Ислом ва саломатлик
Агар биз овқатланиш тўғрисидаги кўрсатмаларга амал қилсак, ўзимизни луқмамизни ҳалол бўлишига эътиборли ва турли касалликлардан ўзимизни асраган бўламиз. Мўмин киши энг аввало танаввул қиладиган таомини ҳалол йўллар билан топишга ҳаракат қилиши зарур. Яъни озиқ-овқатнинг ўзи ҳалол бўлиши билан бирга, улар учун ишлаб топиладиган касби ҳам ҳалол бўлиши лозим.
Муқаддас Ислом динида инсоннинг фақатгина руҳий ҳолатига эмас, балки унинг жисмига, ейдиган таомига, унинг қандай йўллар билан топилаётганига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) барча мусулмонлар учун еб-ичиш ва овқатланиш одобида намуна эдилар. Ул ҳазрат исломий одобларни риоят этиб, уларнинг турмуш тарзи мусулмонлар учун бир дастурамал эди.
Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) кунига бир маротаба овқатланиб, уни ҳам ислом йӯлида хизмат қилиш учун куч-қувват олиш мақсадида ердилар. Ҳазрат то оч қолмасалар овқат емасдилар.
Ҳазрат Муҳаммад (с) бошқалар билан овқатланишни хуш кӯрардилар ва ҳамиша овқатланиш олдидан ва ундан кейин Аллоҳни зикр этиб, шукроналар қилардилар.
Агар биз овқатланиш тўғрисидаги кўрсатмаларга амал қилсак, ўзимизни луқмамизни ҳалол бўлишига эътиборли ва турли касалликлардан ўзимизни асраган бўламиз. Мўмин киши энг аввало танаввул қиладиган таомини ҳалол йўллар билан топишга ҳаракат қилиши зарур. Яъни озиқ-овқатнинг ўзи ҳалол бўлиши билан бирга, улар учун ишлаб топиладиган касби ҳам ҳалол бўлиши лозим.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтади: "Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳеч қачон овқатни ёмонламаганлар. Иштаҳалари тортса уни еганлар, истамасалар уни тарк этганлар" . Пайғамоаримиз (алайҳиссалом) бирор овқатни бошқасидан паст санамаганлар. Келтирилганда ейишни хоҳламасалар, узр айтганлар. Ҳазрат Муҳаммад (с) таомнинг махсус бир турини истеъмол қилишга исрор қилмасдилар ва барча овқатларни истеъмол қилардилар.Овқатни паст санаш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатларига хилоф бўлгани учун макруҳдир. Барча ҳалол, покиза таомларни айблашдан қайтарилади. Устоз, ота-она ёки соҳа мутахассиси фарзанди ёки шогирдига насиҳат ва таълим бериш учун таом тайёрлаш жараёнида содир этилган камчиликларни айтса бўлади.
Овқат ейишнинг ҳам одоблари бўлиб, хар бир инсон уларга амал қилиши керак. Шунда унинг соғлиги яхшиланиб, танаси куч-қувватли бўлади. Овқатланиш одобларига риоя қилган кишининг ақли ўткирлашиб, ҳар хил касаллик ва оғриқлардан саломат бўлади.Таъкидлаш лозимки таомни танаввул қилишдан олдин аввало икки қўл ювилади. Чунки инсон қўли билан турли нарсаларни ушлаган бўлиши мумкин. Шундай ҳолларда инсонни қўлига турли микроблар ёпишиб, унинг натижасида турли касалликлар келиб чиқади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Овқатланиш одобларининг асосийларидан яна бири бу таомни танавул қилишни аввалида: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” калимасини айтиб таомни бошлаш суннат амаллардан ҳисобланади.
Таом ўнг қўл билан ейилади.Чунки нопок нарсалар чап қўлда кетказилади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам барча ишларни ўнгдан бошлашни яхши кўрар, жумладан, таомни ҳам ўнг қўллари билан еганлар.
Овқатланишнинг исломий маданиятига кўра ҳар бир мусулмондан таомдан кейин оғзини яхшилаб чайиши талаб қилинади. Бу ишни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганлари ҳақида ривоятлар кўп.
Мусулмонлар оғизнинг тоза-пок бўлишига доимо катта эътибор берганлар. Оғиз билан Қуръони карим, ибодат дуолари ўқилади, Аллоҳ таолонинг зикри қилинади, шунинг учун у доимо пок бўлиши, турли нохуш ҳидлар чиқмаслиги керак.
Таомни ёмонлаш мутлақо мумкин эмас.
Ҳар қандай ҳалол таом банда учун Аллоҳ таолонинг неъмати ҳисобланади. Ҳар қандай неъмат учун банда Аллоҳ таолога шукр қилиши лозим. Фақат нонкўр инсонгина шукр ўрнига таомни айблашга ўтади.