Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар! “Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг
.
Азиз тингловчилар! Ўтган эшиттиришимизда Сайид Исмоил Журжонийни ҳижрий -қамарий 434 чи йилда Эрон шимолидаги Каспий денгизи соҳиллари яқинида жойлашган ҳозирги Гургон ҳудудида бўлган Журжон шаҳрида дунёга келганини айтиб ўтгандик.
У ўз она шаҳрида биринчи марта мактабга бориб дастлабки илм ва дарсларни ўрганиб олганди. Сайид Исмоил Журжоний шунингдек турли илмларни ўрганиб олиш мақсадида қадимий Эроннинг кўп шаҳарлари жумладан, Марв, Балх ва Нишопур каби уша даврнинг илм марказларига сафар қилди ва ўз замонасининг буюк устозлари олдида сабоқ олди. Журжоний шунингдек тиббиёт, фармацевтика, ветеренария, ҳадис, ҳикмат, фиқҳ илмларида ҳам катта маҳоратга эга бўлиб шўҳрат қозонган Эронзаминнинг буюк алломаларидан ҳисобланади.
Ўтган эшиттиришимизда айтиб ўтканимиздек, у Қутбиддин Муҳаммад Хоразмшоҳ билан ошна бўлиб машҳур асари " Захираи Хоразмшоҳий " китобини ҳам унга тақдим этган.
Ҳатто айрим маълумотларга кўра, у ушбу эронлик подшонинг ўқитувчи ва устозларидан бири бўлган. Тарихий факт- далилларга қараганда уша вақтларда Журжоний Марв шаҳрида истиқомат қилар экан.
Орол денгизи жанубида ҳамда иккита яъни Ому дарёси соҳилида жойлашган Хоразм шаҳри энг қадимий ва илм -билим маркази бўлган шаҳарлардан ҳисобланарди. Ушбу сарзамин ҳардоим ҳатто ислом динидан олдин ҳам нисбий бир мустақилилкка эга бўлган. Аммо Хоразмшоҳийлар сулоласи даврасида Хоразм маркази Урганж шаҳрига кўчирилди.
Салжуқийлар сулоласи даврасида эса Хроразм бир муддат Хуросон вилоятига тобеъ бўлганди.
Шу билан бирга ҳижрий -қамарий 491 чи йилда Салжуқийлар томонидан Хоразмшоҳийларнинг боболари яъни Қутбиббин Муҳамадни бу шаҳарга юборилгани ва уни бу шаҳарда ҳоким этиб тайинлангани билан Хоразмнинг нисбий мустақиллиги давраси бошланди. Бундан ташқари бу шаҳарда илмий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш ва таррақиётни янги босқичига асос солинди.
Ушбу нисбий бир мустақиллик кейиноқ Қутбиддин Муҳаммаднинг саъй -ҳаракатлари билан бу минтақани буткул мустақил сарзаминга айланишига сабаб бўлди.
Зеро худди Қудбиддин Муҳаммад илм ва дин ҳомийси ва сиёсий нуқтаи назардан ҳам катта маҳорта ва истеъдодга эга бўлган шахс эди.
Шундай бир шароитда эса ҳижрий- қамарий 504 чи йили ва 70 ёшида бўлган Сайид Исмоил Журжоний ҳам Қутбиддин Муҳаммад ҳукуматидан 14 йил ўтиб бораётган пайтда Хоразм шаҳрига йўл олди. Уша йилларда Урганж шаҳри Хоразмнинг маркази ва пойтахти ҳисобланарди.
Ҳатто бу шаҳар Хоразм шаҳри номи билан донг таратганди. Маълумотларга кўра Журжоний айни шу шаҳарда истиқомат қила бошлади. У Хоразмда бўлганида Хоразмийлар дарборида Қутбиддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг яқин кишиларига айланди. Хоразм шаҳрида бўлганида у аҳолини тиббиёт илмига ошно этиш ва тиббиёт илмини ўранишнинг мукаммал бир манбасини мавжуд бўлгани туфайли " Захираи Хорамзшоҳий " номли буюк ва машҳур асарини таълиф этди.
Ушбу даврда бу китоб тиббиёт илмининг энциклопедияси ва эронлик тиббиётнинг янги даврасида энг таъсирчан китобларидан бири эди.
Айни шу китоби Журжонийни эронлик тиббиётининг қайта тикланувчи шахсиятга айланишига замин яратди.
Уша даврда"Захираи Хорамзшоҳий" китобини таълиф этилиши бир нечта нуқтаи назардан эътиборга молик эди.
Бириничидан бу китоб тиббиёт илмида таълиф этилган ягона манба ҳисобланардики Ибни Синонинг Қонун китобини таълиф этилишининг тахминан юз йилидан кейин ёзилган Журжоний ўзи Ибни Синонинг шогирди ва уни ҳатти- ҳаракати ва равишини давом эттирган шахслардан эди.
Журжоний шунингдек Закариё Розий ва Аҳвозийларнинг илмий, тиббий ва клиник нуқтаи назарлари ва равишларидан фойдаланиб, ҳамда 4-5 чи ҳижрий қамарий асрдаги ислом оламининг энг буюк офтальмологи ( кўз касалликлари шифокори) Али ибн Исо Алкаҳол ҳамда бошқа буюк шифокор ва табиблар тажрубаларидан фойдаланиб ўз тажрибаларини ҳам бу китобга қўшган.
Шу сабабдан " Захираи Хоразмшоҳий " асари янада мукаммалроқ бир китобга айланди.
Бу китобнинг аҳамияти шу даражада муҳимдирки тадқиқотчиларнинг нуқтаи назаридан ислом оламининг тиббиёт илмини ривожланишида катта ҳисса қўшган.
" Захираи Хоразмшоҳий" китоби уша давргача форс тилида ёзилган тиббиёт соҳасининг илк энциклопедияси ҳисобланади.
Бу китобни таълиф этилиши билан Эронзамин табиблари ва шифокор донишмандларининг форс тилида асарлар ёзиши янада ошиб ўз авжига етди.
Шунингдек Ҳиравий ва Ахвайний каби эронлик табиблар ҳам миллий тиббиётни тиклаш ва форс тилида асарлар ёзишни бошлагандилар. Бу ҳаракатлар Ибн Сино ва Аҳмад Фараж томонидан давом эттирилди аммо Журжоний ушбу буюк китобини таълиф этиши билан бутун Эронзаминда умумий бир ҳаракатни бошлаб юборди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича ушбу китобни таълиф этилиши форс тилидаги тиббий тушунча ва терминларни қайта тикланиши ва сақлаб қолиши учун нафақат буюк бир одим эди, балки кейинги олимларни форс тилидаги ўз таълифотларида тиббий термин ва маълумотларидан баҳра олишлари учун муҳим бир манбага айланди.
Журжоний ушбу китобини ёзиши билан Ибни Сино томонидан бошланган Бағдоднинг муҳим тиббий марказидан эронлик тиббиёт илмини ажратиш ва мустақилона жараёнини давом эттирди.
Журжоний тиб илмида шунингдек даволаш ва дарс бериш соҳаларида арзигулик таълифотлари билан эронлик тиббиёт марказларини ривожлантириш йўлида катта ҳисса қўшди.
" Захираи Хоразмшоҳий " китобининг мукаммаллиги ва моҳияти кўп эканлигига эътибор бериб, бу китоб ҳам узоқ йиллар ичида таълиф этилгани назарга ташланади. Албатта худди Журжоний ўз китобининг 9 чи жилди охирида Баҳоуддавала номли Хоразм шаҳрининг дорихонасида ишларини кўплиги, ҳамда омманинг шундай бир китобга катта эҳтиёжиорилиги туфайли уни таълиф этишни анча чўзгани ва муддатлар давом этганини таъкидлаган.
"Захираи Хоразмшоҳий" китоби 9 жилддан иборат бўлиб, Журжонийнинг айтишича фармацевтика ва фармоколия қисматларини қўшиш ниятига эга бўлмаган аммо айрим олимлар ва табибларнинг маслаҳати билан ушбу мавзулардаги қисматларни китобга қўшиш қарорига келган.
Маълумотларга кўра ушбу китоби ҳижрий -қамрий 504 -521 чи йиллар ичида таълиф этилганн.
Қутбиддин Муҳамад Хоразмшоҳ эса уша ватқда вафот этганди.
Аммо унинг ўғли ва валиаҳди Алоуддавла Отсиз эса Журжонийни " Захираи Хоразмшоҳий " китоби хулосаларини тайёрлашини тавсия қилди.
Шу тартибда Журожоний икк жилдан иборат бўлга форс тилидаги " Хафий Алоий " номли номли мухтасар бир китобни ҳам тайёрлади.
Шу тариқа ҳижрий қамарий 521 йилга қадар Журжонийнинг тиб соҳасидаги иккита китоби таълиф этилди.