Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 24-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил октябрь ойининг 16-чи кунидир.
Бундан 1344 йил олдин ҳижрий-қамарий 95 йил муҳаррам ойининг 25-чисида:
Ривоятларга кўра, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пок навералари ва Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг фарзанди Сажжод ва Зайнул-Обидин лақаби билан танилган Имом Али Бин Ҳусейн шаҳодатга етди. Имом Зайнул-Обидин алайҳиссалом ҳижрий-қамарий 38 йили Мадина шаҳрида дунёга келди. Ул ҳазрат Карбалода ўз бузургвор оталари Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг буюк наҳзати ва ул ҳазрат шаҳодат топганидан кейин бузургвор отасининг йўлини давом этиш ва паём етказишнинг оғир масъулиятини ўз зиммасига олди ва бу буюк қиёмнинг мақсадини аниқлаш жиҳатида ўз рисолатини амалга оширди. Шунингдек Имом Сажжод алайҳиссалом исломий маданиятни қайта тиклаш ва қуръоний чиройли таълимотларни кенгайтиришда кўп сайъ-ҳаракат қилди. Ул ҳазрат ўзининг ўзига хос дунёқараши билан исломий донишмандларни таълим-тарбия беришга ҳаракат қилди ва бу йўл орқали Қуръон ва ислом дини Пағамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг суннати ва анъаналарини муҳофазат этди. Имом Сажжод алайҳиссаломнинг қилган қийматли хизматларидан бошқа бири бу борлиқнинг ягона яратувчисини таниш ва у билан алоқа ўрнатиш, исломий таълимот ва маърифат ҳамда ахлоқий мавзўларни дуо қолибида баён этиш эди. Бу нафис ва қийматли сўзлар “Сажжодия саҳифаси” унвонли китобда тўпланган ва турли тилларда таржума этилган.
Бундан 202 йил муқаддам милодий 1815 йил октябрь ойнинг 16-чисида:
Франциянинг мағлубиятга учраган императори Напалеон Бонопартнинг иккинчи сургун қилиниш даври Муқаддас Елена оролига кириши билан бошланди. Дунёни забт этиш фикрида бўлган Напалеон Европанинг кўп қисмини ўз тасарруфига киритганидан сўнг охири тақдирни белгиловчи Ватерлоо жангида Англия қомондони Валингтондан шикастланди ва англияликлар томонидан Муқаддас Елена оролига сургун қилинди. Напалеон 1821 йил май ойида уша сургўн қилинган жойда оламдан ўтди.
Бундан 39 йил олдин ҳижрий-шамсий 1357 йил меҳр ойининг 24-чисида:
Эрон жанубида жойлашган Кирмон шаҳрининг жомеъ масжидида фожеа юз берди. Бу кунда Кирмон халқи Теҳронда ҳижрий-шамсий 1357 йил шаҳривар ойининг 17-чи кунги қирқинчи шаҳидини улуғлаш мақсадида жомеъ масжидда тўпланишган эдилар. Бу йиғилишни бостириш учун шоҳ режимининг хавфсизлик кучлари ҳимояланмаган халққа ҳужум қилишди. Бу ҳужумда улардан кўплари шаҳид бўлиб, тан жароҳатлари олишди. Бу воқеа шоҳ режимининг жиноятларига қарши эътироз қилишда кенг ва янги тўлқинни вужудга келтирди. Кирмон жомеъ масжидининг ҳалокатли фожеаси шоҳ режимининг бостирувчи сиёсатинининг бошқа бир ҳужжат ва далилини тарих саҳифаларида муҳрлади.
Октябрь ойининг 16 куни озиқ-овқат халқаро куни деб номланган. Озиқ-овқат халқаро куни Фао ташкилотига аъзо мамлакатлар томонидан Фао ташкилотининг таъсис этилиши куни, яъни 1979 йил ноябрь ойида ўтказилган мазкур ташкилотнинг йигирманчи конфренциясида ном қуйилди ва ҳар йили 150-дан ортиқ дунё мамлакатларида бу кунни кўтиб олиш учун маросимлар ўтказилади. Бу кунда халқаро ташкилотлар қишлоқ хўжалиги заминасида алоқаларни барқарор этиш , атроф-муҳитнинг нобуд бўлиш, очлик ва қашшоқликнинг олдини олиш учун керакли заминаларни яратиш мақсадида сайъ-ҳаракат қилишади.