Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда аёлларнинг низомий соҳада, махсусан ғарбий давлатларда уларнинг армияда хизмат қилишлари ҳақида суҳбатлашамиз! Инсоният тарихининг 3000 йилидан бу ён аёллар ҳарбий муассасаларда қатнашмоқда. Қадимий эртакларда ҳам шижоатли аёллардан ёд этилади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.///
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда аёлларнинг низомий соҳада, махсусан ғарбий давлатларда уларнинг армияда хизмат қилишлари ҳақида суҳбатлашамиз!
Инсоният тарихининг 3000 йилидан бу ён аёллар ҳарбий муассасаларда қатнашмоқда. Қадимий эртакларда ҳам шижоатли аёллардан ёд этилади. Осиёнинг собиқ Бирма, ҳозирги Мьянма мамлакатида 2011 йилдан бошлаб 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган хотин-қизларни харбий хизматга чақиртириш йўлга қўйилди.
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида аёлларнинг қуролли кучлар сафида хизмат қилиши ихтиёрийдир. АҚШда 1942 йилдан бошлаб бу тартиб-қоида жорий этилган. 1901 йилда эса қуруқликдаги қўшинлар хизматида тиббиёт ҳамширалари хизмат қила бошлади. Океанорти мамлакати қуролли кучлари шахсий таркибида 20 фоизга яқин аёллар хизмат қилмоқда. Улар эркаклар билан тенг ҳуқуққа эгадир. 17-18 ёшли қизлар кўнгилли равишда армияга борар экан, албатта ўрта маълумотга эга бўлиши шарт. Шартнома муддати икки йил қилиб белгиланади. Кўнгиллилар ўзлари танлаган қўшинларда хизмат қилишига изн берилган. 2011 йилдан бошлаб аёллар сувости кемаларида ҳам хизмат қилишга киришди. Бу йилдан улар фронт линиясида бўлишига ҳам рухсат тегди.
Канада қуролли кучларида аёллар 1895 йилдан бошлаб кўрина бошлади. Бундан 13 йил муқадам харбий денгиз флоти сувости кемаларида хизмат қилишларини таъқиқловчи қонун бекор қилинди. Франция мисолида оладиган бўлсак, улар 1939 йилдан қуролли кучлар сафига жалб этила бошланди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Франция армияси Европадаги энг нуфузлисидир. Чунки, харбийларнинг 22 фоиздан ортиғини айнан нозик жинс вакиллари ташкил этмоқда. Уларни хориж легиони, денгиз пиёдаси, сувости кемаси экипажларидан ташқари, барча қўшинларда учратиш мумкин. 1995 йилдан бошлаб аёллар турли русумдаги самолётларни ҳам бошқармоқда. Бу йилдан эътиборан уларга харбий ҳаракатларда қатнашишга ҳам рухсат берилди.
Германияда 1975 йилдан аёлларнинг Бундесвердаги санитария қўшинларида қатнашиш имконияти яратилди. 2001 йилдан эса жангговар бўлинмаларда ҳам уларга хизмат қилиш имконияти яратилди. Ҳозир 19 минг аёл шартнома асосида хизмат қилмоқда. Швецияда 1980 йилда қабул қилинган қонунга кўра, аёллар ихтиёрий асосда армияга қабул қилинмоқда. Хизматдагиларнинг 10-15 фоизи айнан уларни ташкил этади. Аёлларнинг ёши 18-25 атрофида. Бундан ташқари, мамлакат ташқарисидаги ҳалқаро операцияларга ҳам аёл харбий хизматчиар жалб этилмоқда.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Буюк Британияда сувости кемаларида аёл харбийлар кўрина бошлади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2012-йилнинг майида мамлакат тарихида илк бор аёл киши жанговар кемага командирлик қила бошлади.
Скандинавиядаги нефт ва газга бой бу мамлакат хотин-қизлари 2016 йилнинг ёзидан бошлаб қуролли кучлар сафига чақиртирилган. Армияда 18 ёшдан юқори бўлган қизлар хизмат қилади. Унинг муддати 19 ой этиб белгиланган.
Тўғри, илгари ҳам қизлар харбийда хизмат қилишган, фақат кўнгилли асосда. Жорий йилда улар сони 8 минг нафар атрофида бўлган. Норвегиядан ташқари, бир неча мамлакатларда ҳам аёллар қуролли кучлар сафида хизмат қилаётганидан хабарингиз бор.
Францияда аёллар Қуруқликдаги Қўшинлар, Ҳарбий Ҳаво кучлари, Жандармерия ва армиянинг тиббиёт қисмларида хизмат қилишлари мумкин. Аёлларнинг сув ости кемалари, жандармериянинг махсус бўлинмаси, хорижий легионда хизмат қилишлари таъқиқланган.
Канадада 1985 йилда аёллар ҳарбий мутахассисликнинг 75 фоизига жалб қилинган бўлса, 1989 йилдан бошлаб улар Қуролли Кучларнинг барча бўлинмаларида хизмат қилиш ҳуқуқига эга бўлишди.//// Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.