декабр 16, 2017 11:17 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 24-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабр ойининг 15-чи кунидир.

Бундан 1095 йил олдин, ҳижрий- қамарий 344 йилнинг 6-рабиъул-аввал ойида етук мусулмон муҳаддис Ибн Саммок Бағдодда оламдан ўтади. Унинг туғилган вақти, жойи ва ҳаётининг жузъиётлари  ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Шуниси маълумки, у Бағдодда яшаган  ва кўплаб  етук шайхлардан илм ўрганган. У шунингдек, ўзининг мактабида йирик олимларни  камолотга етказган. Шулардан бири Ҳоким Нишобурийдир. Ибн Саммок ёзган машҳур китобларидан бири “Ал-Амоли” китобидир. У  ислом дини азиз  пайғамбари (с) аҳли байтлари алайҳимсаломларнинг фазилатлари борасида ҳам асарлар ёзган.

Бундан 185 йил олдин милодий 1832 йил декабр ойнинг 15-чисида:

Эйфел минорасининг меъмори ва инжинери Александр Густаф Эйфел таваллуд топди. Бу инжинер пўлад билан мосламалар ясаш ва қуришнинг устаси эди. У Эйфел номли минорани ясаши ва шунингдек Америкада эркинлик ҳайкалининг ички танасини метал билан ясашидан кейин машҳурликка эришди. Густаф Эйфелнинг оиласи милодий 18-чи асрда Германиядан Францияга муҳожират қилишди. Эйфел фамилиясини Германиянинг ғарбида жойлашган ўз ватанларида мавжуд бўлган тоғ исмидан олган эдилар. Густаф Эйфелнинг эсдан чиқмайдиган ва муҳим ёдгорликларидан бири Парижда қурилган Эйфел минорасига ишора этиш мумкин. Бу минора милодий 1889-чи йилда Франция Инқилобининг 100 йиллигини нишонлаш учун Париж халқаро кўргазмасига атайлаб қурилди.  Минорани қуриш жараёни Густаф Эйфел назорати остида милодий 1887-чи йил январь ойида бошланди. Эйфел минораси метал конструкцияларидан қурилган бир ёдгорлик ҳисобланади. Эйфел ўз илми ҳамда муҳандислик ва метематика илмида бўлган бор билими ва куч-қудратини дунё аҳлига намойиш этди. Эйфел минорасининг қурилиши икки йилу икки ой давом этди. Бу миноранинг қурилишида 850 нафар шахс иштирок этишди. Бу минора 18 мингу 38 бўлак конструкциялардан ясалган бўлиб, уни бир-бирига улаш учун 2 миллион винт ва мурватлар ишлатилган.  Миноранинг баландлиги 324 метрдан иборат бўлиб, ўз замонида энг баланд минора ҳисобланарди. Эйфел минорасининг оғирлиги 10 минг тоннадир ва бундан 7 мингу 300 тоннасини пўлад ташкил этади. Густаф Эйфел охири милодий 1923-чи йил декабрь ойининг 27- чисида 91 ёшида оламдан ўтди.

Бугунги кундан 61 йил олдин,  яъни 1966 йилнинг 15 декабрида мултфилмлар  яратишда моҳир режиссёр ва

етук шахсият Уольт Дисней оламдан ўтди. У 1901 йили Америкада туғилган ва Ҳарвард университетида таҳсил олган. Уолт Дисней болалигида бир бойқушни қийнаб ўлдирган. Шундан сўнг у жонворларни мултфилмларда «тирилтириш»га киришган. У 27 ёшида Мики Маус номи билан динамик кўринишга эга бўлган мултфилмини яратди.

1995 йил 17 июль куни Лос-Анджелес жанубига яқин (Калифорния штати) Анахаймада энг машҳур америкалик мультипликатор Уолт Дисней болалар ва уларнинг ота-оналари учун қойилмақом кўнгилочар боғ очилиш маросимини ўтказган. У жаҳонда мультфилм ишлаб чиқарадиган энг буюк кампанияни ташкил этган шахсиятлардан эди. Ҳозирги кунда ҳам Уолт Дисней кампанияси жаҳонда мултфилмларни ишлаб чиқаришнинг энг буюк кампанияларидан ҳисобланади.

 

Ёрлиқ