Биз ва тингловчи
"Мавлавий жаҳон кезади" дастури ҳақида
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар.
"Биз ва тингловчи" ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда.Бугун радиомиз орқали кейинги ҳафталарда ҳаво тӯлқинларига узатилаётган "Мавлавий жаҳон кезади" янги дастури ҳақида суҳбат қилиш ниятидамиз. Дастуримиз охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз .
хххххххххххххххх
"Мавлавий жаҳон кезади" дастурида форс ва жаҳон адабиётининг йирик вакили Мавлоно Жалолиддин Балхийнинг шахсияти ва фикр-қарашлари, ҳамда бу машҳур адибнинг жаҳон адабиётига салмоқли таъсири ҳақида сӯз юритилади. Дастур ҳар ҳафта жума кечалари соат 20:35 дақиқада тақдим этилади.
"Мавлавий жаҳон кезади" бадиий дастурининг матни Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосининг тажрибали режиссёри Умид Сафоийниё томонидан ёзилиб, Рахшона томонидан ӯзбек тилига таржима қилинган. Дастурни тайёрлашда режиссёр Хоним Искандарий, овоз оператори Нодир Афшорларнинг хизматлари катта.
Бу дилкаш бадиий дастурнинг мақсад-мундарижаси билан яқиндан танишиш мақсадида уни олиб борувчи ижодий жамоамизнинг ёш, умидли вакили Рахшонани суҳбатга чорладик. Марҳамат.
Хххххххххххххххххх
Қадрли мухлислар, сиз “Биз ва тингловчи” ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, ушбу эшиттириш орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва эътирозларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан бевосита боғланиш учун телефон рақамимизни эслаб қолинг: +98939736 25 45
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Хххххххххххххххххххх
Энди азизлар Фарғоналик тингловчимиз Жавоҳирнинг фикрларини тинглаймиз.
Доимий тингловчимиз Жавоҳирга миннатдорчилик билдириб, машҳур Эрон хонандаси Муҳсин Човушийнинг Жалолиддин Румий ғазали асосидаги гӯзал хонишини биргаликда тинглаймиз.
Хххххххххххххххххххххххххх
Азизлар! Инглиз ҳарфларидаги Парс тудей узбек адреси орқали биз билан одноклассники, фейсбук, телегром ва твиттер каби ижтимоий тармоқларда мулоқот қилишингиз мумкин.
Илгари хабар қилганимиздек, радиомизнинг сайтида "Ӯзбекистон аудио ва видео тасвирларда" номли янги саҳифа очилди. Энди Ӯзбекистоннинг тарихи, миллий ва маҳаллий анъаналари, илм-фан, адабиёт ва санъати ҳақидаги аудио ва видео тасвирлар ана шу саҳифага жойлаштирилади.
Махсус саҳифамизга жойлаштирилган "Ӯзбекистонда азон баланд овозда айтилади" хабари жуда кӯп муштарийларимиз томонидан қизғин кутиб олинди. "Азон. Уз" сайтидан олинган бу хабар кейинги ҳафта давомида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг жуда кӯп баҳс-мунозараларига сабаб бӯлди.
Бу баҳсларга Ӯзбекистон динний идораси раҳбарининг ӯринбосари шайх Абдулазиз Мансурнинг жавоблари нуқта қӯйди.
Шайхнинг ана шу суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.
хххххххххххххх
Азизлар, одноклассники, фейсбук , телегром ва твиттер каби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг, улар сизга манзур бӯлади, деган умиддамиз.
Зеро, бу саҳифалар орқали сиз минтақа ва жаҳонда руй берган энг янги хабарлар, дунёнинг муаммоли жумбоқлари ҳақидаги таҳлилий мақолалар, Эрон ислом жумҳурияти ва дунёнинг турли минтақаларидаги энг жозибали воқеа-ҳодисалар ҳақидаги фотосуратлар галареяси ва видеолавҳалар билан танишиш имкониятига эгасиз.
Ижтимоий тармоқлардаги манзилимизни яна бир бор эслатаман: Парс тудей узбек.
Хххххххххххххххххххххххх
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукнидаги туркум эшиттириши билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон Ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни дариғ тутмагайсиз .
Мен эса шу ерда сизлар билан хайрлашаман.
Унутманг, ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё.