Эрон афсоналари ва қиссалари
Норанж ва Туранж қизи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз дўстлар, бугун Эрон афсоналари сарзаминига сайр қилиб “Норанж ва Туранж қизи” эртакининг давомини биргаликда эшитамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Азиз дўстлар, қиссамизнинг шу жойига келган эдикки хизматкор сувда яна уша чиройли қизнинг аксини кўрди. У баланд товуш билан қичқириб айтди: Бу икки ойнани бир киши ясагани муқаррар! Мен бу гўзал чеҳрам билан нима учун болаларнинг кийимларини ювишим керак. Тусатдан дарахтнинг устида утирган чиройли қиз кўлиб юборди. Хизматкор дарахт устида кулаётган қизни кўриб сувдаги акс бу чиройли қизнинг акси эканлигини тушунди. У кийим-кечакларни ювиб тезда уйга қайтди. Хизматкор кийимларни торга осиб ошхонадан бир пичоқни олиб ўз кўйлаги ичида яширдида уша дарахтнинг олдига келди. У чиройли қизга қараб мен сенинг олдинга чиқишни истайман, -деб айтди. Ўзун сочингни менга узат,- деди. Содда ва ҳеч кимни танимайдиган қиз узун сочини хизматкорга узатди. Хизматкор дарахт устига чиқди ва қиз ёнида утириб бу ерда нима қилияпсан деб сўради. Чиройли қиз ўз саргузаштини унга ҳикоялаб берди. Хизматкор қизга деди: Узун сочингни тозалагин. Қиз сочини тозалайман дея бошини эгганида хизматкор пичоқни олиб унинг бошини кесиб ташлади. Қизнинг қони дарёнинг қирғоғига тукилди ва у ердан бир норанж дарахти усиб чиқди. Подшоҳнинг ўғли Норанж қизига кийим-кечакларини бераман деб келганида дарахтнинг устида бадбашара қизни кўрди. Хизматкор фурсатдан фойдаланиб фақат кийим-кечакларни олиб келиш учун шунча ҳам вақт сарфланадими,- деб айтди. Подшоҳ ўғли ҳайрон бўлиб сен оппоқ эдинг, нима учун қорайиб қолдинг,-деб сўради.
Хизматгор деди: Қуёш нуридан тоқатим йўқ. Шунинг учун қорайиб қолдим.
Шаҳзода деди: Нима учун юзингда бундай доғлар тушган?
Хизматгор айтди: Қарға мени чуқиб олди.
Шаҳзода айтди: Узун сочларингга нима бўлди?
Хизматгор деди: Шамол сочларимни олиб кетди.
Подшоҳ ўғли бошқа йуролмай қолди. У хато қилган эди, энди эса бу қилган хатосини тузатиши лозим эди. Шаҳзода олиб келган киймларни қизга берди. Қиз уларни киийб дарахтдан ерга тушди. У зудлик билан тахтга ўтирди ва қуллар уни қаср томон олиб боришди. Бу ўртада подшоҳнинг ўғли бирданидан норанж дарахтини кўриб қолди. У тезда бу дарахтни илдизидан ковлаб олди ва қасрга келиб уни боғда экди.
Подшоҳ ўғли норанж ва туранж қизига ўхшамаган ва унинг номи билан ўзини атаган бу хизматгор билан қандай муносабат қилишни билмасди. Шунча оғриқлар ва азоб-уқубатларни ўз бошидан ўтказганидан сўнг бу бадбашара қиз унинг насиби бўлишидан хафа бўлди. Энди ўз ҳаётини хавф-хатарга қўймаслик учун маслаҳат берган ўз ота-онаси ва бошқаларга нима дейишни билмас эди. Албатта, улар мени жазолашади ,-деб ўйлади шаҳзода. Эҳтимол бир неча муддат бу қиз сояда бўлса яна уша оппоқ қизга айланиши мумкин деб, -умид қиларди шаҳзода.
Норанж дарахти бу орада кундан кунга тез усиб катта бўларди. Агар шамол эсса бу дарахтдан нола товуши эшиттиларди. Қора хизматгор у дарахт уша норанж қизнинг қонидан усиб чиққанини тушунди ва тезда уни нобуд қилиш пайига тушди. Қора хизматгор подшоҳ ўғлига қараб деди: Мен учун бир тахт ясаш учун дурадгорни чақир. Подшоҳ ўғли бу қора хизматгор қандай фикрда тушганидан хавари йўқ эди. У қасрнинг бош дурадгарини чақирди. Қора хизматгор дурадгорга уша норанж ва туранж дарахтини кесиб унинг ёғочидан ўзи учун тахт ясашни буйруқ берди. Дурадгор ҳам бу дарахтни илдизидан ковлаб олди ва дуконига олиб борди. У бу дарахтни ўртасидан кесишга ҳаракат қилганида бирданидан ундан нола садосини эшитди. Дурадгор ҳайрон бўлиб қолди. Бу вақтда уша шаҳзодани норанж ва туранж қизининг азобига гирифтор бўлгин деб дуо қилган кекса аёл етиб келди ва дарахтдан бир қисмини кесиб беришини илтимос қилди. Кампир дарахтнинг ёғочидан бир ип йириладиган урчуқ ясаб уни тоқчага қўйди.
Бир неча кун ўтди. Кампир жун сотиб олиш учун бозорга борди. У бозорга эрталаб бориб пешин вақтига қайтиб келди. Қараса ўйи супириб, идиш товоқлар ювилган ва ҳовлиси ҳам тозалаб қўйилган. Кампир ким бу ишларни қилиши мумкин деб ўйлаб қолди.