ноябр 23, 2017 13:51 Asia/Tashkent

Ҳарам мудофаачилари ва жиҳодчиларининг фидокорлик билан олиб борган кўрашлари охири самара берди.

 

Ҳарам мудофаачилари ва жиҳодчиларининг фидокорлик билан олиб борган кўрашлари охири самара берди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг Исломий Инқилоб соқчилар корпуси  Қудс бўлинмасининг қомондони генерал Қосим Сулаймоний сешанба куни 21 ноябрда Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларига муҳим паём, яъни ИШИД террорчи гуруҳининг охирги қалъаси “Албукамол” қалъасини тозалаш амалиётининг охирга етгани, америка-сионистик ушбу гуруҳ байроғининг туширилиши ва Сурия байроғининг кўтарилиши ҳамда ИШИД террористик гуруҳи ҳукмронлигининг охирга етганидан хабар берди.

Аммо ИШИД террорчи гуруҳ қандай ва нима учун вужудга келди деган савол вужудга келади. Бу савол кўп таҳлилчиларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этади. Бу ҳақда сиёсий ва идеологик тизилмалар билан турли назариялар, ҳатто мастамлакачилик илдизлар билан тарихий назария қолибидаги назариялар таҳлил этилади. Аммо таҳлилчиларнинг аксарияти далил ва ҳужжатлар билан таъкид қиладиган муҳим масала бу Америка ва Исроилнинг ИШИД такфирий-террорчи гуруҳи жараёнининг вужудга келишида муҳим рол уйнашидир. Бунга асосан такфирий ва террористик ҳозирги гуруҳлар вужудга келишининг сабабини Американинг Ироққа қарши амалга оширган ҳужумида излаш мумкин. Бу назарияга асосан Саддом баъс режимининг инқирозга учрагани, Ироқда катта хавфсизлик вакуум вужудга келиши сабабли америкалик кучларнинг ушбу мамлакатда ҳузур топишлари, Ал-Қоида террорчи гуруҳи кучларининг бундай вазъиятдан фойдаланиб, Ал-Қоида гуруҳини ташкил этишда катта нуфузга эга бўлган Абу Мусъаб Аз-Зарқовий номли баъс режимининг жосуслик зобити томонидан ушбу ўлкада бу гуруҳнинг  янги шохасини ташкил этишга имконият яратди. Зарқовий у учун лойиҳалаштирилган янги проектда Ироқнинг янги давлатини ташкил этишнинг олдини олиш, террористик ҳужумлар уюштириш, Ироқнинг мазҳабий ва ҳарбий сиёсий шахсиятлари ва марказларига қарши кенг амалиётларни амалга оширди ва ушбу ўлкадаги кўп шиа ва сунний мусалмонларни шаҳодатга етказди.      

Зарқовийнинг лойиҳаси кейинчалик Абу Умар Ал-Бағдодий ва Абу Бакр Ал-Бағдодий томонидан Ироқ исломий давлат унвони остида давом эттирилди ва Сурияда бўҳронларнинг бошланиши билан Шом сўзи ҳам бу номга қўшилди ва ИШИД, яъни Ироқ-Шом исломий давлат гуруҳи шаклланди. ИШИД террорчи гуруҳи Америка ва минтақадаги айрим мамлакатларнинг жосуслик, маънавий ва молиявий қуллаб-қувватлашишлари билан Ироқ ва Суриянинг турли минтақаларини тасарруф этишга муяссар бўлди. ИШИД террорчи гуруҳи минтақанинг айрим мамлакатлари, жумладан Арабистон ва Қатар мамлакатларнинг ҳимоятлари билан милодий 2014 йил июн ойида шак-шубҳа ва мавҳумликдан тўла бир ҳужумда Ироқнинг олтида вилояти Найнаво, Салоҳиддин, Ал-Анбор ҳамда Диёла ва Керкук ва ҳатто Бағдоднинг атрофларини ишғол этди. ИШИД террористик гуруҳи шунингдек Исроил ва Америка томонидан олдиндан режалаштирилган фитна-найранглар билан Ливан ва Суриядаги муқовимат фронтини мағлубиятга учратиш ва минтақани тақсимлаш лойиҳасини ушбу террорчи гуруҳнинг қора байроғи остида қарор бериш учун  саратон безидек тезлик билан ривож-равнақ топди. Бу заҳарли ва хатарли фитна-найранг Ироқ ва Шом исломий ҳукумат номи остида  кенг уруш келтириб чиқариш мақсадида уша дастлабки ойларда унлаб минг ёшларни алдаш  билан Ироқ ва Сурияни хатарли бўҳронга юзмаюз этиш ва минглаб вилоятларнинг муҳим марказлари, шаҳар ва қишлоқлари билан бирга ушбу ўлка ерларининг юзлаб квадрат километр масоҳатини тасарруф этдишга муяссар бўлди. Улар ушбу мамлакатнинг минглаб ишхоналари, таъсисотлари ҳамда мамлакатнинг муҳим инфратизилмалари, жумладан йўллар, кўприклар, нефтни қайта ишлаб чиқариш заводлари, қудуқлар, нефт ва газ қувурлари, электростанцияларни ишғол этишди ёки бўзиб ташлашди. Шунингдек қийматли тарихий ва миллий мерослар билан бирга муҳим шаҳарларга бомба ўрнатиш билан уларни ўртадан йўқ қилишди ёки ёқиб юборишди.
 
Америка ва сионистик режим ҳам бу бўҳронларнинг лойиҳачиси ва террористик гуруҳлар учун қурол-яроқларнинг таъминловчиси унвонида минтақада навбатдаги уруш лойиҳасидан фитна-найранглар келтириб чиқариш ва  ислом оламининг маънавий ва моддий инфратилизмлари ва сармояларини йўқ қилиб ташлаш йўлида кенг баҳра олди. Ироқда ИШИД террористик гуруҳининг ёвойи унсурларининг тезлик билан олға ҳаракат қилиши ушбу мамлакатни собиқаси бўлмаган оммавий қирғин қилиш ва Самиро, Карбало, Нажаф ва Козимин муттаҳар ҳарамларини бўзиб ташлаш остонасига юзмаюз этди. Аммо Ироқнинг диний пешволаридан бири Оятуллоҳ Систоний ўзининг тарихий фатвоси билан ушбу ўлкани катта фитна-найранглардан нажот берди.  

Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам жиддий бундай бир вазъиятда Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг шижоатлари ва узоқни кўра билишлари ҳамда тизим масъуллари, айниқса Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ҳушёрликлари мамлакат атрофидаги муҳитда хавфсизлик таҳдидлар ва Эроннинг ички хавфсизликларига унинг тасирига нисбатан турли сайъ-ҳаракатларни бошлашди. Бу доирада Эрон Ироқ давлати билан келишилган ҳолда Ироқда ҳарбий маслаҳатлар бериш қолибида кўмак беришни бошлади ва Ироқ армияси ва халқ кучларининг кўмаклари билан ИШИД террористик гуруҳи нуфузининг кенгайишига қарши кўраш олиб бориш учун аниқ режалар тузилди ва ижро этилди. ИШИД террорчи гуруҳи бу вақтда Бағдоднинг марказида ҳузур топган эди ва Бағдод шимолидаги Имомайн Козимайн пок ҳарамигача етти киллометр масофа қолган эди. Бундан кейин ИШИД террористик гуруҳ устидан Ироқнинг Ал-Ҳашадуш-Шаъби ва муштарак кучларининг ғалабалари амалда татбиқ этила бошлади.   Ироқлик кучлар Бағдод ва Самирони назоратга олишди ва бу иш Саллоҳиддин вилоятида кўп минтақаларни озод этиш амалиётларининг муқаддимаси бўлди. Бу муқовиматнинг давомида Ал-Анбор вилоятининг маркази Ар-Рамодий каби муҳим минтақалар милодий 2015 йил 28 декабр ойида озод этилди. Бу кўрашни давом эттириш Ироқда ҳам ва Сурияда ҳам тақдирни белгиловчи кўраш эди. Шунинг учун Сурия ва Ироқда ИШИД террорчи гуруҳининг ишғолида бўлган минтақаларни озод этиш амалиётлари барча кучларнинг иштироки билан шиддат билан куч олди ва Фалужани озод этиш сабабига айланди. Моселнинг ишғолидан уч йил ўтгач Ироқ ўзнинг барча минтақаларини қайтариб олишга мувафақ бўлди ва террористик гуруҳининг Ал-Қоимдаги охирги қароргоҳи ҳам инқирозга юзмаюз бўлди.