Маънавий соғломлик
Худога таянган мумин мусулмон иззат -эҳтиромнинг эгаси ҳисобланади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Ўз-ўзига ишониш, яъни ўзининг қобилиятларига бир қадрият ва бойлик унвонида қараш , ҳамда Аллоҳ таоло унга иқтидор, қобилият ва чексиз ривожланиш имкониятини берганлигини ва Аллоҳга таяниб дунёнинг бахт-саодати, соғлиғига ва охират учун дадил қадам ташлаши мумкинлигини англаш маъносидадир.
Азизлар, бугунги сўҳбатимизда маънавий саломатлик хусусиятларидан бири бўлган ўзига ишониш хусусияти ва характери ҳақида сўз юритамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Азиз дўстлар, ўтган дастуримизда руҳий хавфсизлик ҳақида сўҳбатлашган эдик. Эслатиб ўтган эдикки, маънавий саломатликни юксалтириш билан руҳий хавфсизлик инсон ҳаётига шодоблик ва хурсандчилик армуғон этади.
Бугун биз маънавий саломатликнинг ривож-равнақ топишида муҳим хусусиятлардан бири бўлмиш “ўзига ишонч” мавфҳуми ҳақида сиз билан сўҳбатлашмоқчимиз.
Ўзининг хусусиятларини билиб олиш, уларни қабул қилиш ва уларга суяниш ўз-ўзига ишониш маъносини англатади. Инсон ўз мол-мулкининг қадр-қийматига етиши лозим. У Аллоҳ унга баланд истеъдод ва турли қобилиятлар берилганлигини билиш ва Аллоҳга таяниб дунё ва охиратнинг бахт саодати ва саломатлигини қўлга киритиш учун сайъ-ҳаракат қилиши лозим.
Инсон ўзига ишониши билан ҳаётнинг паст –баландликларини босиб ўтади ва ҳаётнинг ривожланиш чуққиларига эришиши учун оғир қийинчиликларни ўз бошидан ўтказади. Ўзига ишонч – бу инсон характеридаги жуда фойдали хусусият бўлиб, унинг муваффақиятга эришиши учун ёрдам беради. Агар у етарли бўлмаса, нима қилиш керак? Инсон ўзига бўлган ишончни ривожлантириши ва унга эришиши мумкин.
Агар инсон ўзига ишонмаса , стресс ва изтироб унинг устидан ғалаба қозонади ва ҳар бир лаҳзада уни муваффақиятсизликка юзмаюз этиши мумкин. Шунинг учун у ҳаётий муаммолардан қочади ва баъзан спиртли ичимликлар ва гиёҳвандликка берилиб қолади. Бундай киши маънавий саломатлик ва унинг юксалишидан баҳраманд бўлмайди.
Маънавий саломатликка эҳтиёж сезадиган киши ўзининг қобилиятлари ва истеъдодларига тушуниб етиши лозим. У
ўзининг иқтидори ва қобилиятларини рўёбга чиқариши лозим. Уша пайти ўзининг қобилиятларига бўлган ишончни қўллаши билан зайифлик, камчиликлар ва муваффақиятсизликларини бартараф этиши мумкин бўлади. Бундай ўзига ишониш унинг умидсизлик ва зайиф тасаввурларини йўқ қилади ва маънавий саломатликдан келиб чиқадиган шодобликни ижод этади.
Ўз-ўзига ишонч икки компонентдан иборат. Биринчидан шахсий самарадорлик – бу фикрлаш, ўрганиш, танлаш ва қарорларни қабул қилиш қобилиятига эга бўлиш ишончидир. Иккинчиси эса ўз-ўзини ҳурмат қилишдир. Ўз-ўзини ҳурмат қилиш – бу мағлубият ҳолатига чидамли бўлиш ва қийинчиликлар ва муаммоларга нисбатан муқовимат қилишдир.
Ўз-ўзини ҳурмат қиладиган киши шундай шахслар сирасига кирадиким уни таъсир остига қуйиш қийин ва уни мағлуб этиш осон бўлмайди. Ва бундай шахслар ахлоқий фазилат ва кучли руҳияга эга бўлишади.
Бундай шахс ӯзининг инсоний ӯзлигини табоҳликлар ва фасодликлар зарбалари баробарида муҳофазат этади.Бу нарса инсоний қадриятлардан огоҳ бӯлиш, ҳамда инсоннинг маьнавий юксак мавқеи сояси остида эришилади. Аҳамиятга молик нарса шулким Қуръоннинг айрим оятларида, жумладан Фотир сурасининг 10 -чи ояти каримада ҳурмат -иззат Худоникидир деб ҳисобланади ва Мунофиқун сурасининг 8 -чи оятида шундай марҳамат этади: "Улар, агар Мадинага қайтиб борсак, албатта азиз хорни ундан чиқарур, дерлар. Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. Лекин мунофиқлар билмаслар. (Ушбу ояти карима мунофиқлар бошлиғининг Пайғамбар алайҳиссаломни Мадинадан хорларча қувиб чиқараман, деб қилган дўқ-пўписасига раддия беради. «Мадинага қайтиб борсак», дейилгандан мурод Мусталақ қавмига қарши ғазотдан қайтиб Мадина шаҳрига борсак, деганидир. Бундан кўриниб турибдики, мунофиқлар қарши турли жабҳа ва услубларни, шу жумладан, маҳаллийчиликни ҳам ишга соладилар.)"
Худога таянган мумин мусулмон иззат -эҳтиромнинг эгаси ҳисобланади. Шу сабабдан исломнинг иқтисодий, ахлоқий, ижтимоий, тоат -ибодат қилишнинг барча дастурлари нафснинг каромати ва иззатига таянади. Шахс ӯз -ӯзлигини яхши англаб етса бошқа ҳақоратланишни сезмайди ва ӯзининг бор вужудини ҳеч нарса билан алмаштирмайди. Чунончи Ошуро ҳодисасида нафснинг иззат -эҳтироми ӯз авжига чиққан эди.
Имом Ҳусейн (а) -нинг Ошуро кунида марҳамат этган машҳур шиори "Зиллат ва ҳурматсизлик биздан узоқдадир деган сӯзлардан иборат.
Ӯз -ӯзига ишониш Аллоҳ таолога таваккал қилиш ва имон келтириш самарасидир. Инсон ӯзига ишониш билан иллоҳий чексиз қудратга етади. Қарор қабул қилишда жиддийлик ва шахсиятида салобатга эга бӯлиш иллоҳий ана шу алоқанинг мевасидир. Айримлар ӯз -ӯзига ишонишни нафсга ишониш билан алмаштиришади. Нафсга ишонишни икки хел тафсир этиш мумкин: Биринчиси, барча нарсалар бошида нафсоний ҳою ҳавас ва шахсий мойилликларга эга бӯлиш ишончи ҳисобланадиким уни инкор этувчи нафсга ишониш деб аташади.
Шак -шубҳасиз бундай нафсга ишониш шахсда ёлғон шахсиятни ижод этиш сабабига айланади. Кимки, мен истасам бӯлади ёки мен тӯғри деб биладиган нарса тӯғридир, демак менинг нуқтаи назарим амалда татбиқ этилиши лозим ёки менинг йӯлимда ҳеч қандай тусиқлик мавжуд эмас деб тасаввур этган шахс ӯзига ишониш жараёнида ифротгарликка мубтало бӯлади.
Шунинг учун Имом Али алайҳиссалом бундай нафсга ишониш шакли ҳақида шундай марҳамат этади: "Кимки ӯз нафсига ишонса нафси унга хиёнат қилади ".