октябр 29, 2017 11:14 Asia/Tashkent

Жаҳонда бўлиб ўтадиган тўқнашув ва урушларда болалар ҳамиша кўп қурбон бўлишган ва бўлишмоқда.

Жаҳонда бўлиб ўтадиган тўқнашув ва урушларда болалар ҳамиша кўп қурбон бўлишган ва бўлишмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош котиби Антонио Гутерешнинг берган янги ҳисоботига кўра, ҳозирги кунда ҳам дунё бўйлаб кўп болалар таҳдидлар ва урушларнинг хав-хатарлари, жумладан қуполлик, адоват, қатл, жинсий суистеъмол қилиш, ҳарбий баҳраманд бўлиш, тўйиб овқатланмаслик ва инсонпарварлик кўмакларидан маҳрум бўлиш ҳолатларига юзмаюз бўлишмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг берган ҳисоботига кўра, дунёнинг муноқиша ва тўқнашувларга гирифтор бўлган айрим мамлакатлари, жумладан Афғонистон, Конго демократик республикаси, Сомали, Жанубий Судан, Сурия ва Яманда минглаб болаларнинг оддий ҳақ-ҳуқуқлари кенг поймол этилмоқда. Африка минтақасининг шароити ва ушбу қитъа мамлакатларининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий вазъиятини эътиборга олган ҳолда бугунги дастуримизда Африка қитъасидаги болаларнинг вазъияти ва аҳволи ҳақида сиз билан сўҳбатлашамиз.

Африка мамлакатларига бир назар ташланса шу нарса аён бўладиким, бу минтақадаги кўп мамлакатлар хорижий ва ички турли тортишувлар билан гирифтор бўлиб қолган. Африка қитъасида жойлашган мамлакатларнинг аксариятида ички уруш,  сиёсий ривожланиш ва демократиянинг йўқлиги ҳамда турли мамлакатлар расмийларининг қудрат бошига қолишга сайъ-ҳаракат қилишлари, қабилавий, қавмий ва мазҳабий, ижтимоий ва маданий  ихтилофларнинг борлиги, хорижий мамлакатлар, айниқса Ғарб мамлакатларининг аралашуви ва ихтилофларни келтириб чиқаришлари, қашшоқлик ва иқтисодий оғир шароит каби турли далиллар билан давом этмоқда. Жанубий Судан, Конго демократик республикаси, Марказий Африка ҳозирги шароитда ички урушга гирифтор бўлиб қолган мамлакатлар жумласига киради. Африка минтақаларининг аксариятида ҳам террористик ва ҳарбий жангарачилар гуруҳларининг фаолиятлари минтақада нотинчлик ва беқарорликнинг вужудга келиши сабабига айланган. Ҳозирги кунда, Африка қитъасидаги минтақаларнинг аксариятида, жумладан Африканинг ғарби ва шарқида Боко Ҳаром ва Аш-Шабоб террористик гуруҳлар фаолият олиб боришмоқда. Бу гуруҳларнинг ҳузур топишлари ва уларнинг фаолият олиб боришлари ушбу минтақада яшовчи аҳолининг яшаш шароитини оғирлаштирмоқда ва бу минтақадаги боларларни кўп хавф-хатарларга юзмаюз этмоқда.

                         

Уруш ҳукмрон бўлган минтақаларда болаларга таҳдид соладиган асосий хатарлардан бири бу улардан ҳарбий баҳраманд бўлиш ҳисобланади. Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг берган маълумотига кўра, дунё бўйлаб 300 минг болалар аскар бўлиб хизмат қилишади. Болалар ва ўспиринларга “Аскар бола” деб унвон беришади ва улар қонуний ёш, яъни 18 ёшга кирганларидан олдин ҳарбий гуруҳларга киришади ва турли шакл ва услубларда ҳарбий мақсадлар учун улардан баҳраманд бўлишади. Агарчи катта ёшда бўлганлар болаларга қараганда кўпроқ куч-қудратга эга бўлсалар ва уларни ўргатиш жараёни тез суратда амалга оширилсада, аммо ҳарбий жангарачилар гуруҳларининг аксарияти болаларни ҳарбий мақсадлар учун таълим-тарбия бериш ва ўз гуруҳларига олишни афзал деб билишади. Бу ишнинг сабаби шундаки, болалар ва ўспиринларни катта ёшда бўлганларга қараганда жуда осон йўл билан моддий бўлмаган мақсадлар, жумладан обрў-эътибор ва ифтихор касб этиш ҳамда қасос олишга ундаш мумкин. Болаларни назорат қилиш ва ҳарбий идеологияларни қабул қилиш учун уларни тарбиялаш ҳам катталарга қараганда жуда осондир. Чунки туғри ёки нотуғри ишларни аниқлаш, таҳлил этиш ёки уни ажратиш қудрати катталарга қиёслаганда болаларда камроқ бўлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг берган ҳисоботига асосан Африка қитъаси жаҳонда энг кўп аскар болаларга эга бўлган қитъа саналади. Юзлаб болалар Жанубий Судон, Конго демократик республикаси ва Африканинг бошқа мамлакатларидаги урушларда иштирок этишади ва улардан фойдаланишади. Бирлашган Миллатлар ташкилоти қошидаги Юнисефнинг берган маълумотига кўра, милодий 2013 йил декабрь ойида бошланган урушдан бўён ҳозирги кунгача фақат Жанубий Судонда 20 минг аскар болалар Жанубий Судондаги қуролланган гуруҳлар томонидан хизматга олинган. Аскар унвонида болалардан фойдаланиш шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, болалар ҳуқуқлари конвенциясининг 38 моддасига асосан сиёсий гуруҳлар 15 ёшдан кичик бўлган болаларни уруш учун фойдаланишлари мумкин эмас.

Бу қонунларга қарамасдан урушларда болалардан фойдаланиш жараёни давом этмоқда. Бунга қўшимча, террористик гуруҳларнинг аксарияти ҳам болаларнинг ҳузур топишларидан фойдаланишади. Африкада Боко Ҳаром террористик гуруҳи ўзининг кўп ҳарбий амалиётларида болалар ва қизлардан фойдаланади. Юнисефнинг берган янги маълумотига кўра, Нигерияда жорий йилда худкушлик бомба ўрнатиш унвонида суистеъмол қилиш ҳолатларига дуч келган болаларнинг сони ўтган йилларга қиёслаганда тўрт баробарга ошган. Юнисеф ташкилотининг ҳисоботида шундай келтириладиким, милодий жорий йилнинг бошланишидан бўён Боко Ҳаром террористик гуруҳи Нигерияда 83 нафар боладан ўзининг худкушлик ҳужумларида фойдаланган.

Болалар дунёнинг келажаги учун муҳим рол уйнашади. Шунинг учун миллий ва халқаро қонунларга кўра, давлатлар ва халқаро ташкилотлар болалар учун таҳдидлардан холи оддий ва тинч шароитни яратиш, таълим-тарбия олиш имкониятларини вужудга келтириш, сув, озиқ-овқат ва тиббий хизматларга эга бўлишлари учун фаолият олиб боришга вазифадордирлар. Бунга қарамай ҳозирги кунда болаларга қарши таҳдидлар кундан кунга янада жиддийлашиб бормоқда ҳамда ички ҳамда хорижий тортишувлар кўп болаларнинг келажагини нобудликка юзмаюз этади. Дунёда тинчликни ўрнатиш учун давлатларнинг сайъ-ҳаракат қилишлари болаларнинг шароитини яхшилашда ҳал этишнинг энг муҳим йўли ва воситаси  бўлиши мумкин.