август 15, 2016 14:48 Asia/Tashkent

Ислом ва иқтисодий тараққиёт

                              Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ислом ва иқтисодий тараққиёт"  туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сони  билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                   

Ӯтган дастуримиз давомида ривоятлар ва оятларни баён этиш зимнида ислом умумий тарзда ривожланиш атамасини муҳим деб билади ва ўзининг туғри ва аниқ дастурлари орқали инсонларни ҳақиқий ривожланишга даъват ва ташвиқ этишади деб таъкидлаб ўтгандик. Мутафаккирлар шундай эътиқодга эгаларким, жамият ўзининг камолоти ва юқори фаолиятларида муҳим факторлар, яъни ижтимоий адолат ва тараққиётга эҳтиёж сезади.

Инсоният жамиятининг энг муҳим ва катта ормони бу таърихий турли даврларда, айниқса буюк динларнинг зуҳур топишидан кейин ушбу учта асосий аслга таянган. Бу масала ҳақида таърих давомида ҳам  ушбу ормонларга етиш учун ваъдалар ҳам берилган. Ер юзида дин кенгайган куни ҳаётнинг барча жиҳатларида такомул ва тараққиёт амалга татбиқ этилиши ва ижтимоий адолат ўзининг меҳр билан тўла нурини инсонларга сочиш ваъдасини берган. Бу учта омил, яъни дин, тараққиёт ва адолат инсоният жамиятида мувозанат ва мўътадиллик билан ривожланишнинг асосий омиларидан саналади. Ва Шуни айтиш жоизким, ушбу муҳим омиларнинг ҳар биридан узоқда бўлиш иқтисод, маданият ва ижтимоий ахлоқнинг пойдиворларига жиддий зарба етказади.

Ислом ёруғ дастурлари ва қонун мажмўалари билан энг комил дин ҳисобланадиким, инсониятнинг ақли ва фитрати билан туғри келади. Бу дин инсон ҳаётининг турли ҳавзаларида жавоб бериш учун керакли ва талаб даражасида бўлган дастур ва лойиҳаларга эгадир. Бу ҳавзалардан бири бу инсоннинг жисмоний ва моддий ҳаёти саналади. Бу ҳавзада тараққиёт ва ривожланишга таъкидлаб ўтилади. Ислом дини нуқтаи назаридан табиат ва унинг белгилари ёки бошқа таъбир билан айтганда дунёнинг ҳаёти инсоннинг камолотга етиши учун муносиб бир манба саналади. Шунинг учун   фаровон ва неъматдан тўла ва айни ҳолда адолат билан безалган дунёни  яратишга буйруқ беради. Тараққиёт ислом нуқтаи назаридан бир неча йўналишга эга бўлган жараён саналади ва унинг кўлами эса маданий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий барча савияларни ўзига қамраб олади. Ислом динида тараққиётнинг муҳим хусусиятларидан бири бу шундан иборатким, инсоннинг икки жиҳати ,яъни маънавий ва моддий томонларига аҳамият қаратади. Бу хусусият исломий ривожланишни иқтисодий бошқа мактабларда бўлган  ривожланиш мафҳумларидан фарқлантиради.                      

Албатта сизга маълумким, ҳозирги асрда ҳоким маданиятнинг хусусияти барча нарсага моддий жиҳатдан эътибор беришдан иборатдир. Албатта шак-шабҳасиз яшаш ва иқтисодий қийинчиликлар ва тўсиқликларни бартараф этиш ҳаётда таъсир етказадиган энг муҳим параметрлардан саналади. Аммо ислом нуқтаи назаридан инсон ҳаётини яхшилаш биртомонлама ва бир савияли эмас. Ғарб мафҳумида  тараққиёт манфаатжўйлик ва лаззатланишга боғлиқ бўлиб шаклланади. Ғарб ренесанс давридан кейин лаззатланиш томон юз қаратди ва инсонлар ҳаётдан қай даражада бўлмасин лаззат олиш учун ташвиқ ва тарғиб этилди.  Бу масала иқтисодий фаолиятларда ҳам катта таъсир етказди. Ғарб тараққиётида  моддий эҳтиёжларни бартараф этишда ифрот қилиш истеъмолчиликка мизонини ошиб юборди ва ёлғон ва вақтинчалик эҳтиёжларнинг вужудга келиши сабабига айланди. Ва ушбу ифрот, яъни ҳаддан ташқари ҳаётнинг моддий жиҳатларига берилиш ўз орқасидан маънавий ва руҳий бўҳронларни вужудга келтирди. Америкалик сиёсатчиларидан бири Америка жамиятини шундай тавсиф этади: "Биз ҳозирги маданиятда ёлғон ва ҳақиқий бўлмаган, сунъий гуллар билан безалган, кондиционер билан таъминланган ва ҳаётни хушгузаронлик билан ўтказиш учун тайрёланган салонлар дунёсида яшаймиз. Ҳолбуки, ҳисс-туйғуга эга бўлмаган қалбларга эгамиз. Бу қалблар кофеин,қаҳва ва алкагол ичимликларга берилиб кетган қалблардир "

Ғарб тараққиётининг намунасида машинизм баробарида одамнинг иродасизлиги ва инсоний кароматга эътибор қаратмасликни мушоҳида этиш мумкин. Ғарб тараққиётининг исломий ривожланиш ўртасидаги энг муҳим фарқи шундадир. Ислом динида, иқтисод ва тараққиёт билан ахлоқнинг ҳамжиҳат бўлиши сабаб бўладиким, иқтисодий фаолиятлар маъқул мақсадга айланади. Оллоҳ таоло ҳам қуръони каримнинг турли оятларида эслатиб ўтадиким, ишлаб чиқариш, тижорат ёки доруликлар ва мол-мулклар инсонни Парвардигор билан алоқасини ғафлатда қолдирмаслиги лозим.  Қуръони каримнинг Нур муборак сураси 37чи –ояти каримасида шундай марҳамат қилинади:" Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар."