ноябр 16, 2017 13:07 Asia/Tashkent

755-қисм« Аҳзоб " муборак сураси  39-42-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Аҳзоб " муборак сураси 39-ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 الَّذِينَ يُبَلِّغُونَ رِسَالَاتِ اللَّـهِ وَيَخْشَوْنَهُ وَلَا يَخْشَوْنَ أَحَدًا إِلَّا اللَّـهَ ۗ وَكَفَىٰ بِاللَّـهِ حَسِيبًا ﴿٣٩﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Улар Аллоҳнинг элчилигини етказадиган, Ундангина қўрқадиган, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган зотлардир. Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб қилгувчиликка кифоядир. (39)

 Ӯтган дастуримизда Расули акрам (с)нинг ӯгай ӯғиллари томонидан талоқ қилинган хотинга уйланишлари воқеасига тӯхталиб, Аллоҳнинг қуйидаги буйруғини эслатган эдик: Ислом пайғамбари ва ундан олдинги пайғамбарлар ҳам Илоҳий фармонни бажаришда одамлар нима деркин, маломат қилишмасмикин, дея ӯйлаб ӯтиришмайди.

Бу ояти каримада буюрилади: Аллоҳ пайғамбарларининг рисолати Аллоҳнинг буйруқларини қӯрқмасдан, истиҳола қилмасдан одамларга етказишдир.Улар Худодан ӯзга ҳеч кимдан қӯрқишмайди.

Табиийки, жамиятнинг расм-русумлари ва янглиш эътиқодига қарши турган кишининг жонига одамлар таҳдид солиб, уни таҳқирлашади. Шу сабабли кӯпгина кишилар айрим расм-русумларнинг янглиш эканлигини билишсада, одамларнинг гапидан қӯрқиб,  лом-мим дейишмайди, бошқаларга қӯшилиб жимгина амал қилишади. Аммо Аллоҳнинг авлиёлари ва ҳақиқий мӯминлар фақат Аллоҳ учун амал қилиб, одамларнинг тил заҳрига парво қилишмайди. Зеро, билишади, Аллоҳ Ӯзи уларга кифоят қилади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Динни таблиғ қилувчида тақво, таваккул, шаҳомат ва қатъият бӯлиши керак. Бу фазилатларга эга бӯлмаган киши дин таблиғида муваффақиятга эришиши қийин.
  2. Иймон аҳлининг динни ҳимоя қилиш ва уни тарқатиш йӯлида чеккан барча қийинчиликлари учун сарҳисоб куни Аллоҳ таъоло ӯзининг ғайбий хазинасидан тасаввур қилиб бӯлмас даражада ажрлар ато айлагай.

 Энди  «Аҳзоб" муборак сураси  40-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

مَّا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِّن رِّجَالِكُمْ وَلَـٰكِن رَّسُولَ اللَّـهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ ۗ وَكَانَ اللَّـهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمًا ﴿٤٠﴾

Бу ояти  карима  қуйидагича таржима қилинган:

Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир. (40)

 Олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: Ҳазрат Муҳаммад (с)  Зайднинг ҳақиқий отаси эмас эдилар.  У ӯгай ӯғиллари эди. Жоҳилият даврида бу иш жуда қабиҳ қилмиш сифатида баҳолансада, аммо  Илоҳий шариат нуқтаи назаридан пайғамбарнинг ӯгай ӯғли талоқ қилган хотинга уйланишлари раво ишдир.

Бу ояти каримада муминларга қарата буюрилади: Пайғамбарни ӯзларинг каби  фарзандларнинг отаси деб билманг. У бир умматнинг отасидир. Сизга ӯхшаб 3-4 фарзанднинг ғамини эмас, балки бутун умматни ислоҳ қилиш ғамидадир.

Ояти каримада Ислом пайғамбарининг сӯнгги Илоҳий пайғамбар эканлигига ишора қилиниб, буюрилади:  Ҳазрат Муҳаммад (с) бошқа пайғамбарлар орасида махсус мавқеъга эга. У ҳам Аллоҳнинг расули ва ҳам пайғамбарларнинг хотами, яъни охиргисидир. Аллоҳ таъоло ул зоти бобаракотни ӯзининг сӯнгги элчиси сифатида юборди ва Расули акрам энг мукаммал диний таълимотни  аҳли башарга ҳадя келтирдилар.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Ислом аҳли башарни ҳидоят қилиш  учун юборилган Аллоҳнинг энг охирги дини, Қуръон эса сӯнгги самовий китобдир.
  2. Пайғамбарнинг сӯнгги пайғамбар эканлиги Аллоҳнинг ҳудудсиз илми доирасидадир.  Аллоҳ пайғамбарлар хотамининг рисолати билан инсониятнинг саодатга элтувчи йӯлни топиш эҳтиёжини бартараф этган.

Энди  «Аҳзоб" муборак сураси  40-41-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّـهَ ذِكْرًا كَثِيرًا ﴿٤١﴾ وَسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلًا ﴿٤٢﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар. (41) Ва эртаю кеч уни поклаб ёд этинглар. (Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам дунёда катта ўзгаришлар рўй беради. Шунинг учун ҳам бу икки вақтда Аллоҳни поклаб ёд этиш алоҳида таъкидланмоқда.) (42)

Бу ояти карималар муминларни ҳар қандай ҳолатда Аллоҳни зикр қилиб, унга тасбиҳ айтишга ундайди. Намозларни ӯз вақтида адо қилиш ана шу Илоҳий топшириқнинг бир қисмидир. Бундан ташқари кун бӯйи киши Худони эслаб туриши ва ҳар бир амални бажаришдан олдин "Аллоҳ бу ишимдан розимикин?" дея ӯйлаши керак. Аллоҳни эсда сақлашнинг манфаатли жиҳати шулким, инсон неъматларга юзлангач шукр қилишни, муаммо ва қийинчиликларга дуч келганда сабр-тоқатли бӯлиш лозимлигини унутмайди. Гуноҳга дуч келганида Аллоҳдан ҳаё қилади, мабодо гуноҳ содир этса, шошилинч тавба қилиш йӯли билан яна Аллоҳга қайтади.

Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Аллоҳни эслаш фақат тилда эмас, балки инсон ҳар бир фикр, ҳаракат, хурсандчилик ва ғуссали лаҳзаларда ӯз Яратувчисини унутмаслиги керак.
  2. Аллоҳнинг ёди инсоннинг зеҳнида доимий бӯлса, у ҳаракатлантирувчи  кучга айланади.
  3. Диний таълимотда Аллоҳни зикр қилишда  Унга кӯпроқ тасбиҳ айтиш таъкидлангандир.