октябр 18, 2017 15:40 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил меҳр  ойининг  27-си,  ҳижрий қамарий 1439  йил муҳаррам   ойининг  28-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябр ойининг 19- кунидир.

Бундан 783 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 656 йил муҳаррам ойининг 28-куни Аббосий ҳукмдорларнинг пойтахти Бағдод шаҳри муғул босқинчиларининг пешвоси Ҳалокухон томонидан босиб олинди. Аббосийлар сулоласининг сӯнгги халифаси Муътасимнинг ӯлдирилиши натижасида ислом мамлакатининг кӯпгина ҳудудларига 500 йил давомида ҳукмронлик қилган бу сулола сиёсат майдонини тарк этди.

Талончилик ва тажовузкорлик ишида улкан тажриба тӯплаган муғул лашкарбошиси Ҳалокухон Эроннинг бир қисм ҳудудига юриш қилиб, шаҳар ва қишлоқларда даҳшатли қатлиомларни амалга оширгач, Бағдодга йӯл олган эди. У Бағдод шаҳрида жуда кӯп одамларни ваҳшийларча қирғин  қилиб, обод мавзеларни харобазорга айлантирди.

хххххххххххххххххх

Бундан 272 йил олдин милодий 1745 йилнинг  19 октябрда ирландиялик машҳур ёзувчи  Жонатан Свифт оламдан ўтди. У милодий 1667 йил 30 ноябрда Ироландия пойтахти Дублинда таваллуд топган.   Ирландия мустақиллиги учун   мамлакат халқи  олиб борган курашда   йиллар давомида иштирок этди ва бу муддатда ёзувчиликдан қўл тортмади.  Таниқли ёзувчи Англиядаги ҳаётининг машҳур танқидчиларидан бири бўлиб, ўзининг истеҳзоли ва ҳажвий услуби билан халқнинг кўплаб ёмон одатларини танқид қиларди. Унинг машҳур асари "Гуливернинг  саргузаштлари" ҳисобланиб, дастлаб мамлакат шахсиятларининг ўша замондаги аҳмоқликлари ва иззатталабликларини танқид қилиш мақсадидаги ҳажвий асар сифатида нашр этилди. Аммо кейинчалик    бу асар асосида кӯплаб ҳаяжонли филмлар олинган. Жонатан Свифт   78 ёшида оламдан ўтди.

Хххххххххххххххххххххх

631 йил олдин шу куни, милодий 1386 йил 19 октябрда Усмонийлар империяси қўшинлари Булғористон пойтахти тарихий София шаҳрини тасарруф этди. Бу ғалаба   Темур Курагонийнинг мазкур империянинг шарқий ҳудудларига ҳужуми билан бир вақтда амалга оширилган эди. Шунга қарамасдан Усмонийлар империяси ўзининг Болқондаги ғалабаларини давом эттирди ва Мекедония ҳамда Сербияни босиб олди. Болқон мамлакатлари 5 асрга яқин Усмонийлар империясининг ҳудудлари таркибида эди ва милодий XX асрнинг бошларида мустақилликка эришдилар.

Ххххххххххххххххххх

Бундан 30 йил бурун, яъни ҳижрий-шамсий 1366 йилнинг 27 меҳр куни  Америка ҳарбий кемалари Ироқнинг Эронга қарши юклатма  уруши жараёнида Форс кўрфазидаги нефтдан бой Эрон оролларига ҳужум қилишади.

Қувайт ҳукумати Эрон Ислом Жумҳуриятини ракета ҳужумини  амалга оширишда айблайди ва ҳижрий шамсий 1366 йилнинг 17 шаҳривар ойида ушбу баҳона билан Ироқ  Эроннинг иншоотларига ҳужум қилади. Эрон ҳам Қувайтнинг нефт ташувчи кемасига ракета отиб,  унга   зарар  етказади. 

Америка давлати ушбу танкернинг устида ўзининг байроғи борлигини баҳона қилиб, қасд олиш ҳаракати пайидан бўлади ва ўша йилнинг 27 меҳр куни АҚШнинг 4та ҳарбий кемаси Рашодат нефтининг  бош бекати бўлган Рустам ороли томон йўл олади ва унга оғир артилерия орқали мингта снаряд отиб, нефт қазиб олиш иншоотларини  ишдан чиқаради.  Сўнгра америкалик зобитларнинг бошқа гуруҳи Рустам оролининг шимолида жойлашган Рисолат нефт майдонига ҳужум қилиб, у ердаги иншоотларни нобуд қилишади. Америкалик зобитлар ушбу маконда радар ва алоқа станциялари мавжуд бўлгани боис унга ҳужум қилишганларини иддао қилишади. Ҳолбуки ушбу нефт платформасида ҳеч  қанақа ҳарбий иншоот мавжуд эмас эди. Американинг мазкур ҳужумлари Эрон ҳудудий яхлитлигига тажовуз бӯлиб,  БМТ конвенсияси, халқаро ҳуқуқ нормалари, Хавфсизлик Кенгаши резолюциясининг барча бандларига зид эди. Бу ҳужумлар Американинг бетарафлик  мавқеини тутиш бобидаги иддаоларининг ёлғон эканини кўрсатади.

Эроннинг нефт платформаларига Американинг ушбу ҳужумларига қарши дунёнинг кўплаб мамлакатлари аксиламал кўрсатишади ва айрим юртлар бу  босқинчилик ҳужумларни қоралашади.