декабр 27, 2017 15:38 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар. Мен Вафо Назарий "Таърихнинг ўчмас кунлари " эшитиришнинг бугунги сони билан сизнинг хизматингиздаман.

Бугун чоршанба           

Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 6-чиси

Ҳижрий- қамарий 1439-чи  йил рабиус-сони ойининг 8-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабрь ойининг 27-чи кунидир.

 

Бундан 1207 йил олдин ҳижрий -қамарий 232 йил рабиус-сони ойининг 8-чисида:

Ислом дини Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навераларидан бўлмиш ҳазрат Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссалом Мадина шаҳрида дунёга келди.  Ул ҳазрат болалик чоғида ўз бузургвор отаси Имом Ҳодий алайҳиссалом билан биргаликда Аббосийлар ҳукуматининг босими ва тазйиқи остида қарор олиши сабабли  Ироқда жойлашган Сомирога муҳожират қилди ва ушбу шаҳарда 13 йил ҳаёт кечирганида ўзининг улуғвор отасидан файз ва фазилатни касб этди. Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссалом ўз отаси Имом Ҳодий алайҳиссаломнинг риҳлат қилгани оқибатида 5 йилдан кўпроқ вақт давомида мусулмонларни ҳидоят этиш ва имомат қилиш бўйича хатарли вазифани ўз зиммасига олди. Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг имомат қилиш даври Аббосийлар ҳукмдорларининг ҳарбий ва сиёсий қудратининг ривожланиши билан туғри келган эди. Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг умри фақат 28 йил давом  этдиким,  ундан бир неча йили назорат, сургун остида ёки Аббосийлар ҳокимларининг қамоқхоналарида ўтди. Шунга қарамасдан бу бузургвор имом мусулмонларни ҳидоят этиш чироғини ёруғ қолдириш учун муҳим рол уйнади. Бу таъсирнинг натижасини Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг таълимотлари остида мусулмон мутафаккирларнинг таълим-тарбия топишларида мушоҳада этиш мумкинким, улар исломий илмларни ўрганишлари ва ушбу олимларнинг ҳар бири исломий турли илмларда китоб ёзиш билан исломий маърифатнинг ривож-равнақ топишида муҳим қадам ташладилар.

Ислом дини пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз навераларидан бўлмиш Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг валодат топган куни муносибати билан барчангизни табриклаган ҳолда, ул ҳазратнинг буюрган сўзларини эътиборингизга етказамиз. Ул ҳазрат шундай марҳамат қилади: "Халқ ҳуқуқларига нисбатан кўпроқ ҳурмат-эҳтиром зоҳир этадиган шахс Аллоҳ таоло наздида энг олий мақомга эга бўлади"                                        

                               

 Бундан 195 йил олдин милодий 1822 йил 27 декабр куни франциялик шифокор ва химик Луи Пастер дунёга келди. Пастер Парижда дастлабки билимларни касб этганидан сўнг ўқитувчилик касбини танлади. Химия соҳасининг  докторлик мақомига 27 ёшлигида мушарраф бўлди. Ва уша даврдан бошлаб ўқитувчи сифатида Страсбургнинг университетида дарс беришни бошлади. Дарс бериш билан биргаликда у Париж олийгоҳида тадқиқот бўлимининг  раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Пастер ипак қуртининг касалликлари, ҳамда инфекцияли касалликлар, айниқса қутуриш касаллиги ҳақида  ўз янги назарияларини тақдим этди ва бу соҳада буюк кашфиётларни амалга оширди. Унинг инфекцияли касалликлар ва микробларга қарши кўраш олиб бориш, уларни  даволаш усуллари ва касалликларни табобат этиш ҳақида тақдим этган назариялари бу соҳада ўзгаришлар киритди. Милодий 1888 йилда Франция ҳукумати Пастернинг хизматларини эътиборга олиб бир институтни унинг номи билан атади. Луи Пастер 1895 йилда оламдан ўтди.

 

Бундан 72 йил олдин милодий 1945 йил 27 декабр куни БМТ-нинг ихтисослаштирилган ва айни ҳолда мустақил халқаро бир ташкилот бўлган Халқаро валюта фонди ўз фаолиятини бошлади. Валюта фондининг мақсади валюталар нархларини барқарор тутиш, халқаро тижорат мизонлари кенгайишини осонлаштириш ва иш ўринларнинг сонини оширишдир. Халқаро валюта фонди саҳмиячилар мизони асосида, ишлайди. Шунинг учун Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка ушбу ташкилотда катта нуфузга эгадир. Валюта фондининг муҳим ишлари фойда келтирувчи лойиҳаларга сармоя ажратиш ва кредит беришдир. Шу билан бирга бу фонднинг кридит тўловларидан катта фойда кўришга қаратилган шартлари баъзи мамлакатларнинг эътирозига сабаб бўлган.                               

 

                     

Азиз тингловчилар сиз " Тарихнинг ўчмас кунлари " дастуримизнинг навбатдаги  сонини   тингладингиз. Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча,  меҳрубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.