Маънавий соғломлик
Ижобий андиша ӯзига ишонч ва ӯз қудратига ишониш, ҳамда қудратни оширади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Психологлар аксариятининг фикрларига кӯра инсон ҳаётининг кайфияти унинг афкори ва андишасига боғлиқдир. Ижобий андишалар инсон учун осойишталик, соғломлик, хушбахтлик ҳис -туйғусини иштиёқ ва завқни армуғон этади. Бунга қарши салбий афкор, бечоралик, касаллик, бадбахтлик ва мағлуб бӯлиш ҳис -туйғусини вужудга келтиради.
Ижобий андиша ӯзига ишонч ва ӯз қудратига ишониш, ҳамда қудратни оширади. Бугунги дастуримизда ҳам олдинги дастурларимизнинг давомида маънавий саломатликнинг муҳим омили унвонида ижобий фикрлаш ҳақида сӯҳбатлашамиз.
Муҳим бир фактор унвонида маънавий саломатлик касалликларнинг олдини олиш ва соғломлик даражасини оширишнинг омили ҳисобланади. Ҳаёт босқичларнинг барчасида, жумладан ҳаяжондан тула муваффақиятлар учун инсонга кӯзга ташланадиган даражада кумак беради.
Ӯтган дастуримизда ишора этиб ӯтган эдикки зеҳндан салбий афкорни бартараф этиш ва умидвор этадиган ижобий афкорга эга бӯлиш маънавий саломатликнинг муҳим омилларидан биридир.
Маънавий саломатликдан баҳраманд бӯлиш ва тулиқ саломатликка эришиш учун салбий афкорни ӯзимизга йӯл бермаслигимиз лозим. Салбий андишага эга бӯлган шахс хойнахой уша афкорни ӯз зеҳнидан ӯтказади. Салбий афкорни ӯз зеҳнидан ӯтказиш уларга куч бағишлайди. Натижада инсон зеҳнининг кӯп қисмини ӯзига ихтисос беради. Бу жараён шу даражада давом этадиким инсоннинг бутун андишаси ва фикрини ӯз назорати остига қарор бериб унинг моҳиятини эса комилан салбий этади. Шу тартиб билан инсон қудратларининг кӯп қисми бекорга сарфланади. Натижада шахс тушкунликка тушади, ёмон ётади, паришонхотирликка юзмаюз бӯлади, ҳавсаласи камайиб иштиҳаси зайифланади.
Шунингдек, қон томир ва юрак хасталиклари ва қон босими касалигига дуч келади. Бошқа таъбир билан айтганда салбий андиша қилиш муваффақиятсизлик, қурқув, ғазаб ва хавотирланишнинг зарарли самараси инсонни нобудлик ва беморлик томон чорлайди.
Шуни зикр этиш жойизки Мадисон Весконсин университетида милодий 2003 йилда ӯтказилган тадқиқотларга кӯра ҳаётда ижобий қарашларга эга бӯлган шахсларга гриппнинг ваксинаси кӯпроқ таъсир этади. Бу тадқиқотда 52 нафар шахс назорат остига олинди ва уларга ваксина ӯтказишди. Аммо бундан олдин табиблар довталаблардан битта яхши ва битта ёмон хотирани ӯз фикрларидан ӯтказишни сӯрадилар ва уларнинг бош мия фаъолиятларини назоратга олишади.
Яхши хотира учун ӯз вақтини сарфлаган шахслар ёмон хотирани эслаган шахсларга кӯра ижобий ҳис -туйғулар масъули бӯлмиш бош мияларининг олдинги қисми фаъолроқ эди. Олти ойдан сӯнг уларнинг жисмида бактерияларни йўқотувчи антител ва ферментлар инфекция тарқалашига қарши курашадиган антителнинг миқдори бошқа шахслардан кўра кўпроқдир.
Ҳаётга ижобий қараш билан муносибат қилиш жисмимизга ҳам таъсир қилиши мумкин. Милодий 2005 йилда Век Форест институтда олиб борган бир тадқиқотига кўра , одамларнинг дунёга қандай муносабатда бўлишлари ҳам ҳатто унинг касаллигига таъсир етказиши исботланди. Ушбу тадқиқотда довталаблар ўзларининг дарджга чидамли ва жисмлари кучли таъсирга эга эканлигини билишлари билан, ҳақиқатан ҳам улар ўз дардларини камроқ ҳис этишади. Бошқача қилиб айтганда, одамларнинг фикри тана-аъзоларида таъсир қиладиган морфинга ўхшайди. Албатта ҳаётга ижобий муносабат қилиш ноқулай воқеаларни эътиборга олмаслик маъносида эмас.
Агар бирон кишига у оғир касалликка чалинганлиги, ёки у катта муаммога дуч келганлиги ҳақида айтилса, табиийким у ноқулай ҳолатга қарор олиб ўзини ёмон ҳис қилади. Аммо муҳимми шундаки, одамлар сайъ-ҳаракат қилишдан қўл тортмай ўзларини юқотиб қўймаслиги лозим . Бу ҳаракатда энг муҳимми ижобий фикрлашдан фойдаланишдир ва бу уриниш ва сайъ-ҳаракат қилиш инсоннинг руҳ ва жисмни осойишталик ва тинчликка етказади.
Ижобий фикрлар, конструктив ўйловлар салбий туйғуларни ўйғотади ва инсонга ижобий қувват бағишлайди ҳамда инсоннинг ижобий ҳаёт йўналишини танлашига сабаб бўлади. Ҳақиқатан ҳам ижобий фикрлашдан, ҳаётдаги барча ижобий ва умид бахш этувчи қарашлардан инсон онгида пайдо бўладиган салбий иллюзияларга таслим бўлмаслик учун фойдаланиш мумкин. Салбий фикрлар инсонни ҳаракатланишдан тўхтатувчи ва бузғунчи фикрлар бўлиб, инсоннинг онгига йўл топган пайтда ривожланадилар ва тезлик билан инсон миясини ишғол этадилар. Бундай ҳолатда инсон салбий фикрлар қамровида қолиб уларнинг ихтиёрида бўлади.
Руҳшуносларнинг фикрига кўра, воқелик ва бошқаларнинг муомаласидан таъсирланиб, ўз онгида ёмон фикрларга йўл қўймайдиган, салбий фикрлар ҳамда хаёлларни ўзидан узоқ тутадиган киши ижобий фикрловчи саналади. Бундай кишилар ҳаётда рўй берадиган қийинчиликлар баробарида шикастланмайдилар, жамиятда яккаланиб қолишдан сақланиб, келажакка умид билан боқадилар ҳамда ҳаётдан қувониб – қониқиб яшайдилар.
Ижобий фикрлашнинг қадри ҳаётдаги умид ва ишонч оптимистик қараш билан ҳосил бўлишини билган вақтдагина маълум бўлади. Ислом динининг пешволари ўз сўзларида бу мавзуни баён этиб таъкидлаганлар ва шунингдек, олим ва фақиҳлар ҳам китобларининг алоҳида бўлимларини ушбу мавзуга бағишлаганлар. Амир-алмўъминин Али (алайҳис салом) бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар: «Ижобий фикрлаш инсоннинг энг яхши сифатларидан ва илоҳий туҳфалардандир.»