Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар! “Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг
Ўтган эшиттиришмизда Хожа Насириддин Тўсий номи билан машҳур бўлган Муҳаммад бин Ҳасан Жаҳрўдий Тўсий ҳижрий -қамарий 597 чи йил жамодиюссоний ойининг 11- чи куни милодий ҳисоб билан 1201 чи йилнинг февраль ойида Эрон шимоли шарқида жойлашган Тўс шаҳрида дунёга келганини айтиб ўтгандик.
Хожа Насириддин Тўсийнинг отаси Муҳаммад бин Ҳасан Тўс шаҳрининг муҳаддислари ва имомларидан бири бўлган. Хожа Насириддин Тўсий ҳам шундай бир билағон ва донишманд падари бузургворлари олдида таълим олиб вояга етган.
Шунингдек ишора қилиб ўтдикки, у Қуръон, табиатшунослик, фиқҳ ва усулни ў отаси олдида таълим олди.
Ундан кейин тоғаси Нуриддин Муҳаммад бин Али олдида ҳадис илмини ўрганиб олди. Сўнгра мантиқ ва ҳикмат муқаддамаси билан ошно бўлиб бу илмда ҳам забардаст бўлди. У табиий ва илоҳий илмлардан воқиф бўлганидан сўнг, диққат билан геометрия, ҳисоб ( арифметика) ва мусиқий илмларини ҳам ўрганди. Насириддин Тўсий ёшлик пайтларида илмини ривожлантириш мақсадида ўз ватани Тўс шаҳридан Нишопур томон йўл олди. Илм -билимга бўлган Тўсийнинг ҳаддан зиёд ҳаваси ва иштиёқи туфайли у ёшлик даврасида математика, нужум ва ҳикмат каби илмларида ўз замонасининг етук оламларидан бирига айланди. Шу сабабдан у қадимий Эроннинг энг машҳур ва таъсири катта бўлган буюк олимларидан бири ҳисобланади.
Насирддин Тўсий яшаган давр қадимий Хуросон сарзаминини муғуллар томонидан ишғол этилган даврасига тўғри келганди. Муғуллар хони Ҳалокухон қадимий Эронга ҳужум қилиб исмоилийлар қўрғонларини бирин кетин босиб ола бошлади. Насриддин Тўсий ҳам уша пайтларда исмоилийлар қўрғонларидан бирида эди. Ҳалокухон Насириддин Тўсийни ўз вазири этиб тайинлади. Бундан кейин эса Насириддин Тўсийни таъсири остида муғуллар ва айниқса бу қавмнинг хони Ҳалокухон жиноятлар содир этишни анча камайтирганди.
Ҳалокухон исмоилийлар қўрғонларини ишғол этанидан кейин Бағдодни фатҳ этиш ва Аббосийлар сулоласига брҳам бериш фикрига тушди ва бу борада Насириддин Тўсий билан маслаҳат қилди.
У нужум фанидаги илмига таяниб Ҳалокухонга яқин кунларда Аббосийлар халифасини муаммоларга дучор бўлиши ва енгиллик билан Бағдодни тассаруф қилиш имкони пайдо бўлишидан башорат берди.
Нужум ва ахтаршунослик илмига жуда қизақадиган ва ишонадиган муғуллар хони ҳам Ҳисомиддин номли мунажимларидан бошқа бирининг бу амалиётига қарши чиққанига қарамай Бағдод томон йўл олди.
Натижада ҳижрий -қамарий 656 чи йили Халифа Мустаъсим ва унинг уч ўғли Ҳалокухонни кутиб олишди ва Бағдод шаҳри муғулларга таслим бўлди. Аммо Ҳалокухон халифани қатл этишга фармон берди.
Бағдод шаҳри муғуллар томанидан ишғол этилганидан кейин Ҳалокухон дастури билан Хожа Насириддин Тўсий Мароға расадхонасини таъсис этишга масъул этиб тайинланди.
Аммо айрим таричилар ва тадқиқотчилар Мароға обсерваториясини таъсис этилиши худди Насириддин Тўсийнинг ташаббуси, таклифи ва қарори асосида бунёд этилганлигини таъкидлашади.
Айрим бошқа тарихчилар ҳам ушбу обсерватория қурилиши унинг маслаҳати билан Ҳалокухон Эронга ҳужум қилган Манкуқооннинг таклифи асосида ижро этилганини айтадилар.
Тадқиқотичларнинг бошқа бир гуруҳи Манкуқоон заковатли ва донишманд шахс эканлиги ва ҳатто қадимий Юнон файласуфи Евклинднинг айрим геометрик масалаларини ҳал қилганини ёзганлар.
У ҳам Насириддин Тўсийнинг фазл ва илмининг овозасини эшитганди. У Ҳалокухондан Хожа Насириддинни Муғулстонга юбориб уша жойда буюк бир расадхона қуришини маслаҳат берарди.
Аммо Манкуқоон жанубий Хитойни ишғол этиш билан машғул бўлгани ва пойтахтидан анча узоқда эканлиги туфайли бу ишни Эрон ҳудудларида амалга ошириш қарорига келди.
Расадхона қуриш учун тайинланган макон ҳам Эроннинг Мароға минтақасидаги теппаларидан бири эди.
Хожа Насириддин дастури асосида машҳур меъмор Абусаодат Аҳмад бин Усмон Мароғий ушбу ҳашаматли обсерваторияни қуришга масъул бўлди.
Бу буюк расадхонани қуришда давлат ҳисобибидан ажратилган молиявий кумакларга қўшимча бутун мамлакатнинг авқоф (вақф)идоралари ҳам Насириддин Тўсий ихтиёрда ва назоратига ўтди. Хожа Насириддин ҳар бир шаҳарга ўз маъморларини юбориб, пул йиғишлари ва Мароға расадхонасида сарфлаш қарорига келди.
Хожа Насириддин Тўсийнинг ўзи ҳам авқоф идораларини назорат этиш учун Эроннинг турли минтақаларига 3 маротаба сафар қилди ва бу сафарлари жараёнида Мароға расадхонаси учун лозим китоблар ва тажҳизотларини тўплашди ва Мароғага юборди.
У Мароға расадхонасида қилган фаолиятлари жараёнида " Зижи Элхоний" китобини ёзди.
Ушбу китобда юлдузлар борасида янги жадвал ва ҳисоб китоблар келтирилган. Бундай янги маълумотлар олдинги "зиж" ларда мавжуд бўлмаган.
Мароға расдахонасида кўп математиклар ва ҳайъат -нужум илмлариниолимлари фаолият этишарди.
Уларнинг энг асосий ва муҳим ҳисса ўшганлари тўрт нафар эдилар, Хожа Насириддин Тўсий ҳам " Зижи Элхоний" китобининг муқаддимасида ушбу олимлар номини келтирган.
У қуйидагича ёзади: "Ҳалокухон Тўс шаҳридан бўлган мен камтарин Насирни бу расадхонани қуриш ва юлдузлар борасида тадқиқот олиб боришимни сўради, шунингдек , Дамшқлик Муинниддин Арзий, Мусилдан бўлган Фахриддин Мароғиий, Тифлисдан Фахриддин Ихлотий ҳама Қазвинлик Нажмиддин Дабиронни ўз вилоятларидан даъват эиб Мароғада ушбу расдахонани қуришда ҳисса қўшишлари таклиф қилинди".
Мароға расадхонасининг хусусиятларидан бири, буюк кутубхонага эга бўлгани эди. Айрим тахминларга кўра, бу кутубхонада 400 мингдан ортиқ китоблар сақланарди. Кутубхонадан ташқари расадхонада таълимий жиҳатга ҳам эга эди.
Бу илмий марказда шунингдек уларнинг асосини нужум фанни ташкил этадиган математика назариявий айрим имллар ҳам ўргатиларди. Насирддин Тўсий шунингдек фалсафа илмлари талабаларига 3 дирҳам, тиббиёт фанлари талабаларига икки дирҳам ва фиқҳ илми талабаларига 1 дирҳам ва ҳадис илмлари талабаларига ярим дирҳам стипендия берарди.
Расадхона ишлари 13 йил давом этди.
Ушбу буюк ахтаршунослик марказ ишлари якунланганидан олдин Ҳалокухон вафот этди. Ундан кейин унинг тўнғич ўғли Абоқохон ўз отаси ўрнида ҳукуматни қўлга олди. Айрим тарихчиларга кўра аввал Абоқохон ҳукумат ишларини қўлга олишдан воз кечди ,аммо Хожа Насириддиннинг маслаҳати ва тавсияси асосида ўз отаси ўрнида ҳоким бўлди.
Хожа Насириддин шунингдек Абоқохон ҳукумати даврида ҳам ўз ҳамроҳлари билан биргаликда расадхонани қуришга давом берди.
Насириддин Тўсий умрининг охиригача бу расадхонани қуриш ҳамда бу расадахона ва кутубхонани сақлашга ҳаракат қилди.
Айтиш керакки Насириддин Тўсийни аксар асаралари араб тилига ёзган.
Унинг илми билими ва нуфузини ҳатто Ибни Сино билан муқояса қилиш мумкин. Чунки Ибн Сино тиббиёт илмида аммо Насириддин Тўсий риёзиёт фанида кўпроқ маҳоратга эга эдилар.
Хожа Насириддин Тўсийдан риёзиёт фанида ёзган буюк асари бизгача мерос қолган.
Германиялик шарқшунос Карл Брокелман ўз китобида қуйидагича ёзади: Хожа Насириддин риёзиёт илмида катта ҳиссасини қўшди ҳамда олдинги олимлар асарларини таржима, таҳрир ва тайёрлашда бебаҳо хизмат қилди. Ундан қолган нужум илмидаги асари бебаҳо ва беқиёсдир.