октябр 02, 2017 11:05 Asia/Tashkent

Мўминларнинг иймонлари комил, динлари тўкис ва хулқлари олий эканига далолат қилувчи улкан белги ва мукаррам сифатларидан бири: мўмин биродарлари рўбарўсида қалб ва тиллари саломат эканидир. Қалбларида ҳасад ёки ғилли-ғашлик ёҳуд буғзу-адоват ёкида кек-(нафрат) йўқ. Тилларида эса ғийбат ёки чақимчилик ёҳуд ёлғон ёкида обрў тўкишлик йўқ. Балки қалбларида фақат муҳаббат, хайр, раҳм, яхшилик қилиш, меҳр ва иззат-икром қилишликни юклаганлар. Тиллари билан эса фақат фойдали калима, манфаатли сўз ва р

Инсоннинг руҳий ва нафсоний ҳолати унинг жисмоний  вазияти ва саломатлигида  муҳим рол ўйнайди.Ҳолбуки, бугунги жамиятнинг ҳаёти фикрий ва руҳий муаммолар билан тўлиб тошган. Ҳар бир киши ушбу қийин ҳолатлардан чиқиш йўлини пайидан бўлиши лозим. Ушбу йўллардан энг яхшиси  Аллоҳнинг зикридир.

Мўминларнинг иймонлари комил, динлари тўкис ва хулқлари олий эканига далолат қилувчи улкан белги ва мукаррам сифатларидан бири: мўмин биродарлари рўбарўсида қалб ва тиллари саломат эканидир. Қалбларида ҳасад ёки ғилли-ғашлик ёҳуд буғзу-адоват ёкида кек-(нафрат) йўқ. Тилларида эса ғийбат ёки чақимчилик ёҳуд ёлғон ёкида обрў тўкишлик йўқ. Балки қалбларида фақат муҳаббат, хайр, раҳм, яхшилик қилиш, меҳр ва иззат-икром қилишликни юклаганлар. Тиллари билан эса фақат фойдали калима, манфаатли сўз ва роcтгўй дуоларни талаффуз қиладилар.

Қалб ва тил саломатлиги иймоннинг тугал ва мукаммал эканига энг ёрқин далил ва энг ростгўй ҳужжатлардандир.

Дарҳақиқат, ўша сара зотларнинг қалб ва тиллари саломат эканининг энг улкан сабаби, Аллоҳга кучли боғланишлари ва Ундан ниҳоятда рози эканликларидир.

Розилик меваларидан бири бўлмиш қалб саломатлиги самараларини санаб, адоғига етиб бўлмайди. Кўнгил саломатлиги дунёда роҳат, унсият ва ҳотиржамликдир. Охиратдаги савоби эса савобларнинг энг яхшиси ва унинг ўлжаси, ўлжаларнинг энг каттаси.

Мусулмонга биродарларига нисбатан қалб ва тилининг саломат бўлиши учун кўмакчи бўладиган нарсалардан бири: Аллоҳ азза ва жаллага илтижо қилиш, Ундан сидқ ва ихлос ила сўрашлик, бунинг самараси ўлароқ дунё ва охиратдаги мақтовга сазовор оқибат ва муборак натижаларига боқишликдир. Шунингдек, қалбида ғилли-ғаш ёки кек-адоват ёҳуд ҳасад ё шунга ўхшашлар бўлган кимса ҳосил қиладиган ва эришадиган ёмон оқибат ва хавфли натижаларга назар ташлашликдир.

Дарҳақиқат, азиз пайғамбаримиз (с)-дан етиб келган кўплаб дуоларда Аллоҳдан қалб ҳидояти, унинг саломат ва собитқадамлигини сўраганлари собит бўлган.

"Соғлом танда  соғлом ақл  бўлади" , деган мақолни  кўп эшитганмиз.

Инсонларнинг аксарияти касаллик ва хасталикларга дуч келишади. Ёки зоҳирий саломатлик ҳолатида доимий равишда касал эканлиги, бели оғриши ва мушакларининг заифлигидан шикоят қилишади.

Об-ҳавоси соғлом бўлган маконларда ҳаёт кечириш турли касалликлар ва хасталикларнинг вужудга келиши  олдини олади. Аммо ҳоли ҳозирда, бу иш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Шунинг учун бошқа йўлларни қидириш лозим.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Бу шундан далолат берадики, тиббиётда ҳаётнинг олтита заруратлари, яъни  яшайдиган маҳалнинг об-ҳавоси, истеъмол этадиган овқатлар ва ичимликлар, уйқу ва уйғоқлик,  ҳаракат ва дам олиш, жисмоний тарбиянинг турлари, руҳий ва психологик ҳолатлар, жисмда қоладиган ёки бадандан хориж бўладиган заруратлар ҳақида мукаммал маълумотга эга эмаслар ва уйлайдиларки, фақат касаллик вақтида табибга мурожиат этиш лозим.

Табибнинг мақсади, халқни соғлиқни сақлашнинг туғри йўл-йўриқлари билан ошно этишдан иборатдир.

Озиқ-овқатга бўлган эҳтиёж об-ҳавога эҳтиёж каби муҳим ҳисобланади. Озиқ-овқатлар жисмнинг ривож топишига кўмак беришига қўшимча, кўп вақтларда дору дармон хосиятларига ҳам эга бўлиб, жисмда руҳий ва жисмоний турли ўзгаришлар вужудга келишига сабаб бўлади. Ва агар бу ҳолнинг акси рўй берса, турли касалликларнинг вужудга келиши сабабига айланади.

Туғри овқатланиш турли хасталикларни даволаш учун муҳим рол уйнайди. Шунинг учун тахминан анъанавий тиббиётнинг асосий манбаъларидан овқатланиш билимидан ғафлатда қолганларини мушоҳида этиш мумкин эмас. Табиблар ва машҳур ҳакимлар томонидан озиқ-овқат заминасида кўп китоблар ёзилган.

 

 

Ёрлиқ