Нур диёридан
Ҳаж мавсумида Каъба Пайғамбар дидорига муштоқ бўлган ва ҳаж маросимини бажариш учун бу диёрга келган мусулмонларни мизбонлик қилишга тайёр эди.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда ишора этиб ўтдикки Аллоҳ таоло буйруқи билан Пайғамбар (с) мусулмонлар ўртасида нидо қилганлари билан Мадина шаҳрини шодлик ва хурсандчилик қамраб олди. Пайғамбар (с)нинг издошлари ва саҳобалари ҳеч қачон Қурайшнинг озорларидан бундай узоқда бўлмаган эдилар ва Худо Пайғамбар(с)-и билан ҳаж мавсумини биргаликда бажо келтириш ва Каъбани тавоф қилиш вазъияти ва шароитида қарор олмаган эдилар. Пайғамбар (с)-нинг хонадонлари ҳам сафарга тайёр бўлишди. Ул ҳазрат бир томондан ўз қизлари Фотима саломуллоҳи алайҳони ўзлари билан ҳамроҳлик қилишга чақирдилар ва бошқа томондан Яман сарзаминига мактуб ёзиб Али (а)-ни ҳаж мавсумига даъват этиш учун элчи юбордилар. Расулуллоҳ (с) –нинг истак-хоҳишлари бу кўпроқ мусулмонларни ҳаж мавсумига қатнашишларидан иборат эди. Аммо нима учун ? Ҳеч ким билмасди.
Р) Ҳаж мавсуми яқинлашиб қолди ва Худо ўйини зиёрат қилиш учун Мадина атрофини ҳар бир томондан келган карвонлар қамраб олди. Пайғамбар (с)-нинг карвони ҳаракат қилиши билан Мадина атрофида хайма ўрган мусулмонлар ўз хаймаларини йиғиб Каъбага қараб йўл олдилар. Мадина шаҳридан йўлга тушган катта карвони йўлда юзмаюз бўлган бошқа зиёратчиларни ҳам ўз ичига жой берарди. Бу катта карвонга қушилаётган зиёратчилари денгизга етиб бориш учун катта дарёга қўшилаётган булоқларнинг суви сингари кўзга ташланарди.
Энди ривоятимизнинг давомини эшитинглар.
Ҳаж мавсумида Каъба Пайғамбар дидорига муштоқ бўлган ва ҳаж маросимини бажариш учун бу диёрга келган мусулмонларни мизбонлик қилишга тайёр эди. Қурайшни ҳайратда қолдирадиган жамият йиғилган эди.
Пайғамбар (с) мусулмонлар билан розу ниёз қилардилар. Мусулмонлар таълим ва урганишга чанқоқ эдилар. Улар Пайғамбар (с) айтган сўзларни эсга солардилар. Аммо ҳаж мавсумининг охирга етиши билан ул ҳазрат изтироб ва ҳаяжонли йўлда қарор олган эдилар.
Расули Акрам (с) Парвардигорнинг буйруғини эсларига келтириб ўз зиммаларига олган масъулиятлардан хавотирда эдилар.
Р) Бундан олдин ул ҳазратга одамларга паём етказиш учун осмондан нидо келди ва шу йўл орқали ўз рисолатларини мукаммаллаштириш буйруғи нозил бўлган эди. Аммо қаерда ва қандай қилиб? Бу нарса фақат Аллоҳ таолога аён эди.
Охири бу йилги ҳаж шукўҳ ва шаҳомат билан охирга етди. Пайғамбар (с) билан бирга бўлиш хурсандчилик лаҳзаларидан мусулмонлар учун бошқа нарса қолгани йўқ эди. Улар ўз хотираларини яқин қавм қариндошларига армуғон этган эдилар. Ҳаж охирга етди, аммо Пайғамбар (с)-дан кунгил узиш ва хотиралар дунёсига қадам қуйиш мусулмонлар учун осон эмасди. Шу сабабдан ул ҳазрат ўз саҳобаларининг карвонини Маккадан чақириш пайтида ҳар қаердан келган одамлар Пайғамбар (с) кетидан саҳро томон йўл олишарди ва ул ҳазрат билан видолашиш мақсадида Маккадан ташқарида бўлган манзилларгача боришди. Ҳаж зиёратчиларининг буюк карвони Пайғамбар (с) қадамс қўйган нотаниш йўллар билан боришарди. Фикрларида эса ажралишининг қийин лаҳзалари жой олган эди. Аммо бу вақтда ул ҳазрат паём етказадиган Жабраилнинг нидосини интиқлик билан кутардилар.
Жабраил иккинчи маротаба нидо қилди:
Эй Пайғамбар! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг элчилигини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлайдир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас.
(Моида сураси 67 оят).
Р)Пайғамбар (с)-нинг бор вужудини изтироб қамраб олган эди. Бир неча вақтдан бери интиқлик билан куитган нарса вужудга келди ва ундан қочиш имкони йўқ эди. Аммо агар, Пайғамбар (с) билган ва эшитган нарсаларини халқ билан очиқ-ойдин ўртада қўйганларида одамларнинг ҳасад қилиш оловига юзмаюз бўлмасдиларми?
Ҳақиқатни яширувчилар уша шахслар эдиларким Пайғамбар (с) улардан хавотирда эдилар. Аммо на чора бу оғир юкни ҳам ул ҳазрат манзилга етказишлари лозим эди.
Пайғамбар (с)-нинг кетидан турли жойлардан Маккага келган ҳаж зиёратчилари бир неча соатдан сўнг кетганларида мунодилар нидо беришди: “Эй мусулмонлар энди ана шу ерда Ғадири Хум яқинида тўхтангиз ва уқингиз. Бу Пайғамбар (с)-нинг буйруғидир.
Р) Ҳаво иссиқ эди. Мусулмонлар ер ва осмон ўртасида жараён олган нарсадан бехабар эдилар. Шунинг учун Пайғамбарнинг райига таслим бўлишди ва намоз уқиш учун тайёргарлик куришди.
Р) Каъбанинг бу зиёрати Пайғамбар (с ) учун охиргиси эди.