декабр 23, 2017 14:51 Asia/Tashkent

Ният ҳақида

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Азизлар, бугунги дастуримизда маънавий саломатликнинг ижобий жиҳатларидан бири бўлган ният ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Ўтган дастуримизда айтган эдикки инсон ўзининг огоҳлиги ила ўз ҳаёт йўлини танлаб олади ва бутун ҳаёти, ўзлиги ва шахсиятини шаклантиради. Бугун маънавий саломатликнинг ижобий жиҳатларидан бири бўлган холис ният ҳақида сўз юритамиз.

Ният, бирон-бир мақсадни амалга ошириш маъносидадир ва ботиний ва чин дилдан ижро этиладиган хатти-ҳаракатнинг кайфиятини белгилайди ва унга турли ўлчамларни беради. Ният бир нарсани қасд қилишни англатса, шариатда бир нарсани амалга боғлаб, қасд қилишга айтилади. Бу қалбий амал эса маънавий саломатликда алоҳида ўрин тутади. Оддий ва кундалик ҳаётда ҳар бир шахс ният қилади ва ортида тўғри ниятлар бўлган ҳар бир ишни қадрлайди. Дўстинггиз сиз билан ҳол-аҳвол сўраганида сизни яхши кураман, қурбонингиз бўлай, сизни соғиндим деган сўзлардан фойдаланишини фарз қилиб кўринг!   

Агар бу сўзлар муҳаббат ва самимийлик билан сизга нисбатан изҳор этишини билсангиз баён этган  бу сўзлар сиз учун жуда қийматли бўлиб унга нисбатан сизнинг муҳаббатингиз ва меҳрингиз ортади. Лекин агар  бу сўзлар   сиздан фойда ва баҳра олиш  учун баён этганини билсангиз сиз учун бу сўзлар ҳеч қандай қадр-қийматга эга бўлмайди. Ва бу хатти-ҳаракатни такрорлаганида сизнинг нафратингиз янада ошади. Бу иккала ишнинг ташқи кўриниши бир хилдир, аммо қазоват қилишда фарқиятни аниқлайдиган нарсабу ният ҳисобланади.  Олдинги дастурларимизда айтганимиздек маънавий саломатликнинг асосий меъёри иллоҳий ояқинлашишдир ва барча инсоний тушунчалар, мойилликлар ва хатти-ҳаракатлар иллоҳий жиҳатга эга бўлса одамларнинг ривож-равнақ топишига ёрдам бериши мумкин.

Агар кимдир ниятга эга бўлса ва Худога яқинлашиш нияти билан барча тоат-ибодатини ва ишларини бажарадиган бўлса, унинг бутун ҳаёти иллоҳий мерос бўлган асосий  мақсадга қаратилган бўлади. Шунинг учун, исломий таълимотларда ният хулқ-атворнинг пойдивори ва амалнинг руҳи унвонида эслатиб утилади. Инсон фақат пок ва солим ният билан тўғри йўлда қадам қўйиши мумкин. Аммо агар ният ва мақсад ёмон ва ғаразли бўлса,  инсонга салбий таъсир етказиб уни сиротал мустақимда қадам қуйиш учун монеа яратади ва   нотўғри йўлга етаклайди.

Қуръони карим Бақара муборак сурасининг 265 ояти каримсасида шундай келтиради:

“Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир. (Ақида, иймон масаласи инсон қалбига боғлиқ жуда ҳам нозик бир масаладир. Бу нарсани мажбур этиб, куч билан сингдириб бўлмайди. Балки ҳар бир инсон баён қилинган нарсаларга тушуниб иймон келтиргандагина мақсад ҳосил бўлади. Исломда ушбу қоидага қаттиқ риоя қилинади. Аллоҳ таоло Ўзи «Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради», деб қўйган. Яъни, Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръони Каримни тушириб, Исломни жорий қилгандан сўнг тўғри йўл нотўғрисидан, ҳақ ботилдан ажради. Ҳамма нарса ўз ўрнини топди. Шундай бўлгандан кейин «Динга мажбур қилиш йўқ». Ҳар кимга Аллоҳ ақл берган, ўзига керак йўлни танлаб олсин.”

Ният ҳақида мавжуд бўлган муҳим нуқта шундан иборатким, инсонлар амалларни ижро этиш учун замон ва макон жиҳатидан турли чекловларга эга бўлишади ва айрим ишларни бажаролмайдилар. Мисол учун келтириш мумкинким, кўп мўмин мусалмонлар Расули Акрам салаллоуҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг замонларида ул ҳазратнинг дидорига мушарраф бўла олмаганлар. Аммо бу дидор кўришни орзу қилардилар. Бу одамлар ўз ниятлари билан бу ҳузурнинг савобини ўзлари учун армуғон этишлари мумкин. Ҳақиқатан ҳам инсон амал қилиш арсасида чекловларга эгадир. Аммо ният қилишда бундай чеклов мавжуд эмас. Шу тартиб билан одамнинг нияти ва иродаси аниқ бир ҳадд-ҳудудда ривожланиши мумкин ва гўёки барча уша саҳналарда ҳузур топгандай бўлади ва барча ушбу эзгў амалларни ижро этиб ушбу амалларнинг савобидан баҳраманд бўлиши мумкин. Агарчи амалда бундай бўлиши мумкин бўлмасада. Аммо Аллоҳ таолонинг иноятидандирким, ният ва фикрда бундай кенгликни муҳайё этган.

Имом Али алайҳиссаломнинг урушлари биридан кейин урушда иштирок этган ёронларидан бири ул ҳазратнинг ҳузурига келиб шундай айтди: “Акам ҳам бу урушда иштирок этишини, сизнинг ғалаба қозонишингизни кўришини, ушбу урушда ҳузур топишнинг мукофотини олишини ва сиз билан бирга ҳамроҳ бўлиш неъматига эга бўлишини қандай орзу қилган эдим.

”Имом Али алайҳиссалом жавоб бердилар: “Акангнинг орзу ва нияти биз билан эмасдими?” У “ҳа”-деб жавоб берди. Имом Али алайҳиссалом буюрдилар: “Шунинг учун у ҳам ушбу тўқнашувда бизлар билан эди ва ушбу урушда иштирок этган эди.” Кейин шундай марҳамат этдилар: “Ҳатто келажакда келадиган авлодлар ушбу уруш ҳақида биз билан бирга ва биз билан фикрдош бўлсалар улар ҳам бизлар билан бирга бўлишади.”

Бунобарин пок ва туғри ният шу даражада тақдирни белгиловчи ва қадр-қийматга эга бўлиб, баракат ва натижаларнинг келиб чиқиш сабабига айланади ва улардан энг муҳими бу маънавий саломатлик даражасини юксалтириш ҳисобланади.