Тарихий саналар
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил мурдод ойининг 28-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил август ойининг 18-чи кунидир.
Бугун пайшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил мурдод ойининг 28-чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 15-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил август ойининг 18-чи кунидир.
Бундан 937 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 500 йилнинг 15 зилқаъда ойида етук мусулмон донишманди Ибн Фохир Бағдод шаҳрида вафот этади. У ёшлик даврида Макка ва Яманга кўплаб сафар қилган ва ўша вақтдаги машҳур уломалардан таълим олган. Ибн Фохир ҳадис ва луғатшуносликда устодлик даражасига етган. У ушбу заминада кўплаб китоблар ёзган. Уларнинг энг машҳури " Масалалар жавоби" китобидир.
Бундан 147 йил олдин 1868 йил 18 августда:
Инглиз адиби ва шарқшунос олими Рейнолд Николсон таваллуд топди. У болалик давридан бошлаб ўз бобосининг таъсири остида араб ва ислом таърихи ҳақида ыизиыиш зоҳир этди. Бинобарин университетда ҳам араб тилини ўрганишни давом этди. Никелсон докторли даврини ўтказишда машҳур шарқшунос Эдвард Барун билан ошно бўлди. У барауннинг ўлимидан кейин Кембриж университетида араб тили курсининг раиси бўлди. Эрон адабиёти бўйича кўплаб тадқиқот олиб борганлиги сабабли ўзини Эроннинг машҳур ва буюк орифи Мавлоно Жалолуддин Румийннинг муриди деб биларди ва 25 йил давомида Мавлавийнинг "Маънавий Маснавий" асари бўйича илмий тадқиқот олиб борди. "Аттор Нишопурийнинг Тазкиратул авлиё асарининг тасҳеҳи" ва "Араб адабиётининг тарихи" каби китоблар Николсоннинг энг машҳур асардаридандир. Шунингдек, Мавлавий асарларининг инглиз тилига илк таржимаси Николсон томонидан амалга оширилган. У милодий 1945 йилда дунёдан ўтди.
Бундан 63 йил олдин ҳижрий-шамсий 1332 йил мурдод ойининг 28-чисида:
Эронда доктор Мусаддеқ давлатига қарши Американинг 28-чи мурдод давлат тунтаруви амалга оширилди. Бу тунтарув оқибатида Муҳаммад Ризо Паҳлавий яна ушбу мамлакатнинг қудратини қулга киритди. Англиянинг ҳамкорлигида Американинг ЦРУ ташкилоти томонидан режалаштирилган ушбу давлат тунтаруви халқ ва сиёсий кучлар ўртасида тафриқа солиш ва Эронда нотинчликларни ижод этишдан фойдаланиб, Мусаддеқ давлатини мағлубиятга юзмаюз эта олди ва уч кун олдин Италияга қочиб кетган Муҳаммад Ризо Паҳлавийни яна Эронга қайтарди. Бу аянчли воқеадан кейин Эроннинг мусулмон халқи Эроннинг нефть саноати устидан Англиянинг ҳукмронлигига барҳам бериб, бу саноатни миллий деб эълон қилишди. Англия ва Американинг ҳамкорлигида амалга оширилган ушбу давлат тунтарувидан сўнг Эрон Америка мустамлакачилик режимининг нуфузи остида қарор олди. Бу давлат тунтарувидан кейин Муҳаммад Ризо Паҳлавий Американинг ҳимояти билан Эронда мустабид режимни ташкил этди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг милодий 1979 –чи йил февраль ойида Шоҳ режимига қарши ҳаракат бошланишигача бу вазъият давом этди ва минтақанинг энг золим ва мустабид режимларидан бири инқирозга учради. Шу тартиб билан Американинг маслаҳатчилари жавлонгоҳига айланган Эрон Американинг мустамликачилиги ва такаббурлигига қарши кўрашиш учун бир ибрат-намунага айланди.