ноябр 08, 2017 14:28 Asia/Tashkent
  • Биз ва тингловчи
    Биз ва тингловчи

"Маънавий соғломлик" дастури ҳақида

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар.

"Биз ва тингловчи"   ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда.Бугун радиомиз орқали ҳаво тӯлқинларига узатилаётган "Маънавий соғломлик" дастури ҳақида суҳбат қилиш ниятидамиз. Дастуримиз охиригача   бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз  .

хххххххххххххххх

 "Маънавий соғломлик" дастури  ҳар ҳафта жума кечалари соат 20:20 дақиқада Эрон Ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги радиосидан тақдим этилади.

  "Маънавий соғломлик" дастурини тайёрлашда Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосининг тажрибали режиссёри Умид Сафоийниё, таржимон ва олиб борувчи Адиба Қодирий,  овоз оператори Нодир Афшорларнинг хизматлари катта. Дастурда маънавий соғломлик жисмоний соғломликнинг асоси эканлиги талқин этилади. 

Дастурнинг мақсад-мундарижаси билан яқиндан танишиш мақсадида уни олиб борувчи Адиба Қодирийни  суҳбатга чорладик. Марҳамат.

Хххххххххххххххххх

Қадрли мухлислар,  сиз    “Биз ва тингловчи”    ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,   ушбу эшиттириш  орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва эътирозларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан бевосита боғланиш учун телефон рақамимизни эслаб қолинг:   +98939736 25 45 

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Хххххххххххххххххххх

 Азизлар!   Инглиз ҳарфларидаги  Парс тудей узбек адреси  орқали   биз билан одноклассники, фейсбук, телегром ва твиттер каби  ижтимоий тармоқларда мулоқот қилишингиз  мумкин.

Бугун ижтимоий тармоқлардаги  саҳифалармизда  фойдаланувчилар томонидан қизғин кутиб олинган бир хабарни  ӯқиб бермоқчиман:

Рус миллатчилари: Москвада Каримовга ҳайкал ўрнатилмасин!

 Турли номалар, петиция ва ташаббуслар онлайн-платформаси ҳисобланган Change.org сайтида “Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ўрнатилишига қарши” сарлавҳаси остида петиция пайдо бўлди.

"Биз, қуйида имзо чеккан Россия Федерацияси гражданлари, Москва мэри Сергей Собяниннинг рус пойтахтида Москва шаҳар бюджети ҳисобига Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовга ёдгорлик ўрнатилишига кескин норозилик билдирамиз. ... Эслатиб ўтмоқчимизки, Ислом Каримов Ўрта Осиёдаги русофобия, қонунсизлик ва ҳокимият узурпацияси рамзи (1990 йилнинг 24 мартидан 2016 йилнинг 2 сентябригача бошқарган) бўлиб қолган”, дейилади бу петицияда.

29 октябрь куни сайтга қўйилган бу петицияга 7 ноябрга келиб қарийб 6 минг киши имзо чеккан.

Ўзини “ЛДПР партиясининг сўл-марказчи сиёсатчиси, Ўрта Осиё давлатлари билан виза жорий этилиши тарафдори” дея таништирган петиция ташаббусчиси Георгий Городецкий   имзоланган ҳужжат шахсан Россия президенти Владимир Путин номига юборилишини айтган.

Сергей Собянин қарорига биноан, Ислом Каримов ёдгорлиги Россия пойтахтида 2019 йилнинг 31 декабригача ўрнатилиши лозим.

хххххххххххххх

  Азизлар,  одноклассники, фейсбук , телегром  ва твиттер каби  ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг, улар сизга манзур бӯлади, деган умиддамиз.

Зеро, бу саҳифалар орқали сиз минтақа ва жаҳонда руй берган энг янги хабарлар, дунёнинг муаммоли жумбоқлари ҳақидаги таҳлилий мақолалар, Эрон ислом жумҳурияти ва дунёнинг турли минтақаларидаги энг жозибали воқеа-ҳодисалар ҳақидаги фотосуратлар галареяси ва видеолавҳалар билан танишиш имкониятига эгасиз.

   Хххххххххххххххххххххххх

Ижтимоий тармоқлар орқали радиомиз дастурларига нисбатан ӯз фикр-қарашларини билдирган муштарийларимиз орасида кӯнглидаги гапларини тингловчиларимизга етказишни сӯраган кишилар ҳам бор. Ҳозир доимий тингловчимиз тошкентлик Ҳумоюн Мирзонинг фикрларига қулоқ тутамиз.

Хххххххххххххххххххххххххххххххх

Азизлар, сиз ҳам ӯз фикр-қарашларингизни "Биз ва тингловчи" дастури орқали тингловчиларга етказишингиз мумкин.

 Ижтимоий тармоқлардаги манзилимизни яна бир бор эслатаман: Парс тудей узбек.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукнидаги туркум эшиттириши билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон Ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни   дариғ тутмагайсиз

Мен эса шу ерда сизлар билан хайрлашаман.

Унутманг, ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё.