Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Ямандаги сиёсий ўзгаришлар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидаб ўтганимиздек,
Оммавий эътирозларнинг янада ошгани ва миллий бирлик ҳукуматининг ташкил қилиш шиорларига нисбатан умидсизлик фазоси юзага келганидан кейин Ансоруллоҳ гуруҳининг раҳбари Абдулмолик Ҳусий, ҳатто зайдий ва ҳусий бўлмаган кўплаб кишиларни ўзига эргаштириб, осонлик билан Санъо шаҳрига кириб боради. У қўлга қурол олишдан олдин Яман пойтахтидаги марказий майдонларда эътирозли йиғилишлар ўтказади.
Аммо давлат масъуллари Ансоруллоҳ ва унинг тарафдорларининг талабларига эътибор қаратишмайди. Кўплаб таҳлилчиларнинг ақидаларига кўра, агар Ансоруллоҳ ва унинг раҳбарини зайдий ва ҳусий бўлмаган кўплаб қишилар ҳам тарафдорлик қилмаганида, Яман ҳукумати, эътирозчиларга кўрсатадиган олдинги аксиламаларидек, ушбу гуруҳнинг Саъдада жойлашган қароргоҳига тўғридан- тўғри ҳужум қилиши мумкин эди.
Яманлик кўплаб фуқаролар Ансоруллоҳни ҳимоя этишлари боис Ҳодий Мансур ҳукумати унга қарши ҳужум қилолмасди. Мамлакатдаги инқилобий ҳаракатларда Ансоруллоҳнинг таъсири катта бўлганидан сўнг ушбу ўзгаришлардан Арабистоннинг хавотирлари ошади ва Риёз ҳукумати Яман президенти, бош вазири ва Санъо ҳукуматини биргаликда истеъфо беришга тарғиб этади. Ушбу йўл билан муаммолар яратилиб, Ансоруллоҳга зарба беришлар бошланади. Аммо Ансоруллоҳ раҳбарлигидаги инқилобий қўмиталар муваққат бўлган асосий қонун лойиҳаси ҳамда хавфсизлик ва президентлик шўроларини ташкил этиб, Яманни идора қилиш салоҳиятларини кўрсатишади. Уларнинг ушбу ютуқлари ҳаммани ҳайратга солган эди. Ямандаги ушбу ўзгаришлар жаҳон аҳли диққатининг марказига айланган эди. Зеро мамлакатдаги инқилобий ҳаракатларнинг раҳбарлиги беш йил олдин четга суриб қўйилган ва шиа мазҳабининг бир бўлаги бўлган зайдия фирқасига мансуб гуруҳ қўлига ўтган эди. Яман инқилобчиларининг мамлакат бошқарувида ақл билан амалга оширган фаолиятлари ва вазият назоратини қўлга олишгани жудо этишлар ва қудрат бўшлигини яратиш ва Ансоруллоҳни заиф қилиб кўрсатиш учун қилинган фитналар самарасиз бўлади.
Яман халқининг ушбу оғир шароитида Ғарб ва арабнинг айрим мамлакатлари Санъода ўз элчихоналарини ёпишади. Улар ушбу амаллари билан Яманнинг вазияти буҳронли эканлигини кўрсатишади ва инқилобчиларга сиёсий босимларнинг кучайишига замина яратишади.
Аммо инқилобчилар вақт ўтиши билан Яман халқи орасида кўпроқ эътиборга сазовор бўлишади бўлишади БМТ Шўролар Кенгаши ҳам ушбу вақтда хорижий кучларнинг Яман ишларига дахолат қилиш рухсатини бериш учун йиғилиш ўтказади. Аммо Россия ушбу таклифга вето қўяди ва ушбу фитна ҳам бартараф этилади. Аммо ушбу самарасизликлар Саудия Арабистони ва уларнинг америкалик ҳомийларини ғазаблантиради ва Арабистон Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни бошлайди.
Саудийлар Мансур Ҳодийнинг ҳукуматини ҳимоя этишни баҳона қилиб, ушбу ҳужумларни амалга ошираётганликларини айтишади. Ҳозиргача гуноҳсиз бўлган кўплаб аёллар, болалар ва эркаклар мазкур ҳужумлар натижасида ҳалок бўлишган. Аммо Саудия Арабистони ушбу ноқонуний амалларини кенгайтириш учун бошқа исломий давлатларни ҳам босим остида қўйишган ва ушбу заминада кўплаб йиғилишлар ўтказган. Ҳолбуки, халқаро қонунлар асосида бир давлат бошқа давлатга фақат ўша вақт ҳужум қилиши мумкинки, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг рухсатини олган бўлса, ёки териториясининг бир бўлаги ишғол этилган бўлса. Саудия Арабистонининг Яманга қилган ҳужумларида ушбу сабаблар мавжуд эмас эди. Жаҳон ҳамжамиятида ҳам қонун ва адолат йўқ эди гўё. Ғарб давлатлари, хусусан, Америка Саудия Арабистонини ушбу ушбу ҳужумларда қўллаб-қувватлади. Афсусланарси шуки, айрим исломий давлатлар ҳам Арабистонинг таҳдидлари остида ушбу инсоний фожеанинг шаклланишига ёрдам беришди.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Шу ўринда айтиш лозимки, ҳозирги вақтда ЮНИСЕФ-Халқаро болалар жамғармаси 11 миллиондан кўпроқ яманлик болаларни ўта оғир ва ачинарли аҳволда эканлиги ва инсонпарварлик ёрдамга муҳтож бўлиб қолганини эълон қилди.
Ўрта Шарқ ва Шимолий Африка ишларидаги ЮНИСЕФ бошлиғи Герт Каплоэр Яманда 2 миллиондан ортиқ болалар очликдан ранж чекаётганини ва т яманлик болаларнинг аксарияти инсонпарварлик ёрдамларга муҳтож қолаётганини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, қўлга киритилган айрим маълумотларга биноан ҳар 1 дақиқада бир нафар яманлик бола даволаниши мумкин бўлган касалликдан вафот этмоқда.
ЮНИСЕФ вакилининг айтишича, ҳозиргача Яманда 5 мингга яқин болалардан баъзилари ҳалок бўлишган ва айримлари жиддий жароҳат олишган. Юзлаб мактаб ва касалхоналар эса саудийларнинг ҳаво ҳужумлари натижасида нобуд бўлган.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.