ноябр 18, 2017 12:54 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил обон ойининг 26-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 28-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг17-чи кунидир.

Бундан 1428 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 11 йил сафар ойнинг 28-чисида:

Иисломнинг азиз Пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) 63 ёшларида реҳлат этдилар. Ул ҳазрат ҳижратдан 52 йил бурун Макка шаҳрида туғилиб, ёшлик чоғлариданоқ ростгуйликлари ва садоқатга эга бўлишлари сабаб “Амин” дея атала бошладилар.

40 ёшларида Аллоҳнинг амри билан одамларни ягона Аллоҳ, адолат ва биродарликка даъват этиш мақсадида пайғамбарликка танландилар. Ул ҳазрат Исломни комил ва абадий дин сифатида олам аҳлига тортиқ қилдилар. Мана орадан асрлар ӯтсада, бу самовий дин кун сайин ривожланиб бормоқда.

Пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) ҳақларида турли дин намояндалари ва ҳатто динсиз кишилар ӯз эътироф ва эҳтиромларини баён этишган.

 Пайғамбари Акрам (с) реҳлатлари муносабати билан барчангизга тасаллият изҳор этган ҳолда Станлей Лен Пуллнинг   ул ҳазрат ҳақидаги ёзган сўзларини эътиборингизга ҳавола этамиз: “Андиша қилишнинг қудрати,  юксак фикрга эга бўлиш, ҳиссиётнинг гўзаллиги ва поклиги  жиҳатидан ул ҳазрат ўзига хос қобилиятга эга эдилар. Сўҳбат чоғида ул ҳазрат ҳама билан ширин ва ёқимли тарзда муносабат қилардилар. Ул ҳазрат ёнига келган ҳар бир киши ул ҳазратга нисбатан бўлган меҳр-муҳаббати янада ошарди. Ул ҳазратни кўрган ҳар бир киши шундай тавсиф ва таъриф берарди: “Бундан олдин ва ундан кейинги йилларда ҳам ул ҳазратга ўхшаган инсонни кўрмаганмиз.”  

Пайғамбар Муҳаммад Мустафо (с)нинг реҳлат қилган кунлари ва Имом Ҳасан Мужтабо (а)нинг шаҳодат топган кунлари билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз.

 

 

Бундан 1389 йил олдин, айрим ривоятларга кўра, ҳижрий-қамарий 50 йилнинг 28 сафар ойида, бошқа ривоятларга кўра, 7 сафар ойида Худо Расули (с)нинг суюкли неваралари Имом Ҳасан Мужтабо (а) шаҳид бўлганлар.

Имом Ҳасан (а) Пайғамбаримизнинг қизлари Фотима (с)- нинг уғиллари Мадинага қилинган  ҳижратнинг учинчи  йилида ушбу шаҳарда таваллуд топганлар.  

Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз қизлари Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг фарзанди Имом Ҳасан алайҳиссалом Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг Мадинага қилган ҳижратларининг учинчи йилида ушбу шаҳарда таваллуд топди. Имом Ҳасан (а) ўз умрларининг етти йилини Худо Расули (с)-нинг илоҳий тарбиялари нурида исломий таълим ва маорифдан баҳраманд бўлиш билан ўтказдилар. Имом Ҳасан (а) 37 ёшга кирганларидан кейин оталари Имом  Али (а) шаҳодатга етадилар ва ул ҳазрат Ислом жамиятини бошқариш, Қуръон қонунлари ва Пайғамбар (с) суннатларини  кенг ёйиш вазифасини ўз  зиммаларига оладилар. Ҳазрат Али (а) шаҳодат топганларидан сўнг мусулмонлар Имом Ҳасан (а) билан байъат қиладилар. Имом Ҳасан алайҳиссалом хилофатга етганларидан кейин Муовия Бин Абусуфиённинг бўзғинчиликлари билан юзмаюз бўлдилар. Натижада ўз оталари Муовия билан қарши кўраш олиб бориш учун тайёрлаган қушунларни тайёрладилар. Аммо Уммавийлар фитна-найранг билан Имом Ҳасан алайҳиссалом ёронларини ул ҳазратнинг атрофидан тарқатишга муяссар бўлишди. Бу замонда ислом динининг асосларини хавф-хатар остига деб билган Имом Ҳасан алайҳиссалом мусалмонларнинг тинчлигини муҳофазат этиш учун Муовия билан келишувга келишни қабул қилдилар. Аммо Имом Ҳасан алайҳиссаломнинг халқ орасида қозонган маънавий нуфузи ва меҳр-муҳаббати сабабли Умавийлар ҳокими ул ҳазратнинг зиёийлик фаолиятларидан таҳликага тушган эди ва Муовия ушбу сабабдан Имом Ҳасан (а)-ни заҳарлаб, шаҳодатга етказади.

 

                                       Бундан 148 йил олдин милодий 1869 йил ноябрь ойининг 17-чи кунида:

Россиянинг машҳур маликаси Буюк Екатерина вафот этди. У милодий 1729 йил иккинчи май ойида дунёга келди. Ва 15 ёшга кирганида Петр-3 билан турмуш қурди. Аммо Россиянинг подшоси Петр-3 унга нисбатан меҳр-муҳаббат зоҳир этмасди ва уни халқ олдида таҳқир қиларди. Екатерина 33 ёшлигида милодий 1762 йил январ ойининг 9-чисида ўзининг бир қатор яқинлари билан бирга Петр-3 шаҳарнинг ташқарисига чиққанида ўзини Россиянинг императори ва маликаси деб эълон қилди. Бирданидан бундай оғир зарбага юзмаюз бўлган Петр-3 ўзини мағлуб бўлган деб билиб муқовимат қилмасдан истеъфога чиқди. Ва бир неча кун ўтганидан кейин вафот этди. Ҳақиқатда эса у Екатеринанинг қариндошлари томонидан заҳарланган эди. Екатирина салтанатининг даврида қишлоқ хўжалиги заминасида ислоҳот киритилди, банк системаси эса ривожланди, армияда тартиб-интизом жорий этилиб касалхоналар қурилди ва мамлакатнинг иқтисоди кенг ривожланди. Шунингдек  у Россиянинг таълим-тарбия ва маданият масаласини мустаҳкамлашда кўп сайъ-ҳаракатларни амалга оширди. Екатерина 33 йил салтанатни бошқарди. Охири 1796 йил 17 ноябрда 66 ёшида дунёдан ўтди.

 

Ёрлиқ