Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.
ххххххххххххх
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Афғонистон президенти Ўзбекистонга келди.
- Путин ўзбекистонлик мигрантларга нафақа олиш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади.
- Ўзбекистонда ягона туристик виза жорий этилди.
- Ӯзбекистонда исломий руҳдаги радио таъсис этилади.
- Тошкент ва Ашхобод давлат чегараларини делимитация қилиш масалаларини муҳокама қилди.
- Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимояланади.
- "Эйр Астана" ширкати Фарғона водийсига янги авиақатновларни йӯлга қӯйиш имкониятларини изламоқда.
- Ўзбекистон ҳам Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли бўйлаб синов транзит ташишларни амалга ошириши мумкин.
- Футзал бӯйича Ўзбекистон ёшлар жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 декабрь куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тошкентга келди.
Президент матбуот хизмати берган хабарга кўра, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 20 ҳужжат имзоланди. Хавфсизлик масалалари бўйича қўшма комиссия тузиш, Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам, Сурхон – Пули Хумри электр узатиш линиясини қуриш, Мозори Шариф – Шибирғон – Маймана – Ҳирот темир йўлини барпо этиш, юк ташиш, божхона соҳасидаги алоқалар тўғрисидаги ҳужжатлар шулар жумласидандир.
Шунингдек, ташриф доирасида умумий қиймати 500 миллион доллардан зиёд бўлган 40 дан ортиқ экспорт шартномаси имзоланди.
Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари музокаралари якунида Термиз шаҳрида Афғонистоннинг консулхонасини очиш тўғрисида келишиб олинди.
Ташриф доирасида умумий қиймати ярим миллиард долларга тенг буғдой, қора металл прокати, минерал ўғитлар, қурилиш моллари, дуккакли ва бошқа маҳсулотлар экспорти бўйича келишувлар бу йўлда катта қадам бўлади», дейилган хабарда.
Ўзбекистон Афғонистоннинг яқин қўшниси сифатида бу жафокаш заминда тинчлик-осойишталик барқарор бўлишидан ҳаммадан кўра кўпроқ манфаатдор эканимизни яна бир бор таъкидлайман», деган Ўзбекистон раҳбари.
Хххххххххххххххххххххххх
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш ҳақидаги шартномани ратификация қилувчи ФЗ-366 сонли қонунни имзолади, дейилган президент расмий порталида.
Янги қонунга кўра, меҳнат мигрантларига Россияда вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида, бир қатор ҳуқуқлар кафолатланади. Улар орасида Россия қонунларига кўра меҳнат қилиш, дам олиш, тиббий суғурта, ижтимоий ҳуқуқлар ва нафақа олиш ҳуқуқи бор.
Ундан ташқари, қонунда иш берувчи меҳнат мигрантларига энг кам иш ҳаққидан кам бўлмаган миқдорда маош тўлаши, турар жой билан таъминлаши, алоҳида ҳолларда келиш-кетиш харажатларини қоплаши ҳам назарда тутилган.
Хххххххххххххххххххххххх
Кун.ўз сайтига кўра, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, 2017 йилнинг 4 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 2018−2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури ижроси доирасида туристик визалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик йиғимлари тарифига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорида қуйидагилар назарда тутилган:
Эндиликда якка тартибдаги хорижий фуқароларга 30 кун муддатга бериладиган ягона туристик виза жорий этилади. Аввал қисқа муддатли (7 ёки 15 кунга) туристик визани олган чет эл фуқаролари бирор сабабга кўра қайтиш рейсининг ушланиб қолиши туфайли кўп ҳолатларда визани узайтириш муаммосига дуч келарди.
Якка тартибдаги хорижий сайёҳлар учун кириш туристик визаларини расмийлаштириш нархи учдан бир қисмга (60 доллардан 40 долларга) камайтирилади. Туристик визанинг юқори нархда бўлиши мамлакатга саёҳат қилиш бўйича қарор қабул қилишга тўсиқ бўлувчи омиллардан бири эди.
Хххххххххххххххххх
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, мамлакат ташқарисида ҳам ўз фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлаши ҳақидаги конституциявий қоиданинг ижросини сўзсиз таъминлашимиз шарт, деди президент Шавкат Мирзиёев 7-декабр куни бўлиб ўтган тантанали тадбирда.
"Афсуски, шу вақтга қадар чет элларда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига етарлича эътибор берилмади, десак, бу ҳам адолатдан бўлади. Бугунги кунда юртдошларимиз чет элда фақат қора меҳнат билан эмас, илм-фан, банк-молия, ахборот-коммуникация технология соҳаларида фаолият кўрсатмоқда.
Ана шу ҳолатни инобатга олиб, хорижда қонуний асосда меҳнат қилаётган, таълим олаётган фуқароларимизга бўлган муносабат бугунги кунда тубдан ўзгариб бораётганини таъкидлаш зарур. Ўзбекистон ҳукумати бундан буён ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, ҳар томонлама ҳимоя қилади", — деб таъкидлади Ўзбекистон раҳбари.
Бу ишларни амалга ошириш йўлида биринчи қадамлар бошлангани, Россия билан меҳнат миграцияси бўйича келишувга эришилгани, Ўзбекистондан махсус делегациялар бориб, хориждаги ўзбекистонликлар билан учрашувлар ўтказгани қайд этилди.
хххххххххххххххх
"Эйр Астана" ширкати Фарғона водийсига янги авиақатновларни йӯлга қӯйиш имкониятларини изламоқда.
Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг хабарини танглаймиз.
Ххххххххххххххххххххх
Футзал бӯйича Ўзбекистон ёшлар жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
ЎФФ расмий сайти берган хабарга кўра, ушбу мусобақада Қозоғистон, Индонезия, Таиланд, Кувайт, Россия, Германия, Швеция терма жамоалари билан бир қаторда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада ажойиб ўйин намойиш қилиб, финалга қадар етиб келди. Финалда ўзбекистонлик футзалчилар Швеция терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича эшитиш имконияти чекланганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланди.