ноябр 05, 2017 11:04 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил обон ойининг 14-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 16-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг 5-чи кунидир.

Бундан 103 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1293 йил обон 14-чисида:

Эроннинг жанубий минтақаларидан бир қисми биринчи жаҳон уруши жараёнида Германия томонидан ишғол этилди. Биринчи жаҳон урушининг бошланиши ва унинг барча мамлакатлар, айниқса Эронга таъсири урушнинг бошқа томонида тўрган Россия давлати ва усмонийлар императорлиги қаторида жой олгани сабабли Эроннинг ички вазъияти оғирлашиб қолди. Аммо Эрон ўз бетарафлигини эълон қилганига қарамай шимолдан Россиянинг ҳужумига юзмаюз бўлди. Усмонийлар императорлиги ҳам шимол-ғарбдан Эрон сарзаминига тажовуз қилди ва ушбу икки мамлакат Эрон ер-ҳудудидаги Озарбойжонни ўз тасарруфига киритиш учун ўзаро уруш олиб боришди. Шу билан бирга Англия бир нечита кема билан Эроннинг жанубига тажовуз қилди.  Германия элчихонаси ҳам Эронда ўз фуқароларининг манфаатларини муҳофазат этиш учун муқовимат кучларини ташкил этди ва бу кучларга тарафдорлик қилиш учун халқни жалб этди. Бир неча вақтдан кейин Германия кучлари Эрон сарзаминига киришди. Вужудга келган бу вазъият ҳамда амалга оширган қайта тажовузлар Эрон халқи учун қаҳатчилик, қатл ва ғорат қилишдан бошқа нарсани армуғон келтирмади. Бу тажовузлар Эронга катта зарар етказди.         

Бундан 30 йил олдин ҳижрий-шамсий 1366 йил обон ойининг 14-чисида:

Теҳронда биринчи халқаро китоб кўргазмаси очилди. Теҳроннинг биринчи халқаро китоб кўргазмасида 32 –та турли мамлакатлардан 196-та муассаса ва хорижий нашриётчилар иштирок этишди ва 16 минг китоб намойишга қуйилди. Шунингдек 215 ички нашриётларга тегишли бўлган 8 минг китоб ҳам кўргазмага келган 500 нафар мухлисларнинг намойишига қуйилди. Теҳроннинг китоб халқаро кўргазмаси ундан кейин ҳар йили ўтказилади ва унинг Теҳрондаги 29-чи даври шамсий 1395 йили урдубиҳишт ойида ўтказилади.     

 

Бундан 27 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1369 йил обон ойининг 14-чисида:

Эрон тадқиқотчиси доктор Фаромарз Ошурий Япония мамлакатида айрим табиий маҳсулотларда радиация, яъни нурланишга қарши бўлган хусусият борлигини кашф этди. Доктор Ошурий биохимия ва формацефтика йўналишида докторлик даражасини олиш билан ушбу заминада янги доруни кашф этишга муяссар бўлди. Бу дору ион нуридан келиб чиқадиган зарарлар, жумладан умумий зарар, артериянинг зарар кўриши, жигарнинг токсиклиги, диабет ҳамда кўришга тегишли бўлган муаммоларнинг олдини олиш ва уни даволаш учун фойдаланишга топширилди ва инсон организмини касалликка қарши кўраш олиб бориши учун кўмак беради.     

 

Бундан 4 йил олдин ҳижрий-шамсий 1392 йил обон ойининг14-чисида:

Эрон Исломий Инқилоб наҳзатининг кўрашувчи биринчи наслидан бўлмиш Ҳабибуллоҳ Асгар Авлодий вафот этди. Ҳабибуллоҳ Асгар Авлодий 13 ёшида Оятуллоҳ Кошоний раҳбарлиги билан сиёсий фаолиятларга жалб этилди ва шамсий 1327 йилда Фаластин халқини ҳимоят этиш мақсадида Оятуллоҳ Кошоний даъвати билан ташкил этилган кўча намойишлардан бирида қулга олинди. Шамсий 1327 йилдан бошлаб қамоқдан озод этилганидан кейин шамсий 1332 йил мурдод ойининг 28-чисигача маънавият соҳасида фаолият олиб борди. Асгар Авлодий инқилобдан кейин тузум салоҳиятини белгилаш кенгашига аъзоси, Имом Хумайний жамғармаси комитетида валии фақиҳнинг махсус намояндаси, Эрон ва Хитой савдо палатасининг раиси, Рижоий кабинети савдо палатасининг вазири, Боҳунар кабинети савдо палатасининг вазири, Маҳдавий Каний кабинети савдо паллатасининг вазири, Мусавий кабинети савдо палатасининг вазири ва вақф ташкилотининг раҳбарлигини ўз заммасига олди. Ҳабибуллоҳ Асгар Авлодий шамсий 1392 йил обон ойининг 14-чиси тонгида 81 бир ёшида юрак хуружи сабабли оламдан ўтди.    

 

Ёрлиқ