ноябр 25, 2017 15:14 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил озар  ойининг  2-си,  ҳижрий қамарий 1439  йилрабеул аввал    ойининг  4-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябр ойининг 23- кунидир.

Бундан 102 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1294 йил озар ойининг 2-куни Биринчи Жаҳон уруши жараёнида Қум шаҳрида Эроннинг "Миллий Муҳофаза Қӯмитаси" ташкил этилди.

Биринчи Жаҳон Уруши йилларида Рус армияси Эроннинг тупроғига бостириб кириб, Теҳрон шаҳрига яқинлашгач, Теҳрондаги айрим Миллий мажлис намояндалари, таниқли руҳонийлар ва тожирлар Қум шаҳрига бориб, у ерда Эрон "Миллий Муҳофаза Қӯмитаси"ни  ташкил этишди.

Уламолар Россияга қарши жиҳод қилишга фатво беришди. Шунда Рус армияси Сова шаҳрини босиб олиб, Қум шаҳрига яқинлашаётган эди. "Миллий Муҳофаза Қӯмитаси" аъзолари зудлик билан Исфаҳонга ундан эса Кирмоншоҳга қараб йӯл олишди.

Рус армияси ҳам Сова, Қум ва Кошон шаҳарларини босиб олди ва Қӯмита аъзоларига қарши курашиш мақсадида Кирмоншоҳга равона бӯлишди.

"Миллий Муҳофаза Қӯмитаси" аъзолари Кирмоншоҳда муваққат давлат ташкил қилиб, Русларга қарши жангга отланишди. Рус ва инглиз кучлари билан бир неча маротаба тӯқнаш келгач, бу Қӯмита бир муддат орқага чекиниб, Қасри Ширин ва Ироқдаги Мусил шаҳарларида яшашга мажбур бӯлишди ва охир-оқибат Истанбулга кетишди.

"Миллий Муҳофаза Қӯмитаси" орадан бир йил ӯтгач, бошқа ном билан ӯзининг мавжудлигидан хабар берди. Аммо Биринчи Жаҳон уруши тугагач, тарқалиб кетди.

Хххххххххххххххх

Бундан 91 йил илгари  ҳижрий-шамсий 1305 йил озар ойининг 2-куни Эроннинг машҳур мусиқашунос олими Ғуломҳусайн Дарвешхон оламдан ӯтди.

Дарвешхон тахаллуси билан машҳур бӯлган Ғуломҳусайн Теҳрон шаҳрида туғилди. 11 ёшида дорилфунун қошидаги мадрасанинг мусиқали тӯгарагига чолғувчи сифатида аъзо бӯлди. У бир неча маротаба Англия ва Россияга сафарлар қилиб, мусиқавий тасаввурини бойитди.

Дарвешхон Эрон  анъанавий мусиқа санъатига улкан янгиликлар олиб кирди.

Мусиқа илмининг улуғ билимдони Дарвешхон 54 ёшида автоҳалокат натижасида  ҳалок бӯлди.

ххххххххххххххх

 1974 йил ноябр ойининг 23-куни, яъни бундан 43 йил бурун БМТ умумий йиғилиши Фаластин мамлакатини таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилди.

БМТнинг Фаластин фойдасига бундай  қарор қабул қилиши қувончли ҳол эди. Зеро,  бу халқаро ташкилот ӯзининг барча қарорларини улкан қудратлар ва сионистлар босими остида қабул қилиб келган . Унинг 1948 йилнинг 14 май куни ирқчиликка асосланган сионистик Исроил давлатини тузиш ҳақидаги қарори ҳам худди шундай босим остида қабул қилинган эди.

1973  йили араб мамлакатлари бошлиқларининг конференсияси  Фаластин озодлик ташкилотини бу минтақа  аҳолисининг ягона қонуний вакили деб атади. 1974 йилнинг феврал ойида исломий мамлакатлар бошлиқларининг конференсияси ҳам бу қарорни тасдиқлади. Булар БМТ томонидан Фаластин давлати таъсис этилишнинг заминалари эди.

БМТнинг бу қарори дунё ҳамжамиятининг Фаластин халқи  мазлумлиги ва сионистларнинг жиноятлари билан кенгроқ танишишига сабаб бӯлди. Афсуски, улкан қудратларнинг сионистик режимни қӯллаб-қувватлашлари, террорга асосланган бу қаттол режим жиноятларининг давом этиши ҳамда айрим араб мамлакатлари ва фаластин бошлиқларининг келишувчанлиги сабабли Фаластин масаласи бугунгача ҳал этилмай келяпти.

 

Ёрлиқ