Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил обон ойининг 21-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 23-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг 12-чи кунидир.
:Бундан 177 йил муқаддам милодий 1840 йил ноябрь ойининг 12-чисида
Милодий 19 асрнинг машҳур ҳайкалтароши Август Родин Парижда таваллуд топди. Унинг ҳайкалтарошлик санъатида бўлган истеъдоди ва қизиқиши болалигидан намоён бўлди. Кейинги йилларда Роден ўзининг яратган асарлари билан бир ҳайкалтарош унвонида шўҳрат топди. Унинг машҳур асарлари “Мутафаккир шахс” деб номланади. Родин милодий 1917 йилда дунёдан ўтди.
Бундан 138 йил олдин ҳижрий-қамарий 1301 йил сафар ойининг 23-чисида:
Эрон халқининг буюк фақеҳшуноси ва олими Шайх Муҳаммад Боқир Оқо Нажафий Исфаҳоний вафот этди. У ҳижрий-қамарий 1234 йилда таваллуд топди ва Исфаҳонда диний турли илмлар йўналишида маълумот олганидан кейин ўз маълумотини мукаммаллаштириш учун Нажафга борди. Оқо Нажафий Нажафдан қайтиб келганидан кейин Исфаҳон шаҳрида қолди ва шогирдларни таълим-тарбия бериш ва китоб ёзиш билан шуғулланди. У ижтимоий катта нуфузга эга эди ва ёмонликдан қайтариш ва яхшиликка ундаш масаласига катта аҳамият бериб, йўлдан чалғиниб қолган шахслар билан қарши кўраш олиб борарди. Шу сабабдан Оқо Нажафий халқ орасида катта ҳурмат-эҳтиром қозонган эди. Унинг китобларидан “Лубул-Фиқҳ” ва “Лубул-Усул” китобларини тилга олиш мумкин.
Бундан 120 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1276 йил обон ойининг 21-чисида:
Эроннинг ҳозирги замон шоирларидан бири Нимо Юшич номи билан танилган Али Исфандиёрий Эроннинг шимолидаги Мозандароннинг Юшич қишлоғида дунёга келди. У ўзининг болалик даврини ўтказганидан кейин Теҳронга сафар қилди ва француз тилини ўрганди. Унга қўшимча араб тилини ҳам яхши ўрганди. Нимо Юшич ўз устодининг истаги билан шеър ёзишни бошлади ва Эронда биринчилардан бўлиб янги шеърни ижод этди. Нимо Юшич шеъри ўзига хос хусусиятларга эгадир. Эрон янги шеъриятининг асосчиси Нимо Юшичнинг асари “Афсона” деб номланади. Нимо Юшич ҳижрий-шамсий 1338 йилда 62 ёшида вафот этди.
Бундан 6 йил илгари ҳижрий-шамсий 1390 йил обон ойининг 21-чисида:
Эрон Ислом Жумҳурияти Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг қумондонларидан бири Ҳасан Теҳроний Муқаддам шаҳид бўлди. Теҳроний Муқаддам шамсий 1338 йил обон ойининг 6-чисида Теҳроннинг Сарчашма маҳалласида таваллуд топди. У ўзининг бошланғич маълумотларини олганидан кейин саноат инжинерлиги йўналишида мутахассислик дипломини олишга муяссар бўлди. Эрон Исломий Жумҳурият исломий соқчилар корпуси ташкил этилганида у биринчилардан бўлиб, бу корпусга аъзо бўлди ва Эронга қарши Ироқнинг уруши даврида артиллерия қушунига асос солган ва унга биринчи қумондон бўлган шахс эди. Бундан кейин Теҳроний Муқаддам Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ракеталар бўлинмасига борди ва ракеталар қушуннинг қомондонлигини ўз зиммасига олди. У Эрон Ислом Жумҳурияти Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ракеталар қушунига асос солиш ва ташкил этишда тасирчан ва муҳим рол уйнаган одамлардан эди. Ҳасан Теҳроний Муқаддам уруш охирга етганидан кейин Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ракеталар бўйича фаолиятларни ривожлантириш ва тадқиқот олиб боришга кирди ва Исломий Инқилоб соқчилар корпуси марказида бир нечита ракетани ишлаб чиқариш унинг раҳбарлиги остида ишлаб чиқарилди. Шунинг учун унинг айрим ҳамкорлари уни Эроннинг ракеталар отаси деб ном қуйишган эдилар. Ҳасан Теҳроний Муқаддам ҳижрий-шамсий 1390 йил обон ойининг 21-чисида Теҳрон вилоятига кирадиган Малорд шаҳридаги гарнизонда ўқ-дориларнинг портлаб кетиши натижасида бир гуруҳ ўз ҳамкорлари билан бирга шаҳид бўлди.