август 18, 2016 15:45 Asia/Tashkent

Таърихий саналар

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил мурдод  ойининг 29-чиси

Ҳижрий- қамарий 1437-чи  йил зилқаъда ойининг  16-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 19-чи кунидир.

Бундан 354 йил олдин милодий 1662 йил 19 август куни Франциялик ёзувчи ва математик олим ҳамда ҳисоблаш машинасини ихтирочиси Близ Паскал оламдан кўз юмди. У милодий 1623 йил июн ойида таваллуд топган эди. Близ Паскал ёшлик чоғлариданоқ математика фанига жуда катта қизиқиши бор эди. Паскалнинг отаси ўша асрнинг олимлари билан яқин алоқада бўлиб улар билан дўстлик алоқалари яхши бўлганлиги боис Паскалнинг ноёб истеъдодини кашф қилишда ва бу илмда муносиб таъсир ўтказишда ўз аҳамияти бор эди. У умрининг охирларида динга мойиллиги кучаяди ва бир неча диний китоблар ёзди.

Бундан 197 йил муқаддам милодий 1819-чи йил август ойининг 19-чисида:

Англиянинг буюк донишманди Жеймс Вот вафот этди. Кўпинча буғ орқали ишлайдиган машинани кашф этган кашфиётчи сифатида тилга олинадиган Шотландиялик  Жеймс Вот саноатда инқилобни вужудга келтирган чеҳралардан саналади. У аввалида илмий масалалар ҳақида тадқиқот ва изланишлар олиб борди. Бу вақт ичида илмий марказлардан бири Жеймс Вотдан ишдан чиққан буғ билан ишлайдиган машинани таъмирлашни сўради. Вот бу мошинни таъмирлаш вақтида буғ катта қудратга эга эканлигини пайқади ва бу мошинада ушбу кучдан унумли фойдаланишни мақсад қилди. У кўп сайъ-ҳаракатларни сарфлаганидан кейин буғли  биринчи мошиннинг муаммоларини бартараф этди ва буғ билан ишлайдиган мошинни шакллантиридаган янги мосламани кашф этди. Бундан кейин Вот ўз мошинасига кўп ўзгартиришлар киритди ва уни такумуллаштирди.  Шундан кейин у жаҳонда буғ билан ишлайдиган мошинни кашф этган кашфиётчи сифатида шўҳрат топди. Кейинчалик буғли мошиндан фойдаланиб лакомативлар ва кемаларни ҳаракат берувчи куч таъминланди ва шу билан бирга транспорт саноатида катта ўзгартириш вужудга келди. Жеймс Вот охири милодий 1819 йил август ойининг 19-чисида 83 ёшлигида вафот этди.

Бундан 86 йил олдин милодий 1930 йил август ойнинг 19-чисида: Россиянинг  машҳур шарқшуносларидан бири Василий Бартолд вафот этди. У  ўз тўғилган маконида жойлашган  университетдаги  шарқ тиллар факултетини битирди ва форсий, арабий ва туркий тилларни ўрганди. Бартолд 27 ёшлигида бу университетнинг устоди  унвонида Шарқ халқининг таърихини дарс бериш билан шуғулланди. Шу билан бирга  ўз тадқиқот ва таҳсилотини давом этди. У бу йиллар давомида саёҳат, мутолиа ва илмий тадқиқот олиб бориш учун Туркистонга сафар қилди ва ўзининг тадқиқотлари ва мутолиа этиш натижаларини  "Туркистон муғулларининг ҳужуми" номли китобида нашр этди. Мазкур муҳим китобда биринчи маротаба Туркистон ва Россия таърихи билан боғлик бўлган форсий ва арабий манбалар кўриб чиқарилган ва Бартолднинг шоҳасарларидан ҳисобланади. Шу китоб сабабли Бартолд кўп илмий мукофотлар ва кенг шўҳратни қулга киритди.

Бартолд  милодий 1912 йилда Ислом дунёси номли журнални нашр этди ва унда танқидий мақолалар ёзиш билан шуғулланди. Бу буюк шарқшунос ўрта ва яқин шарқ халқининг таърих, география, мазҳаб ва  маданияти ҳақида тўртюзта китоб, мақолалар ва рисолалар ёзганким унинг китобларидан 20 -тадан ортиқи ислом ва Эрон ҳақидадир.

Бу машҳур ва буюк шарқшунос охири милодий 1930 йил 19 август ойида вафот этди.

Бундан 28 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1367 -чи  йил мурдод ойининг 29-чисида: 

Америка ҳижрий-шамсий 1367 йил тир ойида Эроннинг мусофир ташувчи самалётига қарши қилган ҳужумида хато қилганини тан олди. Ҳижрий-шамсий 1367-чи йил 12-чи тир ойида ва милодий ҳисоб билан 1988 йил январь ойининг 3-чисида Эроннинг Бандар Аббос портидан Дубайга йўл олган мусофир ташувчи самалёти Форс кўрфази сув ҳудудлари ва "Ҳангом" ороли яқинида америкалик тажовузкор ҳарбий кемаларининг ҳужумларига қарор олди ва қуллаб тушди. Тажовузкорларнинг кучлари Винсенс ҳарбий кемасининг ракеталари  билан қасдан амалга оширилган ҳужуми ва буюк шайтоннинг жиноятларига қарор олган бу самалётда 298 нафар пассажир ва ходимлар бор эди. Аёл, эркак, ёшлар ва болалардан иборат бўлган бу мусофирларнинг барчалари шаҳодатга етдилар. Самалётдаги пассажирларнинг ўртасида 13 ёшга етган 66 нафар бола, 53 нафар аёл ва 26 нафар хорижий мамлакатларнинг фуқаролари ҳам қурбон бўлишди. Форс кўрфазида Американинг тажовузкор ҳарбийлари томонидан қилган ҳужуми натижасида Эроннинг мусофир ташувчи самалёти қулаб тушган фожиасидан 25 кун вақт ўтиши ва 298 нафар мусофирлар қурбон бўлганларидан кейин Америка давлати Американинг ҳужум қилган ҳарбий кемаси нинг қомондонига шужоат медалини тақдим этганидан кейин ўз хатосини тан олди.

                  

Ёрлиқ