Ислом ва саломатлик
Инсон ҳаёти фаровон бўлишининг шартларидан бири ҳалол касб билан шуғулланишдир. Барчамизга яхши маълумки, Ислом дини дангасалик, танбаллик ва боқимандаликни қоралайди. Ҳалол касб қилишга тарғиб этиб, кишининг шахсига, оиласига ва жамиятга фойда келтирувчи касб-ҳунар, билан шуғулланишга тарғиб этади.
Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда такидлаганимиздек муъмин инсон ризқининг ҳалол йӯлдан касб этишга аҳамият беради.
Инсон ҳаёти фаровон бўлишининг шартларидан бири ҳалол касб билан шуғулланишдир. Барчамизга яхши маълумки, Ислом дини дангасалик, танбаллик ва боқимандаликни қоралайди. Ҳалол касб қилишга тарғиб этиб, кишининг шахсига, оиласига ва жамиятга фойда келтирувчи касб-ҳунар, билан шуғулланишга тарғиб этади.
Аллох Таолонинг бизга берган энг буюк неъматларидан бири бу - соғлиқ неъматидир. Унинг қадрига етишимиз, асраб авайлашимиз берилган бу неъматга шукроналикдир.
Саломатликка аҳамият бериш ислом дини аҳкомларидан бӯлиб, ислом дини таълимотларида руҳий ва жисмоний саломатлик инсоннинг улуғ неъматларидан саналиб, дин пешволари ҳам бу неъматнинг қадрига етиш ва унга таважжуҳ қилишга буюришган. Саломатликни дуруст овқатланиш, жисмга зарар етказмаслик ва саломатликни сақлаш ҳақидаги пешволар буюрган насиҳатларни ӯзига ӯрнак қилган ҳолда қӯлга киритиш мумкин.
Овқат ейишнинг ҳам одоблари бўлиб, хар бир инсон уларга амал қилиши лозим. Шунда унинг соғлиги яхшиланиб, танаси куч-қувватли бўлади. Овқатланиш одобларига риоя қилган кишининг ақли ўткирлашиб, ҳар хил касаллик ва оғриқлардан саломат бўлади.
Агар одамлар нима истеъмол қилиш, қай пайтда овқатланиш ва қайси миқдорда овқатланишни билишса, кӯплаб касалликлар олдини олиш мумкин бӯлади. Овқатланиш ва сув ичиш чоғида гигиеник қоидалар ва одобларини риоя этиш саломатлик гарови ва узоқ умр кӯриш асосий омилларидан бири ҳисобланади.Исломда инсон соғлиғини сақлаш мақсадида, ўзига лозим бӯлган нарсаларни ҳам меъёридан оз еб ўзини-ўзи хасталикка мубтало қилмаслик учун қизғанчиқ бўлиш ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло Ўз зотига иймон келтирган бандаларига ҳеч қачон хушрўй кийим-бошларни ва покиза таомларни ҳаром қилмайди. Ким шу таълимотга қарши иш кўриб ҳалол таомларни ҳам емай соғлиғига зарар етказса, гуноҳкор бўлади. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 87-88 ояти каримасида:
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилманг. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас. Ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган ҳалол-пок нарсалардан енглар. Ўзингиз ишонган Аллоҳга тақво қилинг» деб буюради. Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарса пок ва фойдали бўлиши аниқ. Бу оятларда ўша покиза ва ҳалол нарсаларни ҳаром деб ҳукм чиқариш мумкин эмаслиги таъкидланмоқда. Чунки ҳукм чиқариш, жумладан, нима ҳалолу нима ҳаромлигининг ҳукмини чиқариш ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзигагина хосдир.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Аллоҳ ҳалол деган нарсани ҳаром дейиш ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол дейиш дуруст эмас. Ундай одам Аллоҳнинг илоҳлик сифатига — шариат ҳукмларини чиқариш сифатига шерик бўлишга уринган бўлади. Шунингдек, бир киши ўзи учун ҳам бундай ҳукмни чиқариб, қандайдир диндорлик сифатини зиёда қилишга уриниш, деб ўйлаши ҳам нотўғридир. Бундай иш диндаги ғулув — ҳаддан ошиш ҳисобланади. Ушбу оятнинг нозил бўлиш сабаби буни таъкидлайди.
Аллоҳ таоло Ўзи белгилаб берганидан кам ишни қилиш нуқсон ва гуноҳ бўлганидек, Унинг белгилаб берганидан ортиқча қилишга уриниш ҳам тажовузкорлик ва гуноҳ ҳисобланади.Шу қоидага кўра, Аллоҳ таоло ҳалол қилиб қўйган нарсани ўзига ҳаром қилиб, ўзини ўша нарсадан тийиш билан гўё Аллоҳга қурбат ҳосил қилишга уриниш ҳам гуноҳдир. Чунки ҳалол ва ҳаром қилишликнинг ягона соҳиби Аллоҳ таолодир, бошқа эмас.
Шу билан бирга Исломда соғлиқка зарарлигини эътиборидан ортиқча кўп тановул қилиш ҳам ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони карим Аъроф сураси 31 ояти каримасида келтирган:
«Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас».Баъзи бузуқ табиатли одамлар яхши таом истеъмол қилмасликни тақводорликнинг чўққиси сифатида кўрсатишга уринадилар. Аллоҳ таоло фақат емиш ғамида, доимо унинг лаззатлисини ахтарувчи қорин бандаси бўлишни қоралаганидек, лазиз таомлардан ўзини тийиб, сифатсиз таом¬нигина ихтиёр қилишни ҳам қаттиқ қоралайди. Араб мушрикларида ҳаж мавсумида яхши таомларни емай қўйиш одати бор экан. Ояти карима ўша одатни ҳам танқид қилади.