Биз билан Эронга келинг
Хуросони Разавий вилояти
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Адиба Қодирий хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Азиз мухлислар, бугунги дастуримизда, маданият бешиги ҳамда олимлар, донишмандлар ва Абулқосим Фирдавсийдек буюк шоирларнинг макони бўлмиш Хуросони Разавий вилоятини таништиришга ҳаракат қиламиз. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Пайғамбари Акрам (с) аҳли байтларидан бўлмиш Имом Ризо алайҳиссалом муттаҳар ҳарамининг мавжудлиги сабабли Хуросони Разавий Эрон вилоятлари орасида қуёш нуридек порлайди.
Хуросони Разавий вилояти Хуросон вилоятларидан бири бўлиб Эроннинг шимол-шарқида жойлашган ва шамсий 1383-йилда Хуросон вилоятини 3 вилоятга тақсимлашдан кейин вужудга келди.
Бу вилоят 127 минг 432 километр квадрат умумий майдонга эга бўлиб шимолдан Туркманистон республикаси, шимол-ғарбдан Шимолий Хуросон вилояти, ғарб томонидан бўлса, Язд ва Симнон вилоятлари билан чегарадошдир.
Бу вилоятнинг маркази Муқаддас Машҳад шаҳри денгиз сатҳидан 970 метр баландликда жойлашган. Бу вилоятнинг муҳим шаҳрларидан Нишопур, Сабзавор, Кошмар, Турбати Жом ва Сарахс шаҳрларини тилга олиш мумкин.
Хуросони Разавий вилояти географик жойлашув нуқтаи назаридан икки қисм, жанубий ва шимолий қисмга бўлинади. Унинг шимолий ҳудудлари ҳосилдор экинзорлар ва чорвачилик каби қишлоқ хўжалигидан иборат бўлиб, унинг жанубий қисмида эса кам ўсимлик ўсадиган чўл-биёбонлар мавжуддир.
Иқлим нуқтаи назаридан бу вилоят шимолий мўътадил ҳудудида қарор олган ва одатда узгарувчан бўлиб, ҳавонинг ҳарорати шимолдан жанубга қараб кўтарилади, аммо ёғингарчиликнинг йиллик миқдори камаяади. Хуросони Разавий вилояти турли минтақаларга эга бўлиши билан ўзига хос иқлимга эгадир. Тоғли ҳудудларида юмшоқ чўл-биёбон иқлими, жанубий ҳудудлари иссиқ ва қуриқ иқлим, Қучон, Бинолуднинг жанубий ноҳиялари, Ҳазор масжид баландликлари ва Машҳаднинг бир қисми каби минтақалар тоғли муътадил иқлимга эгадир.
Вилоятнинг энг баланд чиққичи 3615 метр баландлик билан Бинолуд теппалиги ва энг паст нуқтаси эса денгиз сатҳидан 299 метр баландликда жойлашган Сарахс чўли ҳисобланади.
Хуросони Разавий Тус, Нишопур ва Сабзавор каби қадимий марказлари билан қадимий тарихга эгадир. Шунинг учун исломдан олдин ва кейинги асрларда бу вилоят Эрон тарихи ва маданиятида энг муҳим марказларидан бири бўлиб келган. Унинг аҳолиси форс, турк ва курд тиллари ва турли лаҳжаларида сўзлашади. Машҳад ва жанубда жойлашган арим шаҳарларда араб тилида гапирадиганлар ҳам бор.
Хуросони Разавий вилояти Эрон шарқида биологик асосий ва муҳим бир марказ ҳисобланади ва ушбу минтақада мамлакатнинг маданий, иқтисодий ва ижтимоий фаолиятлар маркази ҳисобланади. Бу вилоятда “Имом Ризо алайҳиссалом муқаддас ҳарами” жойлашгани ҳамда Туркманистон ва Афғонистон мамлакатлари билан чегарадош бўлганлиги шунингдек диний сайёҳликнинг ривожлангани туфайли савдо-сотиқ ва тижорат соҳасининг ривож-равнақ топишининг сабабига айланган. Узоқ ўтмишдан бошлаб Хурсоннинг асосий ишлаб чиқариш маҳсулотларининг асосий қисмини қишлоқ хўжалик ва қўл ҳунармандчилигининг маҳсулотлари ташкил этади. Шунинг учун миллий миқёсда Хуросон вилоятининг экспорт қилинадиган молларининг кўп қисмини буғдой, заъфарон, зиришк, майиз ва мол териси каби қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари ташкил этади. Ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун муносиб ерларга эга бўлиши ва сувнинг фаровонлиги сабабли ушбу вилоятнинг ҳосилдор чўллари ва водийларида янғоқ, бодом, олма, нок, писта ва хурмо каби маҳмулотларни етиштириш мумкин.
Шунингдек Хуросон Эронда чорвачилик соҳасини ривожлантиришнинг энг муҳим минтақаларидан ҳисобланади. Хуросони Разавий Эрон қўл ҳунармандчилигининг асосий марказларидан ҳам саналади. Бу вилоятнинг қўл ҳунармандчилигидан фирўза, путин тикиш, гиламдўзлик ҳунарларига ишора этиш мумкин. Бу вилоятда кумур, мис, темир, марганец ҳамда мармар, травертин, темир ва гипс тошлари ҳам мавжуддир.
Хуросон тарих нуқтаи назаридан ҳам фаровон тарихий обидаларга эгадир. Маданий мерос ташкилотининг берган маълумотларига кўра, Хуросони Разавийда 903 та маданий ва тарихий обидалар мавжуддир. Меъморчиликнинг энг гўзал ва қадимий оромгоҳларнинг биноларини Хуросони Разавийда кўриш мумкин. Оромгоҳлар мажмўаси машҳур ва мазҳабий шахсиятлар қабри устида узоқ муддат давомида қурилган бинолар шаклланган бинолар ҳисобланади ва уларни одатда ҳарам, масжидлар, мадрасалар, кутубхоналар, ковонсаройлар, сув амборлари, хонақоҳлар ва бунга ўхшаш бино ва иморатлар тьашкил этади. Қудси Разавий вилояти каби айрим оромгоҳларнинг мажмўаси шаҳарларнинг шаклланиши ва пайдо бўлиши учун катта ва муҳим рол уйнаб, мазҳабий, сиёсий ва иқтисодий фаолиятларнинг марказига айланган. Қудси Разавий вилоятининг мажмўаси ислом оламининг энг шукўҳли ва муҳим биноларидан ҳисобланадиким, ҳазрат Имом Ризо алайҳиссалом муборак ҳарамини ўзига қамраб олади ва Эроннинг мазҳабий сайёҳлик ва энг муҳим зиёратгоҳларига айланиб қолган. Мислсиз меъморчилик жозибаларига айланган Қудси Разавий вилоятининг мажмўаси ушбу сарзаминдаги бошқа меъморчилик асарлари ва бинолари билан бирга Хуросони Разавий вилоятининг маънавий жозибаларига қўшимча тарихий ва меъморий жозибалар нуқтаи назаридан ҳам катта аҳамиятни касб этади.