декабр 27, 2017 14:40 Asia/Tashkent

Гӯзал табиат манзараларида сайр-сайҳат қилиш инсоннинг руҳий саломатлигини барқарор этиб, ҳордиқни чиқаришга кӯмаг этади. Албатта бизнинг ҳар биримиз ҳордиқ-хасталикни чиқариш учун табиат бағрида бӯлганмиз. Сиз бирор маротаба табиатнинг яшил ранги қувонч бағишлаши ҳақида ӯйлаганмисиз? Аллоҳ таоло табиатдаги ӯсимликларнинг рангини яшил қириб яратгани инсонлар ҳаётларини қувончга тӯлдириш учун яратгган. Албатта буларнинг ҳаммасида илоҳий ҳикмат бор.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Гӯзал табиат манзараларида сайр-сайҳат қилиш инсоннинг руҳий саломатлигини барқарор этиб, ҳордиқни чиқаришга кӯмаг этади. Албатта бизнинг ҳар биримиз ҳордиқ-хасталикни чиқариш учун табиат бағрида бӯлганмиз. Сиз бирор маротаба табиатнинг яшил ранги қувонч бағишлаши ҳақида ӯйлаганмисиз? Аллоҳ таоло табиатдаги ӯсимликларнинг рангини яшил қириб яратгани инсонлар ҳаётларини қувончга тӯлдириш учун яратгган. Албатта буларнинг ҳаммасида илоҳий ҳикмат бор.

Оқил инсон бу сирли оламни моҳир бир ҳунарманд ӯз синоати билан яратганини англайди. Ул зот чӯбдан тарли хил мевалар чиқариб, тиконндан хушбӯй атиргул яратади.

Тупроқдан бош кӯтарадиган уруғ Яратувчи қудратидан дарак беради. Ӯсимликларнинг ердан ӯсиб чиқишлари шу қадар чиройли ва ҳайратланарлики одамларни Парвардигор тӯғрисида бӯйсунишига водоор этади. Бугунги дастуримизда ӯсимликлар ва дарахтлар уларнинг ҳайратланарли дунёси ҳақида суҳбатлашамиз. Ӯсимликлар ҳақида киши таважжуҳини ӯзига жалб этадиган биринчи нукта шуки мева-сабзавотлар, гуллар ва атроф-муҳитга тароват бағишлайдиган ӯсимликларнинг барчаси қора тупроқ, оёқоости бӯлган тупроқдан бош кӯтаради. 

Дарахтлар ӯз чирой ва азаматлари билан жилваланиб, яратилиш муъжизаларини ӯзларида тажассум этадилар.

Қуръони карим Намл муборак сураси 60 ояти каримасида бу мавзуда келган:

Ёки осмонлару ерни яратган, сизларга осмондан сув туширган зотми? Бас, Биз у(сув) билан гўзал боғлар ўстирдик. Сиз ўзингиз унинг дарахтини ўстира олмас эдингиз. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Йўқ, улар ўзлари тенглаштирадиган қавмдирлар.

Ўсимликлар бир-биридан фарқ қилишига қара-масдан, барчаларида топиладиган ўхшаш белгилари ҳам бор. Баъзи бир ӯсимликлар бирҳужайрали бӯлиб, уларни фақат микроскоп ёрдамида кӯриш мумкин. Бундай ӯсимликлар бошқа тирик мавжудот туфайли ҳаёт кечиришади. Шунингдек ӯсимликлар кӯпҳужайрали бӯлиб, бир олма дарахти баргида 5 миллион  ҳужайра бор. Ӯтмишда инсонлар ӯсимликларнинг эркак-урғочи бӯлишларидан хабардор бӯлишган.

Масалан: барча ўсимликлар ўзидан озуқа моддаларни, шунингдек, кислород ва сув чиқаради. Баъзи бир ўсимликларнинг уруғи, танаси, барг ва гуллари бир-бирига ўхшайди, улар турли ўсимликларда бўлишига қарамай, бир-бирига ўхшаш вазифаларни бажаради. Ўсимликлар, шу билан бирга, ташқи таъсирлардан бир хилда таъсирланади. Масалан: барча ўсимликлар ёруғликка интилади. Ёруғлик бўлмаса, улар ҳалок бўлади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Яна Қуръони карим Воқиа муборак сураси 63, 64 ва 72 ояти карималарида бу борада келган: Ўзингиз экаётган нарсани ўйлаб кўринг-а! Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми? Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми? Ўсимликлар табиатда жуда кенг тарқалган: уларни қуруқликда, чучук ва шўр сувларда учрайди. Ўсимликлар ер юзида кенг тарқалганлигидан ташқари, улар ниҳoятда турли тумандирлар. Ер юзида маълум даврларда яшаб, бугунги кунда батамoм йўқoлиб кетган, ҳoзир мавжуд бўлган ва янги тoпилаётганларни қўшиб ҳисoблаганда ўсимликлар дунёси 500 мингдан oртиқ турни ташкил этади.

Бугун ўсимлик дунёси ҳуқуқий ҳолатини белгилашда аввало унинг табиатда тутган ўрни,  фойдаланиш аҳамияти ва муҳофаза қилиш зарурияти инобатга олинади. Шу боис табиат объектлари ичида ўсимликлар дунёси муҳим экологик функцияни бажариши билан характерланади.

Теран тафаккур кўзи билан қарасак, мана шулар ўзини-ўзи яратган ёки бирданига, сабабсиз, ўзича пайдо бўлиб қолган, дея олмаймиз. Балки, буларни яратувчи зотни излашга мажбур бўламиз.

Ҳурматли тингловчилар! “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

Ёрлиқ