Биз билан Эронга келинг
Шимолий Хуросоннинг географик жойлашуви ва иқлимнинг хилма-хиллиги бу вилоятнинг аҳолиси, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилиги учун қулай шароитни яратган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Адиба Қодирий хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Азиз мухлислар, бугунги дастуримизда, Эрон шимол-шарқида жойлашган шимолий Хуросон вилояти билан сизларни таништирамиз.
Шимолий Хуросон вилояти Эроннинг вилоятларидан бири бўлиб Эрон Ислом Жумҳуриятининг қарори билан 1383 (2004)-чи йилда ташкил этилганидан сўнг учта вилоятга бўлинди. Бу вилоят 28 минг квадрат километр масоҳатга эга бўлиб Бужнурд шаҳрининг маркази билан 8 вилоятлардан ташкил топган.
Шимолий Хуросон шимолдан Туркманистон, шарқ ва жанубдан Хуросони Разавий ва жануб-ғарбдан Симнон вилояти, ҳамда ғарбдан Гулистон вилояти билан чегарадошдир. Шу далил билан бу вилоят Хуросони Разавий ва Жанубий Хуросон вилоятлари билан муштарак тарихга эгадир. Бу вилоятнинг қадимий тарихи “портлар” таърихига бориб тарқалади.
Хуросон Ахмонийлар даврига тегишли сарзаминлар сирасига киради. Бу ӯлка Ашконийлар замонида муҳим шаҳарлардан бири бӯлиб тарих давомида тотор, туркман, ӯзбекларни узига қамраб олган турклар ва муғуллар каби ҳукуматлар ва турли қавм қабилаларнинг ўтиш жойи бӯлиб келган.
Сосонийлар сулоласининг даврида Шимолий Хуросон Подгусбон номли ҳукмрон томонидан бошқарарди. Уша замонда Хуросоннинг тўрт қисмини бошқариш учун чегара қуриқчилари унвонида тӯрт нафар киши бу ҳукумроннинг фармони остида фаолият олиб борардилар.
Ҳижрий -қамарий 31 йилда араблар Хуросонга киришди ва ана шу даврда Хуросоннинг аҳолиси ислом динини қабул қилишди.
Хуросон сарзамини ҳижрий -қамарий 205 йилгача Бани Аббос хонадонининг тасарруфида эди. Хуросон ислом даврида тӯрт қисмга бӯлинди ва унинг ҳар бир қисми Нишопур, Марв, Ҳирот ва Балх деб аталарди. Бу минтақа ҳижрий -қамарий 283 йилда Тоҳириён сулоласи қӯли билан мустақилликка эришди. Бундан кейин бу сарзамин Сомонийлар, Ғазнавийлар ва Хоразмшоҳ сулолалари ӯртасида қӯлдан қӯлга ӯтди. Ҳижрий 8 асрга келиб муғулларнинг ҳужумлари таъсирида Хуросон Элхонийлар тасарруф этган минтақаларнинг бир қисмига айланди.
Қожорийлар ҳукуматининг даврида ва инглизларнинг ҳимояти ва аралашуви билан Эрон ҳижрий -қамарий 1283 йилда «Париж» шартномасига имзо қӯйди. Бу шартномага асосан Эрон Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик мажбуриятини ӯз зиммасига олди. Ана шу даврда эса Хуросон шарқий ва ғарбий қисмларга бӯлинди. Шарқий қисми инглизларнинг ҳимояти билан Афғонистонда ва ғарбий қисми эса Эронда боқий қолди.
Шимолий Хуросон вилояти ўзининг серҳосил ерлари билан денгиз сатҳидан 1326 метр баландликда жойлашган тоғли сарзамин ҳисобланади. Бу вилоят шимолда Капедоғ ва жанубда Олодоғ, Шоҳжаҳон қоя тоғлар ўртасида жойлашган. Мазкур вилоятнинг энг баланд чуққиси, Аладоғ тоғларидаги 3051 метр баландлик билан Шоҳжаҳон чуқиси бўлиб ва унинг энг пастки нуқтаси Атрак дарёсининг денгиз сатҳидан 400 метр баландликда жойлашган.
Шимолий Хуросон вилояти иқлимнинг хилма-хиллиги ва тоғлар, ўрмонлар, кенг яйловлар ва фаровон сувнинг ресурсларига эга бўлиши билан муҳим мавқени эгаллайди. Вилоятнинг турли минтақалари хилма-хил иқлимга эгадир. Шу сабабли Олодоғ ва Капедоғ ҳудудларида совуқ иқлим, аммо Мана, Самлақон ва вилоятнинг жанубида тоғли мўътадил иқлимни мушоҳада этиш мумкин. Аммо умуман олганда, Шимолий Хуросон вилояти мўътадил об-ҳаво ва иқлимга эгадир.
Атрак дарёси мазкур вилоятда жойлашган ягона дарё ҳисобланади. Атрак дарёсининг турли хил булоқлари ва Исфароин, Ширвон, Монеҳ ва Селмаҳан шаҳарларидаги тўртта катта туғоннинг борлиги бу вилоятда сув билан таъминлашнинг асосий манбаларидан ҳисобланади.
Шимолий Хуросоннинг географик жойлашуви ва иқлимнинг хилма-хиллиги бу вилоятнинг аҳолиси, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилиги учун қулай шароитни яратган. Атрак дарёси, булоқ ва сувнинг фаровонлиги минтақанинг қишлоқ хўжалиги ва чорвачилигининг ривож-равнақ топишига катта таъсир етказадиган бошқа омиллардан биридир.
Вилоят аҳолисининг фаъолияти қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик билан чегараланиб қолмайди, балки бошқа комплекслар ва нефт-химия корхонаси, цемент ишлаб чиқариш заводи ва Бужнурднинг пластмасса ишлаб чиқариш фабрикаси, Исфароин темир заводи, Жожарм алюминий заводи, электр станция, Ширвоннинг шакар ва толалар фабрикаси, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва шу каби ишхоналар бу вилоят аҳолисининг яшаш тарзига катта таъсир етказади. Шимолий Хуросоннинг асосий хусусиятларидан бири унинг турли хил этник ва унинг турли маданий жиҳатларга эга бўлиши ҳисобланади. Эроннинг бу қисми ўтмишда Шарқни Ғарбга боғлашнинг ягона йўли эди ва вилоятнинг жанубидаги буюк Ипак йўлининг мавжудлиги турли қавмларнинг келишига сабаб бўларди. Шу сабабдан бугунги кунда бу вилоятнинг халқини курдлар, турклар, туркманлар, балужлар ва “тот” деб аталадиган форслар ташкил этишади.