декабр 27, 2017 15:35 Asia/Tashkent

Имом Ризо (а) ҳарамларидаги айвонлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Имом Ризо (а) ҳарамлари мажмуасида гўзал равоқ, яъни айвонлар ҳам мавжуд бўлиб, кўрувчининг диққатини ўзига тортади. Уларнинг айримлари билан сизни таништирган эдик ва ҳарамдаги қолган айвонлар ҳақида ҳам сизга маълумот бермоқчимиз.

Дор-ул-Ҳифоз муборак айвони. Бу муборак айвон Равзаи Мунаввара ва Гавҳаршод масжиди ўртасида ва жанубий тарафда жойлашган. Бу бино Гавҳаршодбону буйруғи асосида тўққизинчи асрнинг бошларида, ҳижрий қамарий 841 йилда Гавҳаршод масжиди билан бир вақтда қурилган.  Бу муборак айвон 183 квадрат  метр масоҳатга эга бўлиб, ўтмишда қорийлар йиғиладиган макон бўлган.

Дор-ус-салом муборак айвони. Дор-ус-саломнинг ҳашаматли айвони  Равзаи Мунавваранинг жануби- шарқий томонида жойлашган ва Дор-ул-Ҳифоз айвони  шарқида Темурийлар даврига мансуб икки бино ўрнига қурилган. Бу бинонинг пойдевори Гавҳаршод Хотун ва унинг дастури асосида қурилган. Бу айвоннинг масоҳати 202 метр квадратни ташкил этади.

 Дор-ул-Изза муборак айвони. Бу мунаввара равоқ Равзаи Мунавваранинг жануби- шарқида Дор-ус-салом ва Дор-уз-зикр айвонлари  ўртасида жойлашган. Бу айвон  95 сантиметр Дор-ус-салом айвонидан  баландроқ жойлашган ва шимол томонидан Дор-ус-сурурга, жанубдан Гавҳаршод масжиди айвони , машриқдан Дор-уз-зикр ва ғарб томонидан Дор-ус-салом айвонига  яқиндир. Мазкур мунаввара айвон 72 квадрат метр масоҳатга эгадир.

 Дор-ус-сурур муборак  айвони.

Дор-ус-сурур муборак айвони 121 квадрат  метр  масоҳат билан Равзаи мунавваранинг жануби- шарқида Дор-ус-саода ва Дор-уз-зикр равоқлари ўртасида жойлашган ҳамда  Дор-ус-саода ва Дор-уз-зикр айвонлари  ўртасидаги Равзаи мунавварага борувчи  йўлларнинг бирида жойлашиб, Равзаи мунавварага кириш йўлларининг бири ҳисобланади. Бу айвон шимол томонидан Дор-ус-саодага ва жануб томонидан Дор-уз-зикр, Дор-ул-изза ва шарқдан озодлик майдонига ва ғарб томонидан Дор-ус-салом айвонига уланган.

Дор-уз-зикр муборак айвони. Мазкур  муборак айвон  олдинги айвонларга  қараганда янги қурилган ва 207 квадрат метр   масоҳатга эга бўлиб,  Равзаи Мунавваранинг жануби- шарқида ва Озодлик майдонининг жануби-шарқида жойлашган. Бу бино шимолдан Дор-ус-сурурга, жанубдан Дор-уз-зуҳд, ғарбдан Дор-ул-изза ва машриқдан Озодлик майдонига яқиндир.

Дор-уз-зуҳд муборак айвони.

Бу  айвон  Равзаи Мунавваранинг жануби-шарқида жойлашган энг чиройли ва ҳашаматли айвонлардан  бири  бўлиб, 273  квадрат метр  масоҳатга эга ва жанубдан Имом Хумайний (р.а)  айвонига,  шимолдан Дор-уз-зикр айвонига,  машриқдан Шайх Баҳоий равоқига ва ғарб томонидан йиғилиш залининг йўлакчасига яқиндир ва Шайх Баҳоий мақбарасига борувчи  учта кириш йўлига эга.

Шайх Баҳоий муборак равоқи. 

Бу бино Равзаи Мунавваранинг жануби-шарқида жойлашган бошқа  айвонларнинг  биридир ва 160 квадрат  метр масоҳатга эга бўлиб,  шимол томондан Озодлик майдони ва жануб томонидан Имом Хумайний (р.а) айвонига, машриқдан Дор-ул-ибода  айвонига  ва мағрибдан Дор-уз-зуҳд айвонига яқиндир.

Дор-ул-ибода муборак айвони. Бу айвон ҳижрий-шамсий  1353 йилда қурилган  ва 158 квадрат  метр  масоҳатга эга бўлиб,  Равзаи Мунавваранинг жануби- шарқида жойлашган энг охирги  айвондир. Бу айвон  шимол самтидан Озодлик майдонига, машриқ ва жанубдан Имом Хумайний (р.а) айвонига  ва ғарб томондан Шайх Баҳоий айвонига  боғланган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ҳозирги пайтгача Имом  Ризо (а)нинг пок ҳарамларида  учта қабр устидаги  тош қўйилган бўлиб, ҳар бири тарихий аҳамиятга  эгадир. Бу тошлардан биринчиси  ва энг қадимгиси мармар тошидандир ва ўлчами 40х30 см бўлиб, мазкур  тошлар ҳарамда  ташкил этилган музей-кўргазмасида қўйилган. Иккинчи тош оқ рангли мармар тошидан ясалган. Учинчиси Ҳазрат мазоридаги тош бўлиб,  Язд шаҳрининг Турон конидан келтирилган ва  жуда кўркам  ва мумтоз тошлардан бири ҳисобланади. Бу тош яшил рангли бўлиб,  узунлиги 2метру 20см ва баландлиги 1метру 10см ва оғирлиги 3600  килодир ва ҳижрий-қамарий 1379 йилда Имом   Ризо(а) қабрининг устида бешинчи мақбара алмаштирилганидан кейин  унинг ўрнига қўйилди.

Қабр устида қурилган зариҳлар, яъни қабр устида ёғоч ва темирдан ясалган панжаралар ҳам мазкур пок ҳарамда муҳим аҳамият касб этишади.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

Ёрлиқ