июл 17, 2016 06:35 Asia/Tashkent

Қудс, Рисолат ва Жумҳурии исломи газеталари

Қудс газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Франциянинг Нис шаҳрида юзага келган террористик терактларга ишора этиб, шундай ёзади, Франциянинг давлат расмийлари ҳар гал ушбу террористик амалиётлар содир этилганидан кейин ИШИД террористик гуруҳ ва ИШИД терроризми деб аталган терроризмга қарши Сурия ер ҳудудларида ҳаво орқали амалиётларни ижро этишни маҳкум этишга сайъ-ҳаракат қилишади. Бу шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, Ғарб ва Америка Сурияда фақат ИШИД террористик гуруҳга қарши уруш олиб боришади. Аммо айни ҳолда Сурияда фаолият олиб бораётган террористларни ҳимоят этишлари ва уларнинг ихтиёрига қурол-яроқ, пул ва ўргатиш хизматларини қуйишларига шоҳид бўлмоқдамиз.

Шунингдек маълумким, ушбу мамлакатлар таълим берадиган ва ҳимоят этадиган гуруҳлар  ёки  ИШИД террорчи гуруҳи томонидан мағлубиятга юзмаюз бўлишган ёки ушбу гуруҳларга қўшилишган. Ва ушбу тажҳизотларнинг барчаси ИШИД ва АН-Нусра террорчи гуруҳларнинг ихтиёрларига қарор олади.

Халқаро арсаларда ҳам Сурия ҳукуматига қарши ушбу гуруҳларни ҳимоят этишларининг шоҳидига айланмоқдамиз. Ҳамда қонуний бир ҳукуматдан ҳимоят этиш ўрнига ушбу ҳукумат ағдарилиши учун террористик гуруҳлардан ҳимоят этилади.

Гўё ҳали Ғарб Сурия ҳукуматининг заифланиши, яъни террористларнинг куч-қудрат олишлари уларга ҳам катта таъсир етказишига  тушуниб етганлари йўқ. Шу сабабдан ҳозирги кунда ана шу ҳодисаларнинг шоҳидига айланмоқдамиз. Башор Асад ишора этиб ўтганидек, бугун Сурия бўҳронларининг бошида терроризм ўзининг ҳомийларини ҳам қамраб олган ва ушбу вазъиятдан нажот топишнинг ягона йўли бу жиддий азм ва ирода билан терроризмга қарши кўраш олиб бориш саналади.

 Ҳамда терроризмга қарши кўраш олиб бориш коалицияда ҳузур топган мамлакатлар ўзларининг пойтахтларида бундай террористик амалиётларнинг шоҳидига айланмасликлари учун  Сурия урушига нисбатан ўз сиёсатларини ўзгартиришлари лозим.     

                                       *****

Жумҳурии Исломи газетаси ҳам шундай ёзади, Нис шаҳрида содир этилган охирги террористик терактлар террористларни ҳимоят этиш йўлида Франция ва унинг иттифоқчилари учун  террористлар билан икки стандартли сиёсат билан ёндошиш бирон бир натижа бермаслигини кўрсатди. Ва улар бундай ноинсоний ва даҳшатли сиёсатларига хотима беришдан чоралари йўқ.  Париж ёмон террористларнинг мувафаққият қозонишлари учун Ўрта Шарқда ёмон хатти-ҳаракатларни содир этиш ва минтақанинг барқарорлигини бўзиш ва аммо ўзлари таълим ва тарбия берган ва жиҳозлантирган террористларнинг ҳужумларидан амонда қолишлари  мумкин эмас. 

                                        *****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади Арабистон охирги йиллар давомида минтақада террористларни ҳимоят этиш ва қуллаб қувватлашнинг асосий ҳомийси унвонида тан олинган. Бу мамлакат  Эрон ва минтақанинг мустақил мамлакатлари билан қарши кўраш олиб бориш йўлида қулидан келган ҳар қандай воситалардан фойдаланди. Бу ўртада террористик гуруҳлар Эрон манфаатларига зарба етказиш учун энг муносиб восита эди.  Ҳақиқатан ҳам Арабистон ўзини ошкора тарзда террористик сиёсатлар ва сиёсий терроризмнинг намояндаси деб таништирди. Шунинг учун Арабистон ўзининг ёмон ва шум мақсадларига эришиш йўлида бир неча террористик гуруҳлар ва гуруҳчалардан фойдаланди. Мунофиқин гуруҳчаси ушбу гуруҳлардан бири ҳисобланадиким, Арабистон охирги 15 йил давомида ёпиқ эшиклар ортида ушбу гуруҳчадан сиёсий ва молиявий ҳимоят этиб келмоқда. Арабистон собиқаси бўлмаган шаклда иқтисодий ва сиёсий боши берк кўчада гирифтор бўлишига қарамасдан биринчи маротаба ўзининг чеҳрасидан иккиюзламачилик ва мунофиқлик ниқобини олиб ташлади. Ва бағрикенглик билан зудлик ва тез суратда Эронга қарши мунофиқин террористик гуруҳчасининг режаларини ҳимоят этди. Арабистоннинг ушбу сайъ-ҳаракати Риёз учун катта харажотларни келтириб чиқариши муқаррар. Ҳақиқатан ҳам Арабистон бир умр Эроннинг бегуноҳ халқига қарши мунофиқин террористик гуруҳчасининг террорлари ва жиноятларидан ҳимоят этиб келмоқда.