октябр 19, 2017 16:58 Asia/Tashkent

Инсон мураккаб – руҳ ва жисмдан таркиб топган улуғ мавжудотдир.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Инсон мураккаб – руҳ ва жисмдан таркиб топган улуғ мавжудотдир. Шундай экан, у баркамол бўлиши учун ҳам руҳан, ҳам жисман етук бўлиши лозим. Агарчи инсоннинг инсонлиги унинг руҳи билан бўлсаـда, уни борлиқда жисмсиз ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун бу икки нарсанинг соғломлиги инсоннинг маънавий саломатлигини ўз ичига қамраб олади ва биринчи навбатда туради.

  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Олдинги дастурларда айтганимиздек инсон мураккаб мавжудот бӯлиб руҳ ва жисмдан ташкил топган. Аммо моддий  бӯлмаган руҳ ҳақида сӯзлашда руҳ фақат инсоннинг "Мен " деган образидан бошқа нарса эмас

Шахснинг ӯзи хулқ атвори хусусиятлари жамиятдаги мавқеини тасаввур қилишдан ҳосил бӯлган образ - "Мен " образи деб аталади.

"Мен " образининг ижтимоий психологик аҳамияти шундаки у шахс тарбиясининг ва тарбияланганлигининг муҳим омилларидан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда,  тарбияни шахснинг ӯзи ва ӯз сифатлари туғрисидаги тасаввурларнинг шаклланиши жараёнидир,  деб таъриф бериш мумкин. Демак ҳар бир инсон ӯзини уқзлигини қанчалик аниқ ва тӯғри билса,  тасаввур қилолса унинг жамият нормаларига зид ҳаракат қилиш эҳтимоли ҳам шунчалик кам бӯлади,  яъни у тарбияланган бӯлади.  

"”Мен " образининг ижобий ёки салбийлигида яна уша шахсни ураб турган ташқи муҳит,  ӯзгалар ва уларнинг муносабати катта рол ӯйнайди.  Одам ӯзгаларга қараб гӯёки оинадан ӯзини кӯргандай тасаввур қилади .

  Шак -шубҳасиз бундай вазиятда танамизнинг мавжудлигидан огоҳ бӯлмасакда,  аммо ӯзимизнинг асл борлигимиздан ғафлатда қолмаймиз.

Барча одамлар ӯз туғилган кунидан бошлаб ӯлимга қадар "Мен " деган образни яхши дарк этишади у бу сӯз бутунлай роёб ва фақатгина инсонга тегишлидир. Эронлик буюк олим Ибн Сино ушбу масалани яхшироқ тушунтириш учун ӯз нуқтаи назарини билдирган:  "Биз тӯлиқ аъзолар ва табиий ақл заковат билан дунёга келганимизни бир лаҳза тасаввур қилинг.  Аммо биз баъзи сабаблари билан ӯзимизнинг ташқи кӯринишимиздан фойдаланмаймиз. Шу мақсад билан муаллақ туриб бутунлай қоронғи жойда тӯхтаганимизни ва ҳаво шунча мӯътадилки унинг иссиқлиги  ёки совуқлиги танамизга зарар етказмайдиганини тасаввур қила оламиз. Бирон бир товушни эшитмаймиз ва тана аъзоларимиз бир -бири билан ӯзаро алоқаси узилади. Шунинг учун бу ерда дарк этиладиган "Мен " сӯзи тана аъзоларидан ташқарида бӯлган нарсадир. Инсон бор вужудининг ана шу "мен " ёки уша руҳ хурсандчилиги ва соғломлиги билан боғлиқдир.

Инсон борлигининг асосий жисми инсон руҳидан илдиз олади ва моддий нарса ҳисобланмиш тана аъзолари бу арсада   фақат бир воситадан ташқари бошқа нарса эмас.

Қуръони карим оятларига кӯра  Ҳазрати Одам (а) руҳга эга бӯлганларидан сӯнг фаришталарга сажда қилишга мушарраф бӯлдилар.

Бас, қачонки уни ростлаб, ичига руҳимдан

пуфлаганимда, унга сажда қилиб йиқилинглар!»

 деган эди.

 

 (Сод сураси 72)

Бунга асосланиб айтиш мумкинки инсоннинг асосий мақсади руҳнинг (ёки уша "мен ")-нинг такомуллаштириши ҳисобланади.

Чунки айтиш мумкинки маънавий соғломлик жисмоний соғлиққа тенг эмас ва маънавий саломатлик жисмоний соғломликнинг муққаддимаси ҳам эмас. Балки жисмоний саломатлик маънавий соғломликнинг муқаддимасидир.

Албатта шуни билиш лозимки руҳ ва бадан ӯзаро бир -бирига таъсир етказади. Масалан бош миянинг олдинги қисми ҳаракатланганида инсон ӯз иродасига қарамасдан қӯлини баланд кӯтаради.

Маълумки бош миянинг фаъолияти ички аъзоларга таъсир этиб туради. Айниқса,  изтироб чеккан,  ғам -қайғуга моил кишилар доимо юрак безовталаниши ва унинг атрофида оғриқ пайдо бӯлишидан шикоят қилишади. Бундан ташқари бош мия ички аъзолар ишини ташқи муҳитга мослаштириб бузилмайди.

Асабийлашиш, салга жаҳл чиқиши уйқунинг бузилиши хотиранинг пасайиши,  тез чарчаш ҳамда юрак соҳасида оғриқ пайдо бӯлади.

Шунингдек охирги сӯз шулким агарчи жамият ва шахснинг саломатлигининг юксалтириш жиҳатида зайиф ва кучли нуқталарни тайинлаш ва режа тузиш,  ҳамда соғломликни комил тарзда текшириш учун саломаликнинг хусусиятларини аниқлаш ва тақсимлаш лозим бӯлсада,  аммо шунга аҳамият қаратишимиз лозимки бу хусусиятлар бир -бирига таъсир етказади ва шу тартиб билан соғлом инсон турли барча хусусиятларда айниқса,  маънавий жиҳатда саломатликдан баҳра олади.

   

Ёрлиқ