Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни
Учинчи минг йилликка келиб, аёлларни камситиш анчайин кенг қамровли тушунчага айланди. Дунёнинг турли бурчакларида жинсий қуллик, аёлларни сўз билан камситиш, доимий тажовузлар, урушларда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш, уларни юриш-туришда камситиш, сиёсий камситиш каби аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол этиш усуллари кўп учрайди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбвтдвги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Аёллар ҳақ-ҳуқуқини поймол этиш махсус истилоҳ бўлиб, у аёлларга нисбатан бадбинликнинг барча турларини ўз ичига олади.Бугунги дунёда аёллар ҳақ-ҳуқуқини муҳофаза қилиш тўғрисида жуда кўп иддаолар қилинаётган бўлса-да, аммо уларни камситиш ишлари борган сари авж олаяпти.
Ҳануз дунёнинг айрим ҳудудларида аёлларга нисбатан адолатсиз муносабат, камситиш, бир хил иш учун эркакларга нисбатан кам ҳақ тўлаш, жинсий зўравонлик каби ҳолатлар давом этяпти. Қул қилиб сотиш каби инсон савдоси можароларининг қурбони ҳам, асосан, аёллар...
Учинчи минг йилликка келиб, аёлларни камситиш анчайин кенг қамровли тушунчага айланди. Дунёнинг турли бурчакларида жинсий қуллик, аёлларни сўз билан камситиш, доимий тажовузлар, урушларда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш, уларни юриш-туришда камситиш, сиёсий камситиш каби аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол этиш усуллари кўп учрайди.
Ривожланган мамлакатларда аёл ва эркак ўртасидаги муносабатлар тамомила ўзгариб кетди. Бир-биридан жисмоний ва руҳий жиҳатдан батамом фарқ қиладиган бу икки мавжудот доимий равишда ўзаро бир-бирларига қиёс қилинади.
Бу давлатларда эркак ва аёл келишиб, биргаликда тинч-тотув яшаш ўрнига, ўзаро рақибга айланишган. Ваҳоланки, эркак ва аёл бир-бирларига рақобат қилиш учун яратилмаган.
Бугунги замон масалаларидан бири, бу аёлларнинг турли соҳаларда ишларларидир. Бугунги кунда аёллар эркаклар қатори турли соҳаларда ишлашади, аммо уларга эркаклар қатори ҳақ тӯланмаслиги жамиятда асосий мушкулотлардан биридир.
Саноат инқилобидан сӯнг ишчиларга катта эҳтиёж сезилиб, саноатда кӯплаб ишчиларни ишга олиш, шу қатори аёлларни ҳам ишга жалб этиш жараёни бошланди.Аммо аёлларни кам ҳақ тӯланадиган ишчилар қатламидек ишга жалб этишарди. Натижада улар ҳам эркаклар қатори ишлар, аммо эркаклардек иш ҳақи олишолмасди.
Аста-секин аёллар ҳам эркаклар қатори ӯқиб, маълумотли бӯлишди ва бугунги кунда улар ҳам турли соҳаларда фаолият этишади, аммо уларга эркаклардек иш ҳақи тӯланмаслиги ҳали ҳам долзарб масалаларидан ибӯлиб қолмоқда.////////////////////
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Феминизм соғлом ақлга ҳам тўғри келмайди. Чунки у эркак ва аёл барча нарсада бир хилдир, уларнинг фарқи фақат жамият қарашларига кўра шаклланган деб айтувчи ёлғон ғояга асосланади. Аслида эса, эркак ва аёл генетик даражада бир- биридан фундаментал равишда фарқ қилади. Инсон табиатига зид бўлган ғояга асосланган ҳар қандай сиёсий ҳаракат барбод бўлишга маҳкумдир. Аслида феминизм ҳаракати Ғарбда аёллар учун бир қатор енгилликлар назарда тутгани ҳеч кимга сир эжмас. Аммо агар бу падидага чуқурроқ назар ташласак, унинг аёлларга салбий таъсир етказадиган жиҳатлари ижобий томонларига қараганда анча кӯпроқдир.
Феминизм аёллар ноиложликда қолганида ёки эркаклардан кутилган умидлар пучга чиққанида юзига тортиладиган ниқобдир. Ҳозирги цивилизациялашган дунё жамиятида аёллар ўзларини хотиржам ва табиий тута оладиган макондан маҳрум бўлганлар. Бу жой эса – уй, аёл кишининг салтанатидир.Охирги йилларда аёллар озодлиги ва тенгҳуқуқлиги масаласи омма таважжуҳини ӯзига жалб этиб келмоқда. Деярли ҳар куни ахборот воситалари орқали жинслар тенг бўлиши ҳақидаги гап-сўзларни ҳали ҳам эшитиб турамиз. Ғарб давлатлари ва жамоат ташкилотлари доим эркак ва аёл ҳақ-ҳуқуқлари ҳаётнинг барча соҳаларида тенг бўлиши кераклиги, бусиз ривожланиш ва тараққиёт бўлмаслигини бот-бот жамоатчиликнинг эсига солиб туришдан чарчамайди.
Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.