октябр 17, 2017 11:36 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 25 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 26-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил октябрь ойининг 17-чи кунидир.

Бундан 1375 йил  илгари ҳижрий-қамарий 64 йил муҳаррам ойнинг 26-чисида:

Исломий сарзаминларда ҳукмронлик қилган золим ҳоким Язид бин Муовия қушунлари томонидан Макка шаҳрининг қуршовга олинганидан сўнг тошбўрон қилинди. Язид бин Муовия Або Абдуллоҳ Ал-Ҳусейн алайҳиссалом ва ул ҳазрат ёронларининг Карбалода шаҳодатга етказгани ва аҳли байт алайҳимсаломлар ва уларнинг қолган фарзандларини асирликка олганидан сўнг ўзининг мусалмонлар кўзи олдида қадрсизлантириб қуйди. Бошқа томондан аҳли байт алайҳимсаломларнинг тарафдорлари ва таҳорат ва пок хонадоннинг ифшогарликлари халқни Язиднинг ҳукуматига қарши қиём қилишга ундади. Шу сабабдан ҳижрий-қамарий 63 йилда Ҳижозда Язидга қарши ҳаракат ва қузғалонлар вужудга келди. Охири Макка ва Мадина аҳолиси Язид қушунлари ва омиллари билан қуролланган тўқнашувлар орқали очиқ ойдин мухолифат қилишди. Маккада Абдуллоҳ Бин Зубайр Язид бир Муовия билан мухолифат қилиш ва тоат-ибодат қилиш билан шуғулланиб, халқни ўз атрофида йиғди ва аста-секинлик билан куч-қудратга эга бўлиб, Макка шаҳрини Язид омилларининг қулидан қайтариб олди ва ўзи унга ҳукмрон бўлди. Шом қушунлари эса Маккага ҳужум қилишди ва уни қуршовга олишди. Улар Макка атрофидаги баландликларда тош отувчи мосламларни ўрнатиб, бу мослама билан шаҳарни тошбўрон қилишди. Абдуллоҳ Бин Зубайр ва халқнинг аксарияти тош бўронидан қутилиш учун Масжид-ул-Ҳаромда паноҳ топишди. Аммо Ҳасин бин Нумайр Каъба ва Масжидул-Ҳаромни нишонга олиш учун дастур берди. Язиднинг қушунлари нафратланарли ушбу амаллари билан аксинча Абдуллоҳ Бин Зубайр қиёмини мустаҳкамланишининг  сабабига айланишди.  Охири Язид уша йилнинг 14 рабиул-аввал ойида ҳалок бўлди ва шомлик қушунлар Шомга қайтишди ва Абдуллоҳ Бин Зубайр  Ҳижознинг раҳбарлигини ўз ихтиёрига олди.       

 

Бундан 78 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1318-чи йил меҳр ойининг 25-чисид

Ризохон мустабидлигининг мухолифи бўлмиш эронлик журналист ва шоир Муҳаммад Фаррухий Яздий қамоқхонада қатл этилди.  Мирзо Муҳаммад Фаррухий Яздий  шамсий 1267 йилда Язд шаҳрида дунёга келди. У 15 ёшга кирганида танқидий шер ёзгани сабабли мактабдан ҳайдалди. Машрутахоҳлик даврида у эркинсеварлар гуруҳига кирди. Фаррухий шамсий 1289 йил Наврўзда Язд ҳокимига атаб ёзган бир шеърида  уни танқид остига олди ва шунинг учун ҳукимнинг дастури билан унинг оғзини тикишди ва қамоққа ташлашди.  Бир икки ой ўтгач, у Теҳронга қочди ва миллий кўрашувчилар сафига қўшилди. У шамсий 1300 йилда “Туфон” газетасини нашр этди ва мавжуд вазъиятни танқид қилди. У Язд халқи томонидан Эрон миллий кенгаш парламентига вакил этиб сайланди ва ўз кўрашини давом эттирди. Аммо кейинчалик ўз жони учун хавф хатар борлиги туфайли дастлаб Москва ва кейин Германияга қочди.  Фаррухий кейинчалик Эронга қайтиб келди, аммо зудлик билан қулга олинди ва шамсий 1318 меҳр ойининг 25-чисида 51 ёшлигида қатл этилди.

Октябрь ойининг 17 куни камбағалликни тўгатиш халқаро куни билан туғри келади.

Шак-шубҳасиз тенгсизлик ва қашшоқлик бугунги инсоният жамиятининг энг муҳим муаммоларидан саналадиким, ижтимоий бошқа масалалар ўртасида ўзига хос мавқега эгадир.  Инсон ҳуқуқлари халқаро резолюциясининг 25 моддасига кўра, фаровонлик, жумладан озиқ-овқат, кийим кечак, уй, ижтимоий ва даволаш хизматларига эга бўлмоқ каби муносиб имкониятлардан фойдаланиш барча инсонларнинг асосий ҳуқуқларининг жумласидандир. Аммо афсўски, бугунги кунда қашшоқлик инсон ҳаётининг энг оғир мушкулотларидан бирига айланганким, инсон жамияти кенг ривожланишига қарамай унинг мезони нафақат камайгани йўқ, балки статистик маълумотларга кўра янада кенгаймоқда. Шунинг учун милодий 1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотида бу кун камбағалликни тўгатиш халқаро куни деб ном қуйилди.