сентябр 27, 2017 14:11 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари
    Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил меҳр  ойининг олтинчиси,  ҳижрий қамарий 1439  йил муҳаррам   ойининг  еттинчиси  ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябр  ойининг 28- кунидир.

Бундан 1378 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 61-йил муҳаррам ойининг 7-кунида Умар ибни Саъд Имом Ҳусейн алайҳиссалом корвонига Фрот дарёсидан фойдаланишни тақиқлаб қӯйди. Убайдуллоҳ бин Зиёд Карбалога кӯплаб лашкарлар юбориб, ул ҳазратни қамал қилгач, қӯшин бошлиғи Умар ибни Саъдга мактуб ёзиб, мактуб етиб бориши билан Ҳусейндан Язидга байъат олиши топшириғини берди ва имом Ҳусейн (а) байъат бергач, у ёғини ӯйлаб кӯрамиз, дея илова қилди.

У шунингдек Умар ибни Саъдга ёзган мактубида Имом Ҳусейн корвони ва Фрот дарёси оралиқ масофасини иложи борича кенгайтириш, ва корвон аъзоларининг дарё сувидан фойдаланишларига имкон бермаслик топшириғини берди. Умар ибни Саъд зудлик билан Амр  ибни Ҳужжожи   Зубайдий бошлиқ беш юз нафарлик гуруҳни корвон аҳлининг сувдан фойдаланмаслиги устидан назорат қилишга масъул қилиб тайинлади. Бу ғайриинсоний ҳаракатлар Имом Ҳусейн (а) шаҳодатга етказилишидан уч кун бурун юз берган эди. Аммо бу муддат ичида ҳазрат Абулфазл Аббос (а) тун қоронғулигидан фойдаланиб сув келтириб, хаймаларга тарқатарди. Ошуро кечаси ҳазрат Али Акбар 50 нафар ёронлари билан етарлича сув келтириб, хаймаларга тарқатишди. Ошуро куни тонгдан шомгача корвон аҳли, аёллар ва ҳатто болалар чанқоқликдан азоб чекишди.

Ххххххххххххххххххххххх

Бундан 122 йил олдин, 1895 йилнинг 28 сентябр куни франсуз химик ва шифокори Луи Пастер оламдан ӯтди.  У бошланғич таълимдан сӯнг ӯқитувчилик иши билан шуғулланди. 27 ёшида химия фанлари доктори илмий даражасини эгаллагач, Страсбург университетининг химия фани ӯқитувчиси бӯлди.

Луи Пастер пилла қуртининг касалликлари ва қутуриш касаллиги ҳақида янги назарияларни илгари суриб, улуғ кашфиётларни амалга оширди. Унинг юқумли касалликлар ва микробларга қарши кураш назариялари бундай хасталикларни даволаш услубини ӯзгартириб юборди.

Тажрибалар асосида Л.Пастер ўзининг илмий хулосаларини давом эттириб, бижғиш жараёнида микроблар иштирок этар экан, инфекцияли-юқумли касалликларнинг келиб чиқишида ҳам микробларнинг иштироки бўлиши керак, дейди. Ўша вақтларда ипакқурти касаллиги Франция жанубидаги ипак ишлаб чиқарувчилар иқтисодиётига жиддий зарар келтирмоқда эди. Л.Пастер ипакқурти касаллиги устида тадқиқотлар ўтказди ва ипакқуртига чидамли навларни танлаш усулларини тавсия этди.

 Товуқ вабосини тадқиқ қилиш жараёнида вабонинг кучсиз қўзғатувчиси бир неча ой давомида нафақат касаллантириш, балки, касалликка ҳимоя бўлганлиги кузатилган. Натижада Л.Пастер кучсиз қўзғатувчи организмда иммунитет ҳосил қилади, деган ҳулоса қилган. Шундан кейин Л.Пастер тадқиқот ишларини давом эттириб, кучсизлантирилган қўзғтувчидан вактсиналар ҳосил қилиб, организмни эмлаш тажрибасини амалда қўллаб кўрди. Эмлаш усули Л.Пастергач англиялик Э.Дженнер томонидан ҳам сибир язвасига қарши амалиётда қўллаб кўрилган эди.

Лекин Л.Пастер вактсинада биринчи марта ҳақиқий қўзғатувчиси билан эмлаш амалиётини қўллади. Бундан кейин у қутуриш касаллигига қарши курашиш билан шуғулланди ва энди оддий бактериялар эмас, микроскоп остида ҳам кўра олмайдиган вируслар дунёсига дуч келади.

Олим томонидан 350 нафар одам қутуриш касаллигига қарши  эмланди ва ундан фақат бир нафари, у ҳам бўлса эмлаш вақтидан анча кеч олиб келинганлиги учунгина вафот этди.

Луи Пастернинг хизматларини эътиборга олган Франсия ҳукумати 1888 йили медитсина илмий текшириш институтини Пастер институти деб номлади. Бу салоҳиятли илмий текшириш институтининг бугунги кунда жаҳоннинг бир қанча мамлакатларида филиаллари бор. Буюк олим 1895 йили вафот этди.

Ххххххххххххххххх

1996 йилнинг 28 сентябр куни, яъни бундан  21 йил бурун БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши ӯз резолютсиясида Масжидул ақсо саҳнида Сионистик режим томонидан  ер ости туннели қазиш ишларини тӯхтатишни талаб қилди. Резолютсия лойиҳасида сионистларнинг бу амали маҳкум қилинган эди. Аммо АҚШнинг аралашуви билан бу модда лойиҳадан олиб ташланди.

Сионистларнинг Масжидул Ақсо саҳнида туннел ковлаш амалига қаршилик кӯрсатган фаластинликлар ва бу қалбаки режим хавфсизлик кучлари ӯртасида 1996 йилнинг 23 сентябр куни  қаттиқ тӯқнашув юз берди. Бу тӯқнашувда юзлаб нафар фаластинлик мажруҳ ва шаҳид бӯлишди.

Сионистлар Байтул Муқаддасни босиб олган 1967 йилдан бери Масжидул Ақсонинг саҳни ва унинг атрофида туннел қазиш учун бир неча маротаба уриниб кӯришди. Ҳатто 1969 йили  бу муқаддас масжидга ӯт қӯйишди ҳам. БМТ  Хавфсизлик Кенгашининг қаршилигига қарамай сионистлар бу тарихий бино атрофи ва унинг саҳнида туннел қазиш ишларини давом эттиришган.

 

Ёрлиқ