ноябр 30, 2017 14:36 Asia/Tashkent

Исломбадбинлик ва исломдан қурқитиш жараёни Ғарб мамлакатларида  қулланиладиган бир стратегияга айланиб қолган. Агарчи Ғарб мамлакатларининг айрим расмийлари баъзи вақтларда ислом дини тинчлик, меҳр-муҳаббат ва осойишталик дини ҳамда  террористик ва такфирий гуруҳларнинг сайъ-ҳаракатлари иллоҳий охирги пайғамбар Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг таълимотлари ва кўрсатмаларига тегишли эмас деб тан олсаларда, аммо Ғарб мамлакатларининг амалдаги сиёсатлари террористик ва такфи

Исломбадбинлик ва исломдан қурқитиш жараёни Ғарб мамлакатларида  қулланиладиган бир стратегияга айланиб қолган. Агарчи Ғарб мамлакатларининг айрим расмийлари баъзи вақтларда ислом дини тинчлик, меҳр-муҳаббат ва осойишталик дини ҳамда  террористик ва такфирий гуруҳларнинг сайъ-ҳаракатлари иллоҳий охирги пайғамбар Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг таълимотлари ва кўрсатмаларига тегишли эмас деб тан олсаларда, аммо Ғарб мамлакатларининг амалдаги сиёсатлари террористик ва такфирий гуруҳларни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилади. Ҳақиқатан ҳам террористик ва такфирий гуруҳларнинг моҳияти ва ушбу гуруҳлар террористик сайъ-ҳаракатларининг тинчликсевар ва адолатсевар ислом динига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини тан олиш террористик ва экстремистик жараёнларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ўз масъулиятларини тан олмаслик маъносидадир. Англиянинг бош вазири Тиреза Мэй ички ишлар вазири ва бош вазирлик лавозимларида ишлаган пайтида бир неча маротаба ИШИД террористик ва такфирий гуруҳлар моҳиятига ишора этиб ўтган эди. Уч йил олдин Сурияда ИШИД террорчи гуруҳи томонидан инсон ҳуқуқларининг фаоли бўлмиш англиялик Девид Генснинг даҳшатли тарзда ўлдирилгани натижасида Англиянинг консерватив бош вазир ИШИД террористик гуруҳи ҳақида қилган ўз суханронлигида шундай деб айтган эди: “Улар ўзларини исломий ҳукумат деб аташади, аммо қуйинг мен сизларга ҳақиқатни айтай: Улар ҳукумат ҳам эмаслар ва ислом ҳам эмаслар. Бу нафратланарли идеология ҳақиқий ислом билан ҳеч қандай алоқаси йўқ”.                                             

Тереза Мэй уша суханронлигида аҳамиятга молик бўлган бошқа нуқтага ишора этадиким, самовий китоб Қуръони Каримдан огоҳ эканлигидан далолат беради. Агар киши бу сўзларнинг муаллифига эътибор қаратмаса, бир мусалмон олим суханронлик қиляпти деб тасаввур этади.  Тереза Мэй шундай айтади: “Қуръон шундай марҳамат этади: “Динда мажбурий нарса мавжуд эмас.” Бас бу залдан шундай паёмни етказишга ижозат бергайсизки, экстремистлар ҳеч қачон бизнинг ўртамизда тафриқа солишга муваффақ бўлишмайди. Бу паём ҳаммага маълум бўлсинки, биз ислом дини тинчлик дини эканлиги ва бизнинг душманларимизнинг идеологиялари билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини биламиз. Англия мусалмонлари билан йелкамайелка тўрайлик: Биз бу идеологияни мағлуб этиш учун қулимиздан келган сайъ-ҳаракатларни амалга оширишимиз ва Англиянинг ёш мусалмонларининг экстремист бўлишларининг олдини олишимиз лозим.”

Ислом динининг моҳияти ҳақида Ғарб сиёсатчиларининг огоҳ бўлишларига қарамасдан амалда Ғарбнинг сиёсий доиралари ва оммавий ахборот воситалари томонидан исломдан қурқитиш ва исломбадбинлик мизонини камайтириш учун таблиғот ўтказиш жиҳатида бирон бир ҳаракат амалга оширгани йўқ. Аксинча, содир этилган ҳар бир террористик терактлар оқибатида Ғарбдаги мусалмонлар ҳамда масжидлар ва намозхоналар каби мусалмонларнинг жам бўлиш маҳали, мазҳабий маконларига қарши ҳужум ва исломбадбинликнинг жараёни ўз авжига чиққан. Британия ўтган охирги ойлар давомида Лондон ва Манчестер шаҳарларида бир нечита террористик ҳужумларнинг шоҳидига айландиким, бу терактлар нитажасида 35 киши ҳалок бўлишди. Тўртинчи ва бешинчи террористик ҳужумларнинг қурбонлари намоз иқомасини бажо келтиришларидан кейин масжиддан чиқаётган мусалмонлар эдилар.

Англиянинг Эндипендет газетаси ўзининг охирги хабарида бу заминада шундай ёзади: “Мазҳаб ва ирққа қарши камситишдан бошлаб исломбадбинлик ва исломдан қурқитишга тегишли жиноятлар Европа Иттифоқидан чиқиш учун Британия халқининг овоз беришларидан кейин собиқаси бўлмаган даражада ўз авжига етди. Британия полицияси томонидан қўлга киритилган маълумотларга кўра,  бу мамлакатда нафратланишга тегишли бўлган ҳодисаларнинг мизони “Бергзит” номли ижтимоий сўров ўтказилишидан кейин охирги 11 ой давомида 23 фоиз Англия ва Вельзнинг айрим минтақаларида эса 50 фоиздан ҳам ортиб кетган.”  

Эндипендит газетасининг берган маълумотига кўра, исломий айрим муассасалар мусалмонларга қарши нафратланиш ҳолатларининг кенгайиши ҳақида хабар бермоқда ва бу ҳолатлар умумий транспорт воситаларида мусалмонларга қарши ҳужум қилиш, йирик тижорат кампаниялари томонидан уларни ишдан ҳайдаш, намоз маносикларини ўтказиш учун талабаларга монеалар яратиш ҳамда бошқа ҳолатларни ўзига қамраб олади. Европалик бошқа мамлакатларда ҳам мусалмонларга қарши ирқпарастлик ва камситиш хатти-ҳаракатлар мизони ортиб кетмоқда. Бу ҳолатларнинг кўрсатгичларидан бири бу исломбадбинлик, ирқпарастлик ва ифротий унчи қанотга мойиллик зоҳир этиш мизонининг  ортиб кетишидир. Аммо Ғарб давлатлари исломбадбинлик ва исломдан қурқитиш жараёнларини камайтириш учун бирон бир сайъ-ҳаракат қилишмайди. Улар терроризмни хавфсизлик таҳдидларнинг энг асосий сабаблари деб талқин этсаларда, аммо амалда уларнинг сиёсатлари терроризм ва экстремизмни ривож-равнақ бериш йўлига қаратилган. Анлия давлати Америка қаторида террористик ва такфирий жараёнларни ривожлантириш ва уларни мустаҳкамлашда пешволик қилади. Сурия ва Ироқ армияси ва халқ кучлари ИШИД террорчи гуруҳининг кучларини ҳайдаб чиқариш учун охирги ойлар давомида катта ютуқларга эришди. Аммо мутахассислар бу нуқтага ишора этишадиким, ИШИД террорчи гуруҳининг фаолиятлари ҳали охирга етгани йўқ, чунки ИШИД террорчи гуруҳининг фикрий ва молиявий имконияти қанчаки фаол қолса, террористик ва такфирий гуруҳларнинг таҳдид солишлари ҳам шу мизонда боқий қолади. Террористик ва такфирий жараёнлар таҳдид солишининг боқий қолиши Ғарбда исломбадбинлик ва исломдан қурқитиш тафаккурининг боқий қолиши маъносидадир.      

 

Ёрлиқ