига вафо этмайдиган кӯп инсонларни учратганмиз. Бизнинг ӯртамизда  ӯз ваъдаларига вафо этмайдиган шахслар ҳам бор. Ва биз ҳам бундай ӯз сӯзига турмайдиган инсонларнинг хатти ҳаракатига сабр -тоқат қилишга мажбурмиз. Масалан,  айрим одамлар сизга телефон қиламиз деб, ваъда берган аммо телефон этмаганларини кӯп мушоҳада этганмиз. Айрим одамлар аниқ бир вақтда олдингизга келаман,  деб ваъда беришади,  аммо соатлаб уларни кутсангиз ҳам ваъда берган вақтида келишмайди.  Айримлар эса бир ишни фалон соатда бажараман,  деб ваъда берадиларда,  амо берган ӯз сӯзлари устидан чиқишмайди.

Сиз бундай инсонларнинг хатти –ҳаракатига нисбатан қандай баҳо берасиз?

Бу ишни бажараман,  деб аммо амалда ӯз ваъдаларига вафо этмайдиган инсонларга қандай қарайсиз?

Сиз ӯзингиз ваъда берган охирги сӯзингиз нима эди?

Берган ӯз ваӣдагингизга вафо қилдингизми?  Нима омил сабаб бӯлдики ӯз аҳду паймонингиз устидан чиқмадингиз?

Соқликни сақлаш мутахассисларнинг нуқтаи назарига кӯра берган ваъданинг устидан чиқмасликнинг асосий

омили шундан иборатким биздан бирон -бир ишни бажаришни истаган бир киши бизга нисбатан ёмон ҳис -туйғуга эга бӯлмаслиги учун унга ижобий жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Ҳолбуки бу ишни бажаришга ҳеч қандай истак -хоҳишимиз йӯқ.

Уларнинг фикрларига кӯра шахсий  ӯзаро алоқаларда йуқ дейиш маҳоратини ӯрганишимиз лозим ва ундан яхши баҳра олишимиз керак. Чунки ишонч  алоқанинг асосий устуни ҳисобланадиким  агар зарар кӯрса уни қоплаш қийин бӯлади ва ишонсизлик фазоси эса инсонни яккаланиш ва ёлғиз қолишига сабаб бӯлади.

Ўз ваъдасига вафо қилмаган шахс одатда замон утиши билан ӯз атрофидаги шахслар ӯртасида обру эътиборини қӯлдан бой беради. Бошқа ҳеч ким унинг ваъдаси ва сӯзларига ишонмайди.

Албатта аҳд -паймон қилиш фақат бизнинг бошқалар билан бӯлган алоқамизга чегараланиб қолмайди. Гоҳида бизнинг аҳд -паймонимиз ӯзимиз билан бӯлади. Масалан сигарет чекишни тарк этиш,  аммо унинг уддасидан чиқмаган  шахсларни мисол келтириш мумкин. Ӯз турмуш уртоғига ваъда бермоқ жамиятга, яъни фуқаролик вазифасини бажаришга ваъда бермоқ ёки дӯстлар билан аҳду паймон қилишнинг бошқа намуналари ҳисобланади.

Ахлоқ уламоларининг эътиқодларига кӯра ӯз ваъдасига вафо  этиш инсоннинг яхши ахлоқларидан бири ҳисобланадиким инсонларни ӯз таъсири остида қарор бериш ва уларнинг гуноҳ содир этишларидан қайтариш қудратига эгадир.

Жамиятшуносларнинг фикрига кӯра бу маънавий ҳодиса шундай қудратга эгадирким жамиятни қайта тиклаши ва жамиятдаги бор қатламларни бир бирига яқинлаштириши мумкин.

Руҳшунослар ва таълим -тарбия соҳасининг олимлари оилани болалик даврида инсон тарбия олишининг мадрасаси биринчи унвонида деб билиб уларнинг эътиқодига кӯра оила муҳитида яхши шароитни ижод этиш ота оналарнинг зиммасидадир. Ва улар уша болалик давридан бошлаб, яъни болаларнинг аҳду паймон ва ӯз ваъдасига вафо этиш маъносини дарк этишлардан бошлаб инсоний бундай сифатлар билан тарбият беришларига масъулдирлар ва бундай маҳоратни бир устувор маҳорат сифатида уларнинг онгига синдириш учун таълим -тарбия бериш лозим.

Қуръони карим инсоний жамиятдан ӯз ваъдаларига вафо этишни  истайди. Бақара сурасининг 177 ояти каримасида ӯз ваъдасига вафо этишни яхши инсонларнинг сифатларидан бири деб тавсиф этиб шундай марҳамат қилади:

  Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга, ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир.

 

Ёрлиқ