Биз билан Эронга келинг
Каражнинг тарихий ёдгорликлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин Караж шаҳрининг равнақ топиши янада ошади. Бугунги кунда Караж шаҳрини саноатлашган ҳамда олий ўқув юртлари, истироҳат боғлари ва тиббий марказларга эга шаҳар сифатида мисол келтириш мумкин. Караж шаҳри Эронда Теҳрондан кейин муҳожир қабул қилувчи иккинчи йирик шаҳар ҳисобланади.
Каражнинг аҳолиси ёш бўлгани боис ушбу шаҳар Эроннинг янги шаҳарларидан ҳисобланади ва ҳозирги вақтда Теҳрон, Машҳад, Исфаҳон ва Табриздан кейин мамлакатнинг аҳолиси энг кўп бўлган шаҳри саналади. Мазкур шаҳар ва унинг атрофидаги минтақалар қулай об-ҳавога эга бўлиб, Теҳрондан келган кўплаб меҳмонларга мезбонлик қилади.
Каражнинг салқин иқлими гўзал табиий манзаралар билан бирга сайёҳлик саноатининг ривожланишига муносиб шароит яратган. Мазкур минтақада бир қатор тарихий ёдгорликларнинг мавжудлиги ҳам шаҳар аҳамиятини янада оширган.
Караждаги муҳим тарихий ёдгорликлардан бўлган “Шоҳ Аббосий” кўприги, “Шоҳ Аббосий” карвонсаройи ҳамда ушбу ёдгорликлар Эрон Миллий ёдгорликлар рўйхатига киритилгани бобида сизга маълумот берган эдик.
Мазкур кўприкда иккита сув ўтадиган йўлак мавжуд ва унда хитой ғиштлари ва бошқа қурилиш материаллари ишлатилган. Кўприкнинг иккита даҳанаси ўртасида Қожор даврида қурилган икки қаватли чойхона мавжуд. Саёҳатчиларнинг сафарномалари ва тарихий ҳужжатларда қайд этилишича, ушбу кўприк узоқ ўтмишга эгадир. Аммо Сафавия даврида даврида алоқа йўлларини ривожлантириш натижасида ушбу ҳолатда қайта қурилган.
Албатта, кейинги даврларда ҳам унда айрим ўзгаришлар ва таъмилар бўлган. “Шоҳ Аббосий” кўприги шамсий 1379, милодий 2001 йилда Эрон Миллий ёдгорликлари рўйхатига киритилган. Шамсий 1330 йилдан кейин ушбу кўприк устидан ҳаракат қилиш тақиқланган. Унинг ёнида эса эронлик муҳандислар томнидан тошдан мустаҳкам кўприк қурилган. Янги қурилган кўприк ҳам мустаҳкамлиги ва тошдан хос тарзда бунёд этилгани боис Эрон Миллий ёдгорликлари рўйхтатига киритилган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Караж шаҳридаги “Шоҳ Аббосий” карвонсаройининг биноси тош ва ғиштдан қурилган бўлиб, 3000 квадрат метрга эгадир. Мазкур карвонсарой Сафавия даврига тааллуқлидир ва шамсий 1078- 1109 йиллар ўрталарида қурилган. Ушбу карвонсарой аввал тижорат карвонлари ва уларнинг ҳайвонлари учун дам олиш жойи бўлган. Қожория даврида эса ҳарбий қалъага айлантирилган. Кейинги даврларда эса мадраса сифатида фойдаланилган.
Ушбу карвонсаройнинг масоҳати 900 квадрат метрни ташкил этади ва унинг атрофида 21та хона ва бешта анбор қурилган. “Шоҳ Аббосий” карвонсаройи шамсий 1356, милодий 1977 йили Эрон Миллий ёдгорликлар рўйхатига киритилган.
Караж қишлоқ хўжалик институти мамлакатда қишлоқ хўжалик илмини ривожлантириш ва бошқа соҳаларда олий таълим беришда муҳим ўрин тутади. Ушбу институт биноси ҳам тарихий ёдгорлик ва табиий жиҳатлари боис Миллий ёдгорликлар рўйхатига киритилган.
Караж қишлоқ хўжалик институтида кўплаб факультетлар ва саҳроларни ўрганиш бўйича халқаро тадқиқотлар маркази мавжуд. Тарихий бинолар, турли сайёҳлик жозибалари , жумладан, Сулаймония қасри, зоология музейи, Эронда биринчи ўрмончилик ташкилотини таъсис марҳум устоз Карим Соий мақбараси ушбу институтга тегишли ерлар ва биноларида жойлашган.
Караждаги Сулаймония қасри Қожория даврида кенг тарқалган меъморчилик санъатидан фойдаланган ҳолда қурилган. Бу қаср ўша даврда қурилган оддий, чиройли ва туйғули бир бино ҳисобланади. Ғишт, бири –бирига уланган ёғочлар ва сутунлар билан қурилган ушбу бинонинг заллари ва ички фазоси турли нақшлар, ойнакорликлар ва гачкорликлар билан безатилган.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.