октябр 25, 2017 14:30 Asia/Tashkent

Пайғамбар (с) реҳлат қилишларига кам вақт қолгани ҳақида  одамларга хабар бердилар.

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.                

Азиз тингловчилар,  ўтган дастуримизда ишора этиб ўтдикки

Каъбанинг  зиёрати Пайғамбаримиз (с)- учун охиргиси эди. Энди яна кўриш имкони қолмади. Йўлчилик давом этаверди. Ғадири Хумм деган кичкинагина кўл қирғоғида Расули  акрам (с.а.в.) одамларга хитоб қилдилар. Бу хитоб кўзларни ёшлатди, юракларни титратди: - Эй инсонлар! Шуни билиб қўйинглар, мен ҳам инсонман. Эгамнинг элчиси келишига ва мен унинг чақириғига жавоб беришимга кўп вақт қолмади. Мен сизларга икки қийматли омонат қолдиряпман. Бири Оллоҳнинг Китоби- унда ҳидоят ва нур бор. Уни маҳкам ушланглар ва қаттиқ ёпишинглар. Иккинчиси менинг оила аъзоларим (аҳли байтим)дир... Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазрати Алининг (а.) қўлидан тутдилар:  Мен кимнинг дўсти бўлсам, Али ҳам унинг дўстидир. Оллоҳим, унга дўст бўлганга дўст бўл, душман бўлганга душман бўл, унга ёрдам қилганга ёрдам қил! - деб дуо қилдилар. Гадири Хуммдаги бу хутба жуда кўп одамларнинг унутилмас хотиралари орасидан ўрин олди.

Пайғамбар (с) реҳлат қилишларига кам вақт қолгани ҳақида  одамларга хабар бердилар. Ул ҳазрат бу сафардан сўнг касал бўлдилар ва аҳволлари ёмон бўлиб қолди. Уша кунлари ул ҳазратнинг саҳобалари  жуда оғир вазъиятда эдилар. Аммо Пайғамбар (с) хонадони ва аҳли байтлари бошқа аҳволда эдилар.

Азизлар, ривоятимиз давомида Расули Акрам (с)-нинг хонадони ҳақида сўҳбатимизни давом этамиз.

Фотима саломуллоҳи алайҳо бутун умрлари давомида иллоҳий ваҳий билан равшан бўлган оталари тарбияларида бўлганлар.

Фотима саломуллоҳи алайҳо онасиз қолдилар. Бундай оғир жудоликдан сўнг Фотиманинг тарбияси тўлиғича буюк пайғамбар (с) қўлларига ўтди.

У кишининг ҳаётлари Пайғамбар (с) билан ёнма-ён ўтди ва ҳеч қачон у кишидан ажралмаган эдилар. Ҳатто Фотима (с) турмушга чиқиб, бола тарбияси билан овора бўлган пайтларида ҳам оталари билан яқин алоқани узмаган эдилар. Расули Акрам (с) ҳам ҳазрати Фотима (с)-нинг ўйларига бошқаларникидан кўра кўпроқ борардилар.

Уша куни Расулуллоҳ (с) азиз қизларининг ўйига бордилар. Афсуски бу гал, қоматлари олдинги кунлардек эмас эди ва ул ҳазрат оёқларининг садоси ул ҳазратнинг келаётганларидан башорат бермасди, балки жуда эрта реҳлат қилишлари ҳақида  башорат берарди.

Р) Пайғамбар (с) қизларининг ўйига келиб шундай марҳамат этдилар: Салом, азизим Фотима!

Р) Фотима (с) ўз оталарнинг саломларига жавоб  бериб отасининг шикоятини эшитиш учун тайёр бўлдилар.

Пайғамбар (с) марҳамат этдилар: Ўзимни жуда зайиф ва кучсиз ҳис қилияпман.

Пайғамбар (с) қизлари отасининг ранж-азоб чекишларини  кўриб дедилар: Сизни бундай аҳволда куриш мен учун жуда оғир.

Расули Акрам (с) дедилар: Энди қизим, уша яманлик кўрпамни олиб келгин ва ўстимни ёпгин.

Фотима саломуллоҳи алайҳо кўрпани олиб келди ва Пайғамбар (с) устини ёпди. 

Р) Бир соатдан сўнг Фотима (с)-нинг уғли Ҳасан келиб онасига салом берди. Онаси азиз уғлининг саломига меҳр-муҳаббат ила жавоб берди.

Ҳасан айтди: Онажон ўйимиздан бобожонимнинг хушбўй ҳиди келияпти.

Фотима саломуллоҳи алайҳо деди: Ҳа,  топдинг бобожонинг бу ердалар.  Ҳасан хурсанд бўлиб Пайғамбар (с) томонларига югуриб борди ва салом берди: Салом , эй Худо Пайғамбари (с) ! Ижозат берсангиз ёнингизда утириб олай.

Пайғамбар (с) дедилар: Салом, жону жигарим. Ва меҳр-муҳаббат билан ўз набираларини эркалатдилар.

Бир неча вақт ўтмасдан Ҳусейн ҳам келиб онасига салом берди ва у ҳам бобосининг ёнида ўтирди.

Р) Сўнгра Али алайҳиссалом келиб қолди. Али алайҳиссалом Пайғамбар (с) келганларини сезди ва хурсанд бўлди. Али алайҳиссалом ул ҳазрат олдиларига бориб иззат эҳтиром билан салом бериб деди: Ижозат берсангиз мен ҳам сизларга қушилай.

Пайғамбар (с) жавоб бердилар: Салом эй менинг васийим ва ўринбосарим. Албатта ижозат бераман.