Эрон афсоналари ва қиссалари
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда сизни Эрон афсоналари бўстонига даъват этамиз ва “Норанж ва Туранж “ эртакининг давомини биргаликда тинглаймиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда сизни Эрон афсоналари бўстонига даъват этамиз ва “Норанж ва Туранж “ эртакининг давомини биргаликда тинглаймиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Азиз дўстлар, эслатиб ўтамизки қадим замонларда бир подшоҳ бор эдиким унинг ўғли йўқ эди. У шундай хулосага келдиким агар Худо унга ўғил ато этса, жуда кўп нарз ниёз қилади. Ва ниҳоят Худо унга бир ўғил ато этди.
Унинг ӯғли катта ноз неъматдан баҳраманд бӯлиб вояга етди. Йиллар ӯтди ва шаҳзода 18 ёшга кирди. Бир куни қасрда бу томон у томон қадам ташлаётганида подшоҳ ӯз ӯғлининг баланд қоматига назар ташлади. Бирданидан ваъда берган назри эсига тушди. У ӯз- узича айтди: Мен назр ва ниёз билан бу ӯғилга эга бӯлдим, аммо назримни эсдан чиқардим. Зудлик билан қасрнинг ташқарисида иккита ҳоуз қуриш учун дастур берди. Ҳоузлар тайёр бӯлганида биттасига асал ва иккинчисига эса ёғ солишди. Жарчилар эса хоҳлаган киши келиб асал ва ёғ олиб боришлари мумкин деб, хабар беришди. Қашоқ халқ эрталабдан бошлаб кечгача келиб идиш ва кӯзалари билан асал ва ёғ олиб боришарди.
Бир куни кекса ёшдаги бир аёл хурсанд бӯлиб ҳовузнинг олдига келди. Ӯз идиши билан ҳоуздан ёғ олмоқчи бӯлганида подшоҳнинг ӯғли бўйи букилган кекса аёлнинг қоматини кӯриб кӯлгиси келди. Тошни олиб кампирнинг косасига уриб уни синдирди. Ундаги ёғ тукилиб кетди. Кекса аёл бошини кутариб подшоҳнинг ӯғлини кӯрди. Унга қараб айтди: "Бу қилмишинг учун сени танбеҳ беришим келмайди, чунки сен подшоҳнинг яккаву ягона ӯғлисан. Аммо Норанҷ ва Туранҷ қизининг азобига гирифтор бӯлгин деб дуо қиламан.
Шунингдек, Шоҳзода аёлнинг айтган сӯзидан ҳайратлариб Норинҷ ва Туранҷ қизини топиш учун йўлга тушди. Подшоҳ нима қилишини билмай қолди. Охири айтди: Агар бундай хулосага келган бӯлсанг ӯзинг билан бир нечта қулни олиб боргин. Аммо ӯғли ёлғиз ӯзи бориб қизни олиб келишини таъкидлади. Подшоҳ ӯғли бориб қасрнинг отбоқарига яхши тез юрувчи отни унга беришини суради. Бир хуржинда сафар учун лозим бӯладиган барча керакли нарсаларни хуржинга солди. Барча нарса тайёр бӯлганида йӯлга чиқди. Бир икки фарсах шаҳардан ӯзоқлашганидан сӯнг бир биёбонда нуроний бир чол билан учради. Бу чол унинг баробарида қандай зоҳир бӯлганидан ҳайратланиб қолди. Кекса чол подшоҳнинг ӯғлига юз қаратиб айтди: "Эй ӯғлим саломат бӯлгин. Қаерга борияпсан. "
Подшоҳнинг ӯғли жавоб берди: Қизини олиб келиш учун Норанж ва Туранж боғига борияпман.
Чол айтди: " Бу ердан ӯз ӯйинга қайтиб боргин. Бу йӯл хатардан тула йӯлдир. Ӯз йӯлингдан қайтгин. Ӯз шаҳринга бориб тинч ва тотув ҳаёт кечиргин. Подшоҳнинг ӯғли деди: Кӯп одамлар бу сӯзни менга айтишди. Аммо мен йӯлимдан қайтмайман. Мен боришим зарур.
Чол айтди: Агар менинг бу сӯзларимга қулоқ тутмасанг ва ӯз танлаган йӯлингдан қайтмасан менинг қуйидаги сӯзларимга қулоқ солгин. Келган ана шу йӯл билан туғри борасан. Ва узоқ йӯл кезганингдан сӯнг бир ӯрмонзорга етиб борасан. Ӯрмонзордаги йиртқич ва ёвойий ҳайвонлар сени кӯриб шовқун кӯтаришади ва сени даҳшатга солишади. Аммо сен уларга аҳамият бермасдан ӯз йӯлингни давом этавер. Фақат орқанга қарамаслигинг зарур. Ӯрмонзордан чиққанингда бораётганг йӯлингни давом этавер. Охири бир ӯйига етасан. Бу ӯйнинг олдида қари бир дев утирган бӯлади. Ундан Норанж ва Туранж боғи қаерда деб сурайсан. У барча нарсани сенга яхши тушунтириб беради.
Подшоҳ ӯғли бу сӯзлардан хурсанд бӯлиб чол билан хайрлашди ва йӯлга тушди.
У ӯзоқ йӯл кезди. Аммо ҳали ӯрмонзорга етмаган эдики йиртғич ҳайвонлар унга ҳужум қилишди. Подшоҳнинг ӯғли жонварларга эътибор бермасдан Ӯз йӯлини давом этирди. Шундай қилиб йиртғич ҳайвонлар ӯртасидан ӯтиб ӯрмонзордан чиқди. У бундай хавф -хатардан қутилишидан хурсанд бӯлди. Анча йӯл кезганидан сӯнг қари чол айтган хонага етиб келди. Дев эшикнинг олдида утирган эди. Унга яқинлашиб салом берди.
Дев айтди: Эй йигит, ҳеч қайси одамизотнинг боласи девларнинг сарзаминларига қадам қӯйгани йӯқ. Сен қандай қилиб бу ерга келиб қолдинг?
Парилар ӯрмонзоридан соқ -саломат ӯтишингдан маълумким толеинг бор экан. Энди барча хатарларни ӯз жонинг қиммати билан сотиб олганингдан кейин қаерга бормоқчисан?
Подшоҳнинг ӯғли айтди: Норанҷ ва Туранж боғига бораман.
Дев айтди: Бу ергача соқ -саломат етиб келдингми, агар менинг сӯзларимга яхши қулоқ солсанг ва ҳеҷ нимани эсингдан чиқармасанг, албатта Норанҷ ва Туранж боғига етиб борасан.