декабр 03, 2017 15:52 Asia/Tashkent

Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар.”

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий  "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

     “Масжид - ишқ ва имон " унвонли дастуримизнинг азиз тингловчилари!

Олдинги дастурларимиз давомида масжиднинг аҳамияти ва ӯрнини эслатиб ӯтган эдик. Масжидни қуриш,  уни  ободлантириш таъкидланган мустаҳаб вожиботлардан ҳисобланиб катта ажр мукофотга эга. Аммо муҳим аҳамиятни касб этадиган масала бу масжиднинг маънавий ободончилиги ва фаровонлигидир. Бошқа таъбир билан айтганда масжид биносини қуришдан олдин уни қуришда иштирок этувчи масжиднинг аҳли ва уни муҳофазат этувчи  шахсларни аниқлаш лозим бӯлади. Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 18 ояти каримасида масжиднинг ободончилиги билан шуғулланадиган шахсларнинг хусусиятини шундай баён этади:  "  Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар.

Аҳамиятга молик бӯлган нарса шулким мазкур суранинг 17 оятида Аллоҳ мушрикларни масжиднинг ободончилиги билан шуғулланишдан манъ этади ва бундай азим ва муқаддас ишни бажаришга сазовор деб билмайди.  

Мушрикларга ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Ана ўшалар амаллари ҳабата бўлганлардир ва улар дўзахда абадий қолувчилардир." Тавба сураси, 17 оят.

Масжидларнинг ободончилиги билан шуғулланадиган шахсларнинг ӯзига хос шароитлари ва сифатларига озгина эътибор қаратишимиз билан шунга англаб етамизки масжиднинг ободончилик ишларида  иккита жиҳат,  яъни шахсий ва ижтимоий жиҳат мавжуддир. Шунинг учун масжидни ободончилиги билан шуғулланадиган одамлар солеҳ ва танланган инсонлар бӯлишлари лозим. Уша вақти масжид ӯзининг ҳаётий ролини ӯйнашга қодир бӯлади.

Бошқа таъбир билан айтганда масжидни қуришдан олдин унинг  аҳли ва ҳимоятчилари бӯлмиш шахсларга аҳамият қаратиш лозим.

Масжид ва ушбу маконда тоат -ибодат қилиш ҳақида келтирилган ривоятларга аҳамият қаратсак шунга англаб етамизки масжид  инсонни охиратга тарғиб этувчи  ва дунёнинг ҳою ҳавасларидан ажратувчи макондир.

Имом Али (а)  шундай марҳамат этади: "Шундай вақт етиб келадиким халқ орасида Қуръоннинг нишонасидан бошқа ҳеҷ нарса қолмайди ва исломдан эса фақат номи қолади холос. Бундай даврда уларнинг масжидлари қурилиш жиҳатидан обод бӯлади,  аммо ҳидоят этиш жиҳатидан эса  хароб бӯлади.

Имом Содиқ алайҳиссалом бу ҳақда марҳамат этади:  "Қиёмат кунида Парвардигорга шикоят этадиган масалалардан  бири бу  намоз иқомасини бажо келтирмайдиган   бузилган ва вайронага айланган масжиддир.  Бинобарин масжидда намоз уқимаслик унинг вайронага айланиб қолиши билан тенгдир ва бунга қарши унинг ободончилиги ва фаровонлиги  масжидда халқнинг фаъол ҳузур топиши билан вужудга келади.

Демак,  меъморчилик нуқтаи назаридан масжидни обод этиш мазмун -мундарижа ва ҳидоят этиш жиҳатидан агар холи бӯлса ҳеч қандай қадрият ва фойдага эга эмас. Иброҳим Ал -Жанотийнинг "Ал -масожид ва аҳкомуҳа фи –ташриҳ-ил исломий " китобида шундай келтиради:  "Масжидлар фахрланиш учун қурилган қасрлар эмас, балки хузуъ ва хушу этиш,  тоат -ибодат қилиш  исломий одобларни баён этиш,  сажда ва муножот қилиш учун қурилган макондир.

Масжидларнинг азамати баланд миноралар,  чиройли устунлар ,  осмонупар гумбазларга эга бӯлишида эмас,  балки  Худо учун уларни тирик сақлаш,  амри маъруф ва наҳйи мункар,  ҳамда халқни тӯғри йӯлга ҳидоят этишда намоён бӯлади. Шунинг учун масжидларнинг меъморчилиги,  ҳунари ва унинг зоҳирий шукуҳ ва шаҳомати ривож -равнақ топган бӯлсада,  аммо ҳузур топган шахснинг жонида керакли гӯзаллик ва маънавиятни армуғон келтирмайди.

Ислом зуҳур топишида Пайғамбар (с) -нинг қурган масжиди ӯзининг оддий вазъияти билан машҳур азамат ва салобатга эга бӯлган эди. "

Албатта шуни эсдан чиқармаслик керакки масжиднинг ана шу мазмун мунларижага эга бӯлиши ва муқаддаслиги эдиким мусулмонлар ҳам уни ташқи кӯринишига аҳамият беришарди ва шукӯҳли масжидларни бино этишда ҳузур топишарди.

Азизлар,  дастуримизнинг иккинчи қисмида сизларни Малазиядаги Куала-Лумпур жоме масжиди  билан таништирамиз.

Куала-Лумпур жоме масжиди Малазия ва ушбу улканинг пойтахти бӯлмиш Куала-Лумпур шаҳрининг  энг қадимий  масжидлардан саналади. Бу ибодатгоҳнинг биринчи пойдивори милодий 1907 -йилда бошланди ва 1909 -йил сентябр ойнинг 23 -чисида Султон Силангур томонидан расмий равишда фойдаланишга топширилди ва унинг буйруғи билан уша йилда мазкур масжидда биринчи жума намози ӯтказилди. Бу бинонинг меъмори Артур Бенисон Хобук ӯз асрининг машҳур меъморларидан бири эди. У бу масжиднинг лойиҳасини Ҳиндустондаги Элхоний меъморчилигидан илҳомланиб ижро этди. Масжиднинг кириш эшиги ва унинг бурчакларида кичик чодирлар назарга ташланадиким унинг нусхаларини Ҳиндистон мамлакатининг шимолидаги Муғулистоннинг исломий меъморчилигига мушоҳида этиш мумкин. Жоме масжид қизил ва оқ рангли иккита асосий минорага эгадир. Унинг баландлиги 26, 8 (йигирма олтию ундан саккиз)  метрни ташкил этади.  Масжид минораларининг чиройи шаҳардаги бошқа масжидлардан фарқ қилиши сабабига айланган. Масжид намозхонасининг атрофида  учта гумбаз мавжуддир. Марказий гумбазнинг баландлиги 21, 3 (йигирма биру ундан уч) баландлиги билан масжиднинг энг баланд гумбази ҳисобланади.  Бу гумбаз 1990 йилда қулаб тушди ва бошқатдан қурилди.

 

           

 

Ёрлиқ