Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Ислом дунёсида ҳимжиҳатлик ва ваҳдатнинг рамзи ва намуналаридан бири унвонида Исломий конфренция ташкилотининг шаклланиши, мақсади ва заминалари
Азиз тингловчилар бугунги дастуримизда ислом дунёсида ҳимжиҳатлик ва ваҳдатнинг рамзи ва намуналаридан бири унвонида Исломий конфренция ташкилотининг шаклланиши, мақсади ва заминалари ҳақида сўҳбатлашамиз. Ўтган бир нечита дастурларимизда исломий мамлакатларда ваҳдат ҳамда ундаги ҳамжиҳатликнинг монеалари ва омиллари ҳақида сўҳбатлашган эдик ва шуни эслатиб ўтган эдикки, хавфсизлик ва сиёсий муштарак бир мақсад унвонида Фаластин ва Қудси шарифни озод этиш ормонлари, мусалмонларнинг муштарак душманлари, яъни Исроил билан қарши кўраш олиб бориш ҳамда исломий мамлакатларнинг иқтисодий муштарак фасли унвонида исломий муштарак бозорни ижод этиш мусалмонларни бирлаштириш ва ваҳдат идеясини амалда татбиқ этиш учун кўп имкониятларни вужудга келтиради. Бугунги дастуримиз ва кейинги бир нечита дастурларимиз давомида ислом дунёсида ҳамдиллик ва ҳамжиҳатликнинг тимсоли ва намунаси бўлмиш исломий конфренция ташкилоти ҳақида маълумот бериш ҳамда ушбу ташкилот шаклланишининг мақсади ва заминаларини эслатиш зимнида, ислом дунёсида ваҳдатни амалда татбиқ учун бу ташкилотнинг фаолиятлари ҳақида маълумот беришга сайъ-ҳаракат қиламиз.
Исломий ҳамкорлик ташкилоти унвони билан танилган Исломий конфренция ташкилоти Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан кейин иккинчи давлатлараро ташкилот ҳисобланадиким, жаҳоннинг тўртта қитъасидан 57-та мамлакат бу ташкилотга аъзодир. Бу ташкилот шаклланишининг сабаби ва тарихи иккинчи жаҳон урушининг бошланиши даврига бориб тарқалади. Ҳақиқатан ҳам ушбу уруш бошланиши билан исломий хилофатни қайта тиклаш каби панисломизм тафаккурининг даври охирга етди ва ислом дунёси эса ўз сиёсий ҳаётининг янги даврига кирди. Бу икки даврда халқаро ва сиёсий ўзгаришларнинг вужудга келиши, айниқса милодий 1948 йилда мусалмонларнинг мағлубиятга учрашишлари, Исроил давлатининг ташкил этилиши, Ҳиндустоннинг мусалмонлар яшайдиган минтақасида Покистон исломий мамлакатини ташкил этиш, муҳим сиёсий куч ва идеология унвонида нацианализмнинг зуҳур топиши ва мастамлакачилик остида бўлган мамлакатларнинг истиқлолга эришиш йўлида кўраш олиб боришлари ҳамда аста секинлик билан мастамликачиликдан воз кечиш асрининг бошланиши мусалмонларнинг сиёсий афкорига чуқур тасир етказди. Бу масалалар ислом дунёсида исломга мойиллик зоҳир этувчи кучлар учун халқаро арсада исломий мамлакатларнинг бирлашган фронтини ташкил этиш заминаларини вужудга келтирди.
Шу тартиб билан 20-чи асрнинг иккинчи ярмига кириш билан исломий мамлакатлар ҳам исломий 50-тадан ортиқ мамлакатлардан ташкил топган ва ягона умматни ташкил этадиган ҳамда душманлик ва тафриқа солиш ўрнига ҳамжиҳатлик ва ҳамдилликни қуллайдиган ташкилотни ижод этиш заруратини ҳис этишди. Албатта бундан олдин ҳам мусалмонлар, айниқса ислом дунёсининг мутафаккирлари ўртасида доим исломий ваҳдатнинг тимсоли бўлмиш бир ташкилотни ташкил этиш азм-иродаси ва мақсади бор эди. Ҳатто айрим вақтларда исломий мамлакатларнинг сиёсатчилари турли таҳдидларга қарши кўрашиш ва дунё мусалмонларининг жамияти орасида ваҳдат ва ҳамжиҳатликни ижод этиш учун бир тишкилотни ташкил этиш жиҳатида сайъ-ҳаракатлар амалга оширилган эди. Милодий 1924 йил июнь ойида Макка конфренцияси, милодий 1926 йил май ойида Қоҳира конфренцияси, 1926 йил июнь ойида Макка конфренцияси, 1931 йилда Байтул-Муқаддас конфренцияси, милодий 1935 йил октябр ойида Женева конфренцияи, милодий 1938 йил октябрь ойида Қоҳирада ўтказилган Фаластинни ҳимоя этиш учун мусалмон ва араб сарзаминларининг парламентлараро конгресси ва иккинчи жаҳон уруши охирга етганидан кейинги йилларда бир қатор йиғилишларнинг ўтказилиши каби исломий айрим мамлакатларда ўтказилган конфренциялар исломий мамлакатларнинг исломий ўзликни англаш билан халқаро ташкилотни ташкил этишга қизиқишлари ва аҳамият беришларидан далолат беради.
Аммо исломий конфренция ташкилотини таъсис этишнинг асосий сабаби милодий 1969 йилда мусалмонларнинг биринчи қиблалари бўлмиш Масжидул-Ақсода ёнғиннинг вужудга келиш ҳодисаси эди. Мутаассиб бир яҳудий томонидан содир этилган бу ҳодиса дунё мусалмонларининг ғазабини келтирди. Исроил режими Масжидул-Ақсодаги ёнғиннинг сабабини астралиялик бир сайёҳга нисбат берди. Исроил суди эса австралиялик ушбу туристни муҳокама этиш жараёнида бу жиноят содир этилаётган пайтда бу сайёҳ руҳий касалликка чалинган эди ва Исроил режимининг ички қонунларига асосан уни жозога маҳкум этиш мумкин эмас деб қарор чиқарди. Бу масала эса мусалмонларни ғазабга келтирди ва сиёсатчиларни эса халқ эътирозларига жавоб қайтариш ва мусалмонларнинг ғазабини дунё аҳлига етказиш учун сайъ-ҳаракат қилишга ундади. Сионистлар томонидан Масжидул-Ақсони ёндиришларидан сўнг уша вақтда ушбу мавзўни таҳлил этиш мақсадида бир йиғилишни ўтказиш учун Саъудия Арабистони ва Марокаш каби мамлакатлар кўп сайъ-ҳаракат қилишди ва охири Работ шаҳрида милодий 1969 йил сентябрь ойида бу конфренция ташкил этилди. Бу конфренцияда 20-та исломий мамлакатларнинг раҳбарлари иштирок этишди ва иштирок этган сиёсатчиларнинг баҳс-мунозараларига учта асосий масала, яъни Масжидул-Ақсодаги ёнғин, Исроил томонидан арабий сарзаминларни ишғол этиш ва Байтул-Муқаддас шаҳрининг вазъияти каби мамсалалар қарор олди.
Исломий конфренция ташкилотининг тасдиқланган декларацияси аъзо мамлакатлар учун қуйдаги мақсадларни сарлавҳа этиб қарор берган. 1-аъзо мамлакатлар ўртасида ҳамжиҳатликни кенгайтириш; 2-иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ҳамда бошқа ҳаётий заминаларда аъзо мамлакатлар орасидаги ҳамкорликларни ҳимоят этиш ва халқаро ташкилотларга аъзо мамлакатлар билан маслаҳатлашиш; 3- турли шаклдаги мустамлакачилик ва ирқпарастлик камситишларни бартараф этиш учун сайъ-ҳаракат қилиш; 4-адолатга асосланган халқаро тинчлик ва осойишталикни ҳимоят этиш учун керакли сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш. 5-муқаддас маконларда тинчлик ва осойишталикни муҳофазат этиш, ушбу маконларни озод этиш, Фаластин халқининг кўрашларини ҳимоят этиш, ўз сарзаминларини озод этиш ва ҳақ-ҳуқуқларини қайта тиклаш учун Фаластин халқига кўмак бериш; 6-миллий ҳуқуқ, истиқлол ва обрў-эътиборини муҳофазат этиш учун барча мусалмон халқларининг кўрашини ҳимоят этиш; 7-аъзо мамлакатлар ва бошқа мамлакатлар ўртасида ўзаро англашувни кенгайтириш учун муносиб вазъиятни вужудга келтириш.
Исломий конфренция ташкилоти қошида бир нечита идоралар фаолият олиб боради, улар жумласидан тижоратни кенгайтириш исломий марказ, Асбва ташкилоти, исломий маданият, тарих ва тадқиқот маркази, исломий фиқҳ маркази, исломий ҳамжиҳатлик фонди, Исломий ривожланиш банки ва Асеско маданий, таълим-тарбия ва илмий ташкилотларга ишора этиш мумкин.