август 14, 2016 14:42 Asia/Tashkent

Қалбга яқин қўшиқлар"

                      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азизлар,  бугунги мусиқали  дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб  форс,   тожик ва афғон  тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Азиз тингловчилар,  бугун  Имом Ризо алайҳиссалом ҳазратларининг cаодатли валодат кунлари билан тўғри келади. Ушбу муносибат билан барчангизни табриклаган ҳолда таҳририятимиз томонидан танланган "Шамси Туси" альбомидан Имом Ризо (а) га бағишланган  ва форс, афғон ва тожик тилларида ижро этилган  қўшиғини ҳузурингизга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг!

Мусиқа

Азизлар, таъкидлаб ўтамизки ўзбек тили радиоси  Муқаддас Машҳад шаҳридан  ҳаво тўлқинларига ўзатилади. Таҳририятимиз ходимлари мусиқий дастуримизнинг мазмунли ва ёқимли бўлишига сайъ-ҳаракат қилишади. Қайд этиш жоизким бугун сизларга тақдим этиладиган навбатдаги қўшиқ  радиомизнинг  редактори томонидан танланган , кайфиятни кутарувчи ва чиройли қўшиқ Тожикистоннинг хонандаси Давлатманд Холов ижросида "Шоҳи хуросониям" номли  қўшиқдир. У жозибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида бадиий етукликка эришган.   

   Яхшиси келинг биргаликда ушбу  чиройли қўшиқни эшитайлик. Марҳамат тингланг.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами  +989397362545-га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.