Эрон матбуотига бир назар
Қудс , Жумҳурии Исломи ва рисолат газеталари
Қудс газетаси шундай ёзади ўтган ҳафта давомида ҳам доктор Абдуллоҳ ва ҳам Ашраф Ғани ўзларининг қилган суханронликларида бирбирлари билан тортишишди ва собиқаси бўлмаган тортишувларнинг бошланишидан бир неча кун ўтмоқда. Аммо кескинликлар ҳалигача давом этмоқда. Ҳолбуки халқ ушбу вазъиятнинг давом этишидан хавотирга тушган ва ҳатто уларнинг ўрталарида ихтилофлар шиддат олган. Ушбу масала мамлакатнинг иқтисодий ҳавзаларида хорижий бошқа пуллар баробарида афғоний пул бирлигининг арзон бўлишига ҳам бевосита таъсир етказди. Олдинги тажрибалар минтақа масалаларининг назоратчилари доктор Абдуллоҳнинг таҳдидларини жиддий эътиборга олмасликлари сабабига айланган ва айниқса у унинг партияси томонидан, яъни исломий жамият партияси ва яқинда унинг асосий ҳомийси бўлган мужоҳидлар томонидан қаттиқ босим остига қарор олган. Бу гал ҳам америкаликлар ўз чамадонларини олиб Кабул томон ҳаракат қилишган ва ҳама уларнинг воситачиликлари билан даъволар ўз якунига етишини интизорлик билан кўтишмоқда. Аммо шундай назарга ташланадиким, доктор Абдуллоҳ бошқа таслим бўлмайди. Мавжуд маълумотларга кўра, у ва унинг ҳомийлари ўзларини сайловларда ғалаба қозонган томон деб билишарди ва унинг таъбири билан айтганда Афғонистонда тинчликнинг барқарор бўлиши учун орқага чекиниб қилиб қурбон бўлишди. Аммо энди тушуниб етишдиким, бундай мизонда орқага чекинишдан рақиб қаноат қилмаяпти ва қанчаки орқага чекинсалар, шунча улар ҳаддан ошишмоқда. Шундай ҳол билан Абдуллоҳ қулдан берадиган нарсаси йўқ ва вазъият эса бундан олдинги вазъиятдан ҳам мураккабланиши мумкин. Аммо агар яна орқага чекинса, рақибдан муносиб имтиёз олиш ўрнига шак-шубҳасиз ўзининг мавқеини айниқса ўз ҳомийлари ўртасида қулдан бой беради.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади Яман ўзгаришлари ушбу мамлакатнинг муқовимат кучлари ва армиясининг фойдасига шиддат билан ўзгариши бу ҳақдаги сиёсий муносибатларни куллан соя остига қарор берган. Бир вақтнинг ўзида Россия нозик бир дипломатик йўл орқали Яманнинг сиёсий олий кенгашини расмий равишда тан олиши Яманнинг тажовузкорларини ажаблантириб ғазабга келтирган ва саъудиялик коалицияга ҳалокатли зарба етказди.
Масала шундан иборатким, Қувайт музокараларида ол-Саъуд ва унга ҳамжиҳат бўлган иттифоқчиларининг бўзғинчилик қилишларига қарамасдан улар музокара қилиш пайтида биронбир мувафаққиятни қулга кирита олишмади. Ҳолбуки, сауъдиялик коалиция шундай режалаштирган эдиким, уруш жиноятларини содир этиш билан уруш майдонларида қулга киритолмаган мувафаққиятларини Ансоруллоҳ ва муқовимат кучларининг ҳайатига босим ўтказиш орқали қулга киритишни ва ўзини Яманнинг ўзгаришларида ғолиб деб таништиришни мақсад қилган эди. Ансуроллоҳ ва Яманнинг халқ конгресси ҳамда Али Абдуллоҳ Солеҳга вафодор бўлган кучлар ва шунингдек яманлик нуфузли қабилалари билан бирга сиёсий келишувга келишлари яна бир маротаба маҳаллий жангичиларни ҳошияга қарор бериш ва тажовузкорларни бостириб ташлаш босқичида муқовимат кучларининг мардлик хусусияти ва халқчилик моҳиятга эга бўлишини исботлади. Ва ғалабани яқинлаштириш учун муқовимат кучлари ва халқнинг умид ҳосил қилишлари учун замина яратди.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади Дональд Трампнинг сайловолди рақобатлари кампаниясининг раисига қарши Нью-Йорк Таймз газетасининг қилган ифшогарликлари жумҳурийчиларни оғир вазъиятга қарор берган. Бу мавзў ноябрь ойида ўтказиладиган Америка Қўшма Штатларининг милодий 2015 йилги президентлик сайловларида жумҳурийчилар партиясининг қозонган меҳр-муҳаббатига катта таъсир етказиши мумкин. Нью-Йорк Таймз газетаси бу ҳақда Америка жумҳурийчилари партиясининг номзади Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясининг раиси Манофортнинг молиявий фасодлиги ҳақида хабар берди. Шуниси аниқким, Нью-Йорк Таймз газетасининг қилган охирги ифшогарликлари жумҳурийчилар партиясининг зарарига якунланиши мумкин. Манофорт Дональд Трампнинг сайловолди рақобатларининг кампаниясида энг муҳим ва таниқли шахс унвонида таҳлилчиларнинг диққат-эътиборига қарор олган эди. Бу фош этиш шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Трамп оддий бир ҳолда ҳам сайлов сўровномаларида Хиллари Клинтондан орқага қолган.