Ҳаётий муаммолар калиди
Исломда, унинг муқаддас китоби Қуръони каримда ахлоқ масаласига алоҳида эътибор берилган. Исломда олийжаноб ахлоқнинг энг муҳим тушунчалари таърифланиб, инсониятни уларга амал қилиш сари ундайди. Булар – эҳсон, кечиримли бўлиш, сабр-тоқат, ростгўйлик, ширинсўзлик, ота-онани, ўзидан катта ёшдагиларни ҳурмат қилиш, ор-номус, садоқат ва бошқалардир. Шу тарзда инсониятнинг бутун амалий фаолияти яхшилик ва ёмонликка ажралади.
Исломда, унинг муқаддас китоби Қуръони каримда ахлоқ масаласига алоҳида эътибор берилган. Исломда олийжаноб ахлоқнинг энг муҳим тушунчалари таърифланиб, инсониятни уларга амал қилиш сари ундайди. Булар – эҳсон, кечиримли бўлиш, сабр-тоқат, ростгўйлик, ширинсўзлик, ота-онани, ўзидан катта ёшдагиларни ҳурмат қилиш, ор-номус, садоқат ва бошқалардир. Шу тарзда инсониятнинг бутун амалий фаолияти яхшилик ва ёмонликка ажралади.
Мусулмонлар бир-бирларини яхшилик ва олийжаноб ахлоққа чақиришлари, ножўя ишлардан қайтаришлари Аллоҳ тарафидан фарз қилинган. Ислом ахлоқининг асосида ҳалоллик ва тақво ётади. Кимки, жисмоний ва маънавий пок бўлса, ундай кимса ахлоқсизлик йўлига кирмайди.
Ислом дини одамларни тўғри йўлга солиш учун Аллоҳ томонидан юборилган таълимотдир. Ислом динининг асоси бўлмиш Қуръони каримда ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлмиш Ҳадиси шарифда ҳам инсонларни доимо гўзал хулқли бўлишга тарғиб қилинган.
Одамизоднинг инсонийлик хислатини намойиш этувчи фазилат унинг гӯзал хулқ-одобидир. Бугунги кунда илм ва техника тааққиёти юзасидан анча ютуқларга эришган инсоният жамияти ҳаммадан кӯра ҳамида ахлоқ ва одамийликка эҳтиёж сезади.
Инсоний одоб-ахлоқ мавзуси шу даражада муҳимки, коинот сарвари Муҳаммад Мустафо (с) ӯз рисолатларининг мақсад ва вазифалари ҳақида гапириб, буюрадилар: “Мен ахлоқни комил қилиш учун пайғамбарликка танландим”.
Ростгӯйлик барча дин ва миллатлар орасида энг гӯзал инсоний фазилат ҳисобланади. Тӯғрилик ва ростгӯйлик бутун эзгуликларнинг асосидир.
Аллоҳ таъоло ёлғонни кабира гуноҳ деб атаб, ёлғончига оғир азобларни ваъда қилган. Инсон ӯзини ҳар жиҳатдан осойишта ва қудратли ҳис қилган чоғи ёлғон гапирмасликка ҳаракат қилади. Солиҳ инсонларнинг асосий фазилатларидан бири тӯғрисӯзликдир. Ростгӯй кишилар асосан шижоатли, қӯрқмас, мард ва шахсияти баркамол инсонлардир. Аксинча, ёлғончилар эса одатда қӯрқоқ, риёкор, тутуруқсиз кимсалар ҳисобланади.
Руҳшуносларнинг фикрича ёлғончи кишилар муттасил равишда ич-ичларидан эзилишади. Улар ёлғонларининг ошкор бӯлишидан қӯрқиб, айтган гапларидаги қарама-қарши ҳолатларни кишилар илғаб қолмасин, дея хавотирланишади. Янги-янги ёлғонлар тӯқиш пайидан бӯлишади. Тӯғрисӯз инсонлар эса сӯзлаганда руҳиятлари осойиш топади. Зеро, айтган гапларининг оқибати уларни ташвишга солмайди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Кейинги илмий тадқиқотлардан маълум бӯлишича, инсон ёлғон гапирган чоғи мияси жуда кӯп энергия сарфларкан. Тӯғри сӯзлаган пайтида эса бундай эмас. Ушбу тадқиқотнинг натижасига кӯра ростгӯйлик ва ҳиқиқатни айтиш инсон бош миясининг энергиясини тежайди. Унга куч-қувват бағишлаб, фаолият муддатини узайтиради.
Ростгӯй кишини одамлар ҳурмат-эҳтиром қилишади. Унга ишонишади. Одамизод ижтимоий мавжудот бӯлиб, биргаликда яшаш ва фаолият кӯрсатишга мослашган. Шу сабfбли атрофдагиларнинг ишончини қозониш одам фарзанди учун ӯта муҳимдир.
Ахлоқий тарбия диний тарбия билан мустаҳкам боғлиқдир. Ислом динида ахлоқий тарбия диний тарбиянинг ажралмас қисми десак, муболаға қилмаймиз. Зеро, дин яхши деб ҳисоблаган ва тарғиб этган нарсалар эзгулик, ёмон деб ҳисоблаган ва ман этган нарсалар эса ёвузликдир.
Шунингдек, дин буюрган, ҳаётда ва муомалада касб этишга тарғиб этган ахлоқ ва фазилатлар Ислом жамиятида қадрият, ҳусни хулқ ва маънавий фазилатлар ҳисобланади.
Ахлоқий дунё ўз табиатига кўра динийдир: ахлоқи ва муомаласи гўзал бўлмаган мусулмоннинг дини ҳам мукаммал ҳисобланмайди.