Ислом ва саломатлик
Ислом – озодаликка ғоят жиддий эътибор қиладиган, поклик тушунчаси мукаммал ифодасини топган ягона шариат ҳисобланади. Унда жой поклиги, либос поклиги, шахсий гигиена, атроф-муҳит тозалиги, ювинадиган сувларнинг тоҳир-покизага ёки таҳур-покизаловчига ёхуд нажас яъни нопок сувларга ажратилиши, бир кунда беш вақт намоздан олдин юз-қўл, оёқ ва ҳоказоларни таҳорат ниятида ювиш, жунуб бўлганда, албатта, ғусл қилиш, ҳафтада бир марта (жума кунида жунуб бўлмаса ҳам) ғусл қилиб, покланишга чақириши ҳам
Ислом динида поклик ва гигиена қоидаларига риоят этишга кӯп такидланган.
Ислом – озодаликка ғоят жиддий эътибор қиладиган, поклик тушунчаси мукаммал ифодасини топган ягона шариат ҳисобланади. Унда жой поклиги, либос поклиги, шахсий гигиена, атроф-муҳит тозалиги, ювинадиган сувларнинг тоҳир-покизага ёки таҳур-покизаловчига ёхуд нажас яъни нопок сувларга ажратилиши, бир кунда беш вақт намоздан олдин юз-қўл, оёқ ва ҳоказоларни таҳорат ниятида ювиш, жунуб бўлганда, албатта, ғусл қилиш, ҳафтада бир марта (жума кунида жунуб бўлмаса ҳам) ғусл қилиб, покланишга чақириши ҳамда турли хушбўйликлардан фойдаланишга тарғиб этиши динимизда покизалик ва орасталикка нисбатан қай даражада буюк эътибор қаратилишини кўрсатади.
Озодаликка тарғиб қилувчи оят ва ҳадислар ниҳоятда кўп. Шу боисдан покликни динимиз асосларидан бири десак сира муболаға қилмаган бўламиз.
Демак, мусулмон киши уст-боши кир ва ғижим ҳолда юрмасдан, покиза ва текис либосларни кийиши, оёқ кийимини покиза тутиши, соч-соқолига аҳамият бериши, парваришлаши, баданини хушбўй қилиб юриши Аллоҳга маҳбуб ишлардан экан. Аллоҳ шундай имконият берган банда маълум маблағ сарфлаш эвазига бўлса ҳам ўзини ораста тутиб юриши Аллоҳга маҳбубдир. Чунки бунда инсон Роббимизнинг неъматини ошкор қилган ва шу тариқа шукрини ўзига хос тарзда изҳор қилган бўлади.
Исломда иймоннинг қадр-қиймати қанчалик юқори эканини яхши биламиз. Поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилганидан ҳам Ислом дини озодалик, поклик ва тозаликка қанчалар эътибор берганини билиб олсак бўлаверади. Бу ўз навбатида биз мусулмонлар динимиз талабига яраша бўлишимиз кераклигини ҳам билдиради.
Ислом дини шахсий гигиена масаласига ҳам тўхталиб ўтган.
Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга сўнгги дин рисоласини илк нозил қилаётган даврларда Аллоҳни давомли равишда улуғлашга ва либосни покиза тутишга буюрган. Жумладан. Қуръони карим Муддассир 3-4 ояти карималарида келган: “Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг ва кийимларингизни пок тутинг!”.
Ушбу ояти карималар тафсирида келган: “Агар ояти каримадаги “кийимлар” ва “поклаш” лафзлари зоҳирига ҳавола қилинадиган бўлса, бундан шуни тушунамизки, Пайғамбаримиз ўз либосларини янада поклашга буюрилган бўладилар”. Ҳа, агар Исломда поклик тушунчаси ғоят муҳим ўрин тутмаганда унга бу қадар юксак аҳамият берилмас ва ояти карималарда тилга олинмас эди.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Муқаддас динимиз Исломнинг покликка бўлган эътибори шу даражага етдики, уни иймоннинг ярми деб эълон қилди. Ҳазрат Муҳаммад (с) бир ҳадисларида “поклик (таҳорат) иймоннинг ярмидир” дедилар.
Албатта ҳадисда зикр этилган поклик фақат жисмоний ва моддий покликнинг ўзи билан чекланиб қолмайди, балки куфр-ширк, залолат ва барча маънавий иллатлар, разолату қабоҳатлардан пок бўлиш ҳам тушунилади. Зеро, моддий покликка бу қадар эътибор берган дин ўз-ўзидан маънавий покликни четга суриб қўйиши мумкин эмас. Зотан, ҳар доим маънавий нарсалар моддий нарсалардан юқори турган.
Нима учун ушбу ҳадисда поклик иймоннинг ярми дейилгани хусусида уламолар шундай фикрларни билдирадилар. Иймон аслида “покланиш” ва “безаниш”дан иборат. Яъни, мўмин инсон динга зид келувчи, иймонга ва соғлом эътиқодга ёт бўлган манфур ишлардан покланади, улардан қалбини тозалаб олади.
Ундан сўнг, ибодат ва зикр каби ишлар билан ўзини безатади. Демак, шу жиҳатдан олиб қарасак, поклик иймоннинг ярмига тенг келади.
Аслида буларнинг барчаси бир-бирига чамбарчас боғлиқ нарсалар. Яъни, қалб поклиги, бадан поклиги, либос поклиги ва ҳалқум поклиги мусулмон инсоннинг камолотга етишида жуда муҳим аҳамият касб этади.