Нур диёридан
Яманга етиб келишдан сӯнг уларнинг орасидан бир киши ажралиб Мадина томон йӯл олди. Бу шахс Амр бин Аслам эди.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азизлар, ривоятимизни шу жойига келган эдикки Али алайҳисалом одамларни исломга даъват этиш ва динни ӯргатиш билан машғул эди. Ҳамдон қабиласига эргашиб бир гуруҳ бошқа гуруҳдан сӯнг ислом динини қабул қилишарди. Кӯнгил қӯйган мухлислар Али (а) -нинг олдига келишарди ва унга шикоят қилишарди. Али алайҳиссаломнинг ҳамроҳлари ҳам карвоннинг амирига кӯмак бериш билан машғул эдилар.
Яманга етиб келишдан сӯнг уларнинг орасидан бир киши ажралиб Мадина томон йӯл олди. Бу шахс Амр бин Аслам эди.
Амр деди: Ҳа, ажралиб Мадина томон йӯл олган ва Пайғамбар (с) -нинг фармонини ижро этиш ва Алига кумак бериш, аммо билмасдан Яман аҳолисининг совғаларига кӯз алайтирган ва дунёнинг ҳою ҳавасларига берилиб кетган шахс мен эдим.
Бизнинг амиримиз Али (а) ӯртамизда тақсимлаб берган нарсадан кӯпроқ олишни истардим ва бу ноҳақ истак -хоҳиш мени бошқалардан узоқлаштирди. Шунинг учун Али (а) -нинг хатти -ҳаракатидан хафа бӯлиб Мадинага қайтдим.
Р) Амр бин Аслам Мадинага кирган вақтида сафар хотираларни эштишга қизиқадиганларга Яманда эшитган ва кӯрган нарсаларни сӯзлаб берди. Хурсандчиликлар ва ғам кулфат лаҳзалари ҳақида ҳам ҳикоялаб берди.
Яман аҳолисининг исломни қабул қилишлари, ҳамда бир гуруҳнинг муқовимат қилишлари ҳақида ҳам гапириб берди. Аммо кимлар билан ӯтирмасин барча нарсалар ҳақида гапирган бӯлсада, аммо Али (а) ва унинг ӯртасида бӯлиб ӯтган ҳодисалар ҳақида ҳеч кимга айтмади.Лекин Али (а) ва унинг ӯртасида бӯлиб ӯтган воқеалардан Мадина аҳолиси хавар топган эдилар.
Амр айтди: Кунлардан бир куни намозни ўқиганимдан сўнг, Пайғамбар (с) олдиларида ўтирган эдим. Ул ҳазрат мени кўриб ўз олдиларига чақирдилар. Мен ҳам шошилиб бордим ул ҳазрат нима буюришларини кутиб турдим.
Расулуллоҳ (с) марҳамат этдилар: Эй Амр нима учун мени озор берияпсан?
Амр деди: Пайғамбар(с)-нинг сўзлари бор вужудимни ҳаяжон келтирди.
Амр деди: Пайғамбар (с) айтган сўзларидан менинг ҳайратланишимни кўриб шундай марҳамат этдилар: “Алини озор берган шахс, мени озор бергандек.”
Амр деди: Уша онгда Яманда юзага келган воқеалар хаёлимга келди. Али алайҳисалом ва менинг ўртамизда бўлиб утган ҳодиса-воқеларни тасаввур этдим. Қандай қилиб, қаердан ва кимдан Пайғамбар (с) уша бўлиб ўтган ҳодиса-воқеалар ҳақида хавардор бўлиб мендан хафа бўлганларини билмайман.
Р) Амр Пайғамбар (с) наздидан хижолат тортиб бошини эгиб чиқиб кетди.
Расулулоҳ (с) хитоб айладилар: “Алини озор берган шахс, мени озор бергандек.”
Р) Расулуллоҳ (с) наздида Али алайҳисаломнинг эгаллаган мақом ва мавқеини мусулмонлар яхши билишарди. Янги мусулмон бўлган Яманнинг халқи ҳам бу масаладан хавардор бўлишлари лозим эди. Шу сабабдан Аллоҳнинг иродаси билан Яманнинг янги мусулмонлари Мадинага Амр Бин Аслама келган йўл билан келишди.
Р) Яманнинг янги мусулмон бўлган бир гуруҳи қавм-қариндошларидан бирининг қони учун қасос олишни мақсад қилган эдилар.
Р) Улар доварлик қилиши учун Алининг олдига боришди. Али (а) қотилнинг ишини ёмон деб билиб ундан қасос олишни раво кўрмади. Сўнгра қатл этилган шахснинг одамлари хафа бўлиб шикоят қилиш учун Расулуллоҳ олдиларига боришди.
Р) Яманлик янги мусулмон бўлганлар Мадинага етиб келшилари билан Пайғамбар (с) –нинг масжидини топиб ул ҳазратга қатл этилган шахс ҳақида ҳикоялаб беришди.
Яманлик бир шахс деди: Сиз намоянда этиб жўнатган Али (а) бизнинг одамларимиздан бирини қатл этганлари сабабли доварлик қилиши учун олдига шикоят қилиб бордик, аммо у бизга нисбатан зулмни раво кўрди.
Р) Пайғамбар (с) Алининг исмини эшитганлари биланоқ ғазабланиб марҳамат этдилар: Аммо Али (а) золим шахс эмас ва у зулм қилиш учун дунёга келгани йўқ. Вилоят мендан сўнг Алининг қўлидадир. Алининг айтган сўзлари сўздир, берган буйруғи буйруқдир.
Р) Яманнинг янги мусулмонлари Алини Пайғамбар (с)-нинг ёронларидан бири деб билганлари сабабли хижолат тортишди ва ул ҳазратнинг олдида сукут сақлашди. Бир неча муддат утишидан сўнг улар пушаймон бўлишди. Уларнинг ўртасидан бир шахс чиқиб айтди: Эй Худо Пайғамбари айтган сўзларингиз шу бўлса биз ҳам Алининг айтган сўзи ва қилган ишига тан берамиз.
Р) Пайғамбар (с) хурсандчилик билан марҳамат этдилар: Ана шу рози бўлишларингиз айтган сўзларингиз учун тавба қилишингизнинг далелидир.